ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 июл куни ҳамкасблар ва яқин қариндошлар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Бунга эрталабдан ёмон кайфиятга эга эканингиз сабабчи бўлиши мумкин. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашда хатога йўл қўйманг, бу келгусида сизга жуда қимматга тушиши турган гап. Кечқурун саломатлигингиз панд бериши, ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз кутилади. Кечқурунги вақтингизни яқинларингизга бағишланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар ишларингиз кўпайгандан кўпайишини башорат қилишган. Агар юқори лавозимни эгаллаш ниятида юрган бўлсангиз, ишдан қочманг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири асабингизга тегиши кутилади. Жанжал кучайиб кетмаслиги учун ўзингизни босинг, асабларни эҳтиёт қилинг. Бугун молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланиши кутилади. Тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 июл куннинг биринчи ярмида бир нечта оммавий тадбирларда иштирок этишингизга тўғри келиши мумкин. Аммо сира хавотирга тушманг. Тадбирлар сизга ҳар жиҳатдан омад келтиради. Шахсий ҳаётингизда пайдо бўлган муаммоларни ҳам бугун кун давомида бартараф этишга улгурасиз. Фақат молиявий аҳволингизни яхшилашда жиддий тўсиқлар юзага келиш эҳтимоли бор. Лекин улар ҳам кечқурунга бориб йўқ қилинади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Ҳатто яқин дўстлар, қавмларга ҳам ички сирларингизни ошкор эта кўрманг, бу сизга қўшимча ташвиш келтиради. Тилни тийган ҳолда юмушларингизни бажаришда давом этинг. Куннинг иккинчи ярмида оиласизлар келажак тақдири боғланиши мумкин бўлган инсон билан танишишлари кутилади. Олдинига яқиндан дўстлашасиз. Кейинчалик дўстлик муҳаббатга айланиши тайин. Саломатлигингиздан сира ташвиш тортманг. У бугун сизга панд бермайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 июл куни омад фақат сиз томонда бўлади. Иш жойингизда ҳам ҳамкасбларга яқиндан кўмаклашиб юборишингиз кўнглингиз тоғдек кўтарилишига сабаб бўлади. Шахсий ҳаётда сокинлик ва аҳилликка гувоҳ бўлишингиз эҳтимолдан узоқ эмас. Аммо молиявий аҳволингиз осонликча ҳал бўладиган эмас. Яқин танишларга мурожаат этиш, ёрдам сўрашингизга тўғри келадиган бўлиб турибди. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун ўта хотиржам, сокин, тинчликпарвар кайфиятда бўлишингиз тавсия этилади. Йўқса уйдагилар билан орангизда жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Пулингиз етарли, ўзингиз ёқтирган буюмларни харид қилишингиз мумкин. Оила қурмаганлар бугундан кўп нарса кутсалар бўлади. Шуниси тайинки, сиз янги танишувлар, кетидан романтик лаҳзаларни бошдан кечирасиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 июл 2017 йил куни моддий аҳволингиз яхши эмаслиги сабабли бир неча йўналишларда фаолият юритишингизга тўғри келади. Лекин иш ҳажмини кўриб чўчиб кетманг. Бунақа ишларда сиз профессионалсиз. Оилангизда қандайдир ёрқин бир тадбир ўтказилиши кутилади. Агар анчадан бери оилангиз билан биргаликда табиат қўйнида дам олишни режалаштирган бўлсангиз, ўша кун келди. Фақат соғлиғингизга ниҳоятда эҳтиёт бўлинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар қачонлардир жанжаллашиб қолган қавмлар билан бугун албатта ярашишингиз зарурлигини уқтиришмоқда. Бу сизга руҳий сокинлик ҳадя этади. Бугун ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш, квартира ёки уй сотиш, ўзга мамлакатга кўчиб ўтиш муваффақиятли якун топади. Моддий жиҳатдан ҳам қийинчилик кўрмаслигингиз кутилади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг. Ошқозонингиз фаолиятига путур етиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 июль куни ҳаётингизда бир неча ўнлаб ёқимли лаҳзалар юзага келиши мумкин. Бу лаҳзаларнинг кўпчилиги кутилмаганда пайдо бўлишини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Кун давомида узоқ қариндошлар хонадонингизга ташриф буюриши эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганлар кўчада собиқ севгилисини учратиб қолиши турган гап. Оилалилар эса жуфти билан жуда илиқ муносабатда бўлишади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Оила аъзоларингиз билан муносабат юритишда тезобликка, жаҳлдорликка зеб берманг. Бу сизга ҳам, яқинларингизга ҳам қимматга тушади. Кун бўйи қўшимча даромад келтирадиган ишларни таклиф этишлари кутилади. Агар имкониятларингиз етишига ишонсангиз, албатта рози бўлинг. Шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилишдан сақланинг. Пул масаласида бугун қийинчилик кўрмайсиз. Кечқурун киссангиз пулга тўла бўлишини юлдузлар башорат қилган.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 июл куни ишингиз билан боғлиқ ҳар қандай муаммони жойида бартараф эта олиш имконига эгасиз. Буюм, хусусий мулк сотишингизга тўғри келса, ҳисоб-китобни сергаклик билан амалга оширинг. Куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан танишишингиз кутилади. Саломатлигингизни қаттиқ туриб назорат қилинг. Жисмоний зўриқишларга йўл қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кунингиз ҳар тарафлама хайрли кечиши кутилмоқда. Ниҳоят анчадан бери елкангизга осилиб турган муаммо бартараф этилади. Пулларингиз етарли, шундай экан, харидларни амалга оширишда иккиланишингизга ҳожат йўқ. Тижоратчи бўлсангиз, ҳамкорларингиз билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Муҳаббатда ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»