ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
10 июл сиз учун бир олам муваффақиятлар, ёқимли лаҳзалар билан бошланади. Дўстларингиз ва яқинларингиз сизни ҳар қандай масалада ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр туришади. Тадбиркорлар учун музокаралар, янги шартномаларни имзолаш амаллари ҳам муваффақиятли кечади. Аммо оиласизлар муҳаббат бобида омадга эриша олмасликлари кутилади. Лекин руҳни туширманг. Худонинг куни кўп. Бугун омадингиз келмаса, эртага албатта омадга эришасиз, иншооллоҳ. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг. Кечқурун сизга шундай бир хабар етказишадики, бу келажак тақдирингизда муҳим рол ўйнаши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун тўлиқ тугаллаб улгуришингизга кўзингиз ета қолмаётган ишларга қўл урмасликни маслаҳат беришади. Куч, хоҳиш бўлиши мумкин, бироқ мақсадга етишингиз учун бу камлик қиларкан. Куннинг иккинчи ярмида имкон топсангиз, бор вақтингизни дам олиш учун ажратинг. Дўстлар ё яқинлар билан тоққа чиқиб кетинг. Сафар давомида сизни янги танишувлар ҳам кутиши эҳтимолдан холи эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
10 июл куни кўпчилик эгизаклар буржи вакиллари меҳнат таътилига чиқишдан умидвор бўлишлари мумкин. Бахтга қарши раҳбарлар аризангизга имзо қўймаслиги, таътилни ортга суриши ҳам мумкин. Пул масаласида бугун ошиғингиз олчи. Шундан экан, сира иккиланмай, ўзингиз ва уйдагилар учун фойдали харидлар қилаверсангиз бўлади. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши кутилади. Зудлик билан врач кўригидан ўтишни унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз жуда хайрли ва осуда ўтишини юлдузлар башорат қилишган. Ишларингиз ҳам кетма-кет бароридан келиб сизни мамнун этади. Фақат бир тўсиқ борки, у ҳам бўлса молиявий муаммо. Бу муаммо бугун деярли ҳал этилмайдиган бўлиб турибди. Заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туришингизга тўғри келади. Оилавий ҳаётда тушунмовчиликлар, англашилмовчиликлар ва келишмовчиликлар юзага келмаслиги учун очиқ кўнгил бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
10 июл куни эрталабданоқ ишга қўлингиз бормаслиги кутилади. Буни тушунса бўлади. Ташқарида ёз, тоғли ҳудудларда минглаб одамлар дам олиб қайтмоқда. Сизнинг ҳам ўша манзилларга бориб ҳордиқ чиқаргингиз келади. Афсуски, бунга йўл йўқ. Олдин қалашиб ётган ишларни бир ёқлик қилишингиз зарур. Фан, адабиёт ва санъат билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун жуда омадли келади. Соғлиқни асрашни, назоратда ушлашни унутманг. Кечқурун хориж тилини ўрганиш учун қулай имконият туғилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Шахсий ҳаётингизда ёрқин танаффуслар кутилмоқда. Баъзилар ташқарида қарама-қарши жинс вакили билан кўнгилхушлик қилган бўлса-ю, кимдир хитланган бўлса, бу сизни таниганлар, ҳатто кўчадаги ўриндиқларни бўшатмай ўтирувчи кампирлар орасида ҳам кенг муҳокама қилина бошлаши мумкин. Бугун барча ишларни йиғиштириб қўйиб, походга отланиш муваффақият келтиради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатликлари ҳақидагина қайғуришлари талаб этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
10 июл куни атрофдагилар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳеч кимнинг шахсига тегадиган гап гапириб қўйманг. Ортиқча жанжалнинг бугун сизга умуман ҳожати йўқ. Баъзилар иш жойида раҳбарлар билан баҳслашиб қолиши мумкин. Баҳслашмасангиз яхши бўларди. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси ёрини учратишлари ва танишиб, шу куниёқ бирга сайр қилишлари кутилмоқда. Ажаб эмаски, шу баҳонада тўй бошланиб кетса.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 июль куни сиз тушга яқин ҳасадгўйлар эътиборида бўлишингиз мумкин. Мулоқотни қисқа қилинг. Акс ҳолда таъбингиз тирриқ бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳасадчилар қийналишмайди, улар бу касалликка кўникиб кетишган. Иш жойингизда ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Агар пухта режа асосида ишга киришсангиз, кечгача улгурасиз ва яна моддий манфаат ҳам кўрасиз. Муҳаббатда оиласизларга бугунча омад кулиб боқмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
10 июл куннинг биринчи қисмида олис сафарга отланишингиз кутилмоқда. Бу сафарга ҳеч ким, ҳатто, энг яқин инсонингиз ҳам тўсқинлик қила олмайди. Чунки сафар сизга янги танишувлар, моддий манфаат олиб келади. Оила қурмаган йигитларнинг айримлари бугун севганининг қўлини сўрашга аҳд қилса, адашишмайди. Муҳаббат изҳорлари бугун фақат ижобий натижа беради. Фақат севгилингизга арзирли совға харид қилишни унутманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун бўлар-бўлмас гапларни гапириб атрофдагилар олдида обрўйингизни тўкмасликка чақиришяпти. Яхшиси, сиз тингловчи ролини ижро қилинг. Шундан тинчи йўқ. Шоир дўстларимизга ҳам бугун омад кулиб боқмоқчи. Ўнлаб мухлисларингиз айнан бугун йўлингизни тўсиб сиздан дастхат сўрашни ният қилишган. Тайёр туринг. Соғлиқ масаласини ҳам эсга олиб туринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
10 июль куни шу қадар катта пулга эга бўлишингиз кутилмоқдаки, бу пулларни санаш учун хонага кириб, эшикни ичкаридан тамбалаб, ана ундан кейин бир неча соат пул санашингизга тўғри келади. Жуда бўлмаса, яқин қариндошингизни ёрдамга чақиринг. Ижодкорлар учун бугунги кун унумли кечади. Аммо техника билан шуғулланадиганлар омадни бошқа кундан кутишлари керакка ўхшайди. Бугун электр токига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар сизга эрталабдаёқ барча ишлар учун пухта режа тузиб олишингиз зарурлигини уқтиришади. Шундай тузингки, тушга бориб иш қолмасин ва сиз тўғри табиат қўйнида дам олиш учун жўнанг. Болалар тарбиясида фақат ўз усулларингиздан фойдаланинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Хавотирга ўрин йўқ.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»