22:03 / 12.07.2017
9 144

Мунажжимлар башорати: 13 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қиларкин?..

Мунажжимлар башорати: 13 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қиларкин?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун ҳар қандай ишни бажаришингиздан қатъий назар бор куч ва имкониятлардан фойдаланишингизни маслаҳат беришмоқда. Агар бунга фаолликни қўшсангиз, омад сиз тарафда деяверинг. Бугун олинадиган даромадларни заҳирага қўшманг, аксинча яқинларингиз учун совғалар харид қилишга сарфланг. Шахсий ҳаётингизда ҳам жуфтингиз билан янада мустаҳкам муносабатлар пайдо бўлиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
13 июл куни шахсий ишда ҳам, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳам тарафдорларни кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Миянгизга оригинал ғоялар келса, ҳамкасбларга билдирмаган ҳолда ўзингиз ҳаётга тадбиқ этинг. Молиявий масала ҳал бўлиши секинроқ кечиши мумкин. Жараённи тезлаштиришга уринманг, фойдаси йўқ. Йўқотишлардан бошқасига эришмайсиз. Саломатлик масаласига жиддий ёндошинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун кунингиз даромад олиш, пул санаш билан бошланиши кутилмоқда. Ҳар бир ишда фақат ўз кучингизгагина таянинг. Акс ҳолда боши берк кўчага кириб қолишингиз мумкин. Рўзғордаги муаммоларни жуфтингиз билан ҳамкорликда ҳал этишингиз тавсия этилади. Мустақил ишлашга фақат молиявий муаммоларни ҳал этишдагина йўл қўйсангиз бўлади. Кечқурун ухлашдан олдин спортнинг енгил турлари билан шуғулланишни унутманг. Бу саломатлигингиз учун жуда фойдали эканини унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
13 июл куни ҳар қандай ишда фақат дўстлар ёрдамигагина суянишингиз мумкин. Мустақил тарзда барча ишларни уддалаб улгура олмайсиз. Иш жойингизда ҳамкасблар билан баҳсга киришманг, раҳбарлардан балога қоласиз. Бугунги кун саёҳат учун жуда қўл келади. Агар даромад кўриш бобида муаммолар пайдо бўлса, бадавлат танишлардан қарз кўтариб туришингиз маъқул бўлади. Саломатликни албатта назоратда ушланг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун иш бажаришда турли тўсиқларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Аммо сиздаги тажриба бу тўсиқларни осонлик билан енгиб ўтишингизга яқиндан ёрдам бериши тайин. Мавқени ошириш ниятингиз бўлса, бундай тўсиқларнинг анча-мунчасини енгиб ўтишингизга тўғри келади. Оилада муҳитни меҳрга асосланган ҳолда қайта тузинг. Ёши улуғ қариндошларни асло хафа қилманг. Аксинча улар ҳолидан ўз вақтида хабардор бўлиб дуоларини олинг. Соғлиғингиз панд бермаслиги учун керак бўлса парҳезга ўтинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
13 июль куни паризод буржида туғилганларнинг аксарияти ишда жиддий тўсиқларга рўбарў бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Аммо фаоллик бу тўсиқларни жуда қисқа фурсатда енгиб ўтишга йўл очиб бериши мумкин. Шу баҳонада мўмай даромадга ҳам эга бўлиб олардингиз. Бадавлат танишларингиздан бири бугун сизни қимматбаҳо совға билан сийлаши кутилади. Оила қурмаганлар танловда адашмаслик учун бўлғуси ёстиқдошини яхшилаб кузатишса фойдадан холи бўлмасди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун профессионал касбингизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишингизни башорат қилишган. Бундан ҳатто раҳбарларингиз ҳам ҳайратга тушишига ўзингиз гувоҳ бўлсангиз ажаб эмас. Дам олиш ва олис сафарга чиқиш учун бугунги кун жуда қулай кечади. Шахсий ҳаётингизда ҳам бугун кутилмаган совғаларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
13 июлда шахсий ҳаётингизни бир ревизиядан ўтказиб қўйинг. Бу характерлар, келишмовчиликларга сабаб бўлувчи зарарли одатлар, меҳр-оқибат кабиларни жой-жойига қўйиб чиқиш деганидир. Улар ўз жойида бўлмас экан, шахсий ҳаётингизда сокинлик кўзга ташланмайди. Иш жойингизда ҳам ҳар тарафлама кузатувлар ўтказинг. Нияти бузуқ ҳамкасблардан юз ўгиринг. Фақат фойда кўрасиз. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Соғлиқни, асабларни асранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 июл куни дўстлик масаласида ислоҳотлар ўтказинг. Баъзи дўст деб юрганларингиз сизнинг пулингизга ё бошқа жиҳатингизга учибгина дўстман деб юради. Уларни дўстлар сафидан чиқариб юборсангиз, руҳ ҳам покланади. Ҳадеганда тинчингиз бузилмайди. Қачондир бир кун келиб чув тушиб қолишдан халос бўласиз. Саломатлигингиз панд бермайди. Аммо қуёш нурида кўп туришингиз ҳам тавсия этилмайди. Ўзингизга ортиқча ташвиш орттириб оласиз холос.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
13 июл куни эрта тонгданоқ негадир хаёлларингизда чалкашлик белгилари кўзга ташланади. Лекин бу профессионал касбингиз билан боғлиқ фаолиятингизга халал бермайди. Фақат олға интилишда давом этинг. Шунда бугун кўзлаган барча мақсадларга етасиз. Бугунги кун меҳмон кутишда жуда хайрли кечиши мумкин. Бунинг учун бадавлат танишингизни меҳмонга таклиф этишингиз керак бўлади. Саломатликни кун давомида назоратда ушланг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ишда ким бўлиб ишлашингиздан қатъий назар рақобатчилар кўпайгандан кўпайиши мумкин. На илож, дўстларга яна мурожаат этинг ва рақобатга қарши курашинг. Сиз албатта ғолиб бўласиз. Агар шошилмасангиз, акси бўлиб чиқиши тайин. Соғлиғингиз кечқурунга яқин панд бера бошлаши мумкин. Олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўяверинг. Аммо врачнинг ҳам ҳалолини танланг. Ҳозир таъмагир врачлар кўпайиб кетган.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
13 июл куни тижорат билан шуғулланувчилар рақобатчилар қаршисида мулзам тортмайдиган даражадаги тайёргарликка эга бўлишлари талаб этилади. Бусиз фақат йўқотишларгагина юз тутасиз холос. Шахсий ҳаётда дўппини бир четга олиб сарҳисоб билан банд бўлинг. Ижодкорлар бугун илҳомга янада яқинроқ бўлишади ва ажойиб асарлар дунёга келади иншооллоҳ. Баъзилар бош оғриғидан қийналишлари мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 13 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қиларкин?..