ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
11 июл куни анчадан бери интизорлик билан кутганингиз ором сиз билан бўлиши кутилади. Кейинги пайтларда шу қадар қаттиқ ишладингизки, ором сизга бир мукофот бўла қолсин. Бугун билим олиш ва профессионал касблар билан боғлиқ малакаларни ошириш учун жуда қулай келади. Молиявий масалага келсак, бугун йўқотишга юз тутмайсиз, даромад ҳам сизни четлаб ўтади. Саломатликни қаттиқ туриб ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар ўзингизни уринтиришингизга қарши. Кеча ва умуман бугунга қадар амалга оширган ишларингиз натижаларидан баҳра олишингизни маслаҳат беради. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, бу имкониятдан унумли фойдаланинг. Оила қурмаганлар муҳаббатда, шахсий ҳаёт қуриш масаласида муваффақиятсизликка учрамайди. Имкон бўлса, бугун томорқада ишланг, уйдаги бузилган жиҳозларни таъмирланг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 июл куннинг биринчи ярмида ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ьугун энг муҳим ишларгагина эътибор қаратинг. Агар кун давомида жуфтингиз ёки яқин қавмлардан бири билан орангизда муаммо пайдо бўлса, сиз ён беринг. Муҳаббатда сабрли бўлинг. Соғлиғингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарҳол врачга чопинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Қолаверса, бугун хуфтондан кейин хонадонингизга қадрдонлардан бири меҳмон бўлиб келиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар бугун албатта рўзғордаги кемтикларни тўлдиришингиз ва кун давомида табиат қўйнига чиқиб дам олишингизни маслаҳат беришмоқда. Агар анчадан бери дўстлар билан учрашиб, мулоқот қилишни орзулаган бўлсангиз, ўша кун келди. Иссиқ ҳаво организмингизга салбий таъсир кўрсатган ҳолда тинкангиз қурий бошлаганини ҳис этишингиз мумкин. Бундан халос бўлишда пиёда сайр қилиш ёрдам беради. Бундан ташқари, тўйиб ухлашингиз, витаминга бой мевалардан доимий равишда истеъмол қилишингиз ва спортнинг енгил турлари билан шуғулланишингиз керак бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 июль куни иш жойингизда бажариладиган юмушларни жамоавий тарзда амалга оширишингиз тавсия этилади. Шундагина кутилган ижобий натижага эришишингиз мумкин. Дўстлар ва таниш-билишлар шахсий ҳаётингизга аралашишларига йўл қўйманг. Кечқурун пластик карточкангизга мўмайгина пул келиб тушиши кутилади. Саломатликни, айниқса, асабни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун энг яқин кишингиз билан муносабатларингизга нуқта қўйилишини башорат қилишмоқда. Бу яқин дўстлардан бири бўлиб, хорижга кетаётган бўлиши ҳам мумкин. Моддий жиҳатдан аҳволингизни яхшилаш учун бугун фақат қарз кўтаришингиз мумкин. Саломатлигингиз бугун безовта қилмайди иншооллоҳ. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида соғлиғини назорат остида ушлашлари шарт.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 июл сиз учун анча оғир кечиши кутиляпти. Бунга характерингиздаги принципиаллик сабабчи бўлиши ҳам мумкин. Кун бўйи қариндошлардан кимдир жуфтингиз билан орангизга совуқчилик туширишга ҳаракат қилиб кўради. Бугун жисмоний зўриқиш, керагидан ортиқ овқат истеъмол қилиш сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этади. Жароҳат олишингиз, овқат ёки ичимликдан заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун юлдузлар кунингиз аъло даражада бошланишини таъкидлашган. Башарти тақдирга ва ҳаётингизга шафқатсизларча ёндошиб қўймасангиз, бу кун сизга омадни ҳам, пулни ҳам бахш этиши тайин. Ишхонада ҳам ҳамкасблар билан сен-менга борманг. Шахсий автомобили борлар учун кечқурун жароҳат олиш хавфи туғилади, сергак бўлинг! Саломатлигингиздан бугун умуман шикоят қилмайсиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 июл ишхонадаги ишларни тартига келтиришингиз, хаёлларингизни бир нуқтага жамлашингиз тавсия қилинади. Муҳим ҳужжатларга нисбатан лоқайд бўлманг. Акс ҳолда хатога йўл қўйишингиз мумкин. Кечки пайт оиласизларнинг қайсидир бири янги танишувни бошдан кечиради ва бу романтик учрашувга айланиб кетиши кутилади. Саломатликни бир сонияга ҳам унутиб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Тижорат билан шуғуллансангиз, анчадан бери ёвлашиб келган рақобатчилар билан бугун илиқ муносабатларга эришасиз. Уларнинг ўзи олдингизга келиб, узр сўрашади ва ҳамкорлик қилишни таклиф этишади. Рози бўлаверинг, сира ютқазмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, яқиндагина танишган инсонингизга юз фоиз ишониб юборманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
11 июл сизнинг кунингиз десак, ишонаверинг. Сиз кунни даромад олишдан бошлайсиз. Бундан ташқари, янги лойиҳаларингизни раҳбарият тасдиқлаб, ҳамкасблар орасида обрўйингиз ошади. Шу баҳонада янги лавозим олиб қолсангиз ҳам не ажаб. Бугун дам олишга вақтингиз бўлмайди. Қаттиқ ишлашингизга тўғри келади. Яқинларингиз билан мулойим оҳангда мулоқот қилинг. Бугун уй олди-сотдиси, таъмири муваффақиятли кечади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Шахсий ҳаётингизда танаффуслар юзага келиши кутилмоқда. Шунга тайёр туринг. Жуфтингиз билан муносабатларда қўполликка йўл қўйманг. Тижоратчиларнинг ошиғи олчи. Улар бугун бошқа кунлардагига нисбатан икки ҳисса кўпроқ даромад қилишади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»