ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингиз ва уйдаги барча оғирликларни ўз бўйнингизга олишингиз керак бўлади. Куннинг биринчи ярмида ишдаги юмушларни адо этиб, қолган вақтингизни оила учун сарфланг. Бугунги кун мавқени ошириш учун муваффақиятсиз кечади. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан олдин маҳсулотингизни янгилашга улгуринг, шунда ютқазмайсиз. Кечқурунга бориб қўшимча даромадли иш топасиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун ишларингиз эрталабданоқ ўнгидан келишини башорат қилган. Оиладаги муаммоларни бошқа яқинларингиз адо этсин, сиз эса молиявий муаммолар билан шуғулланинг. Бугун яқин инсонлар учун совғалар харид қилиш, табиат қўйнида дам олиш ва оиласизларга романтик учрашувлар хайрли кечади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 июл куни зиммангизга янги масъулият юкланиши кутилади. Бу янги лавозим бўлиши мумкин. Оила қурмаган қизларнинг баъзиларига бугун куннинг иккинчи ярмида севгани муҳаббат изҳор қилиши кутилади. Бу кунни узоқ кутгандингиз. Қувончдан ёрилай дейсиз. Кечқурун мобил телефон орқали олисда яшайдиган дўстингиз билан гаплашишингиз, натижада ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Бугун сизни хасталиклар ва жароҳат олишлар таъқиб этмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун иш жойингизда янги лавозимга тайинлашлари мумкин. Бу лавозимга муносиб бўлиш учун анча тер тўкишингизга тўғри келади. Ортга чекинманг. Жуфтингиз сизни бугун таънали гапларга кўмиб, жондан тўйдиришгача бориши мумкин. Бу можарони бардош билан енга оласиз. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг. Электр қувватига ишловчи ускуналардан фойдаланишда сергакликни қўлдан берманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 июл куни ишнинг катта-кичигини танлаб ўтирманг. Иложи борича тезроқ молиявий муаммоларни ҳал этиб, киссангизни қаппайтириш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади. Айримлар ўзидан анча кичик одам билан танишиб, келажак ҳақида гаплашишингиз эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида фирибгар ва иккиюзламачилар таъқиби остида қолишингиз эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар эрталабдан йиғилиб қолган муаммоларни бир бошдан бартараф этишни маслаҳат беришмоқда. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишга тўғри келса, сергак бўлинг, акс ҳолда моддий йўқотишларга юз тутасиз. Шахсий ҳаётда кимлардир суйгани билан муносабатларга нуқта қўйиши кутилади. Баъзилар эса аксинча аразлашиб юрган одами билан ярашишади. Бугун олис сафарга чиқманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 июл куни Яратганнинг сизга аталган омадлар фоизи икки баробарга ортади. Миянгизда анчадан бери иш билан боғлиқ янги ғоя айланиб юрганди. Шуни бугундан қолдирмай ҳаётга тадбиқ этинг. Оила қурмаганлар кечки пайт тасодифан бир инсон билан танишиб қолишлари мумкин. Бу тақдирдошингиз бўлиб чиқиши ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди. Оилалилар жуфти билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлишсин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун иш жойингизда ҳамкасбларни яхшилаб кузатишингизни маслаҳат беришмоқда. Шунда ортингиздан ғийбат қилувчи одам кимлиги маълум бўлади. Оилалилар эсда тутинг, ташқарида бегоналар билан романтик учрашув уюштирсангиз, ҳеч қанча ўтмай ҳаётингизда катта кўнгилсизлик юзага келади. Бугун ўзингиз яшаб турган ҳудуддан бир қадам ҳам четга чиқманг, саломатлигингиз панд бериши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 июл куни иш бажаришда ҳеч кимнинг ёрдамига таянманг, ҳеч кимга ишонманг ҳам. Сизга бугун ишда ва ҳаётда фақат қалбингиз ёрдам бера олади. Бугун спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан, бегона қарама-қарши жинс вакиллари билан муносабат юритишдан тийилинг. Бу сизга бир умрлик ёлғизликдан бўлак ҳеч нарсани ҳадя этмайди. Ёз, ҳаво иссиқ бўлса-да, музлаткичда турган сувни камроқ ичинг, ёзда шамоллаган ёмон бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун эрта тонгда табиат қўйнига жўнанг. Имкон бўлса яқин инсонларингизни ҳам ўзингиз билан ола кетинг. Бу бир умр ёдингизда сақланиб қоладиган воқеага айланади. Кечқурун сизни янги ишга таклиф этишлари мумкин. Бу иш сизга ҳақиқатан катта фойда олиб келиши кутилмоқда, ишонинг. Соғлиғингиз кечқурун сал ёмонлашиши мумкин. Тадбирини кўрсангиз, тезда ўтиб кетади. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 июл куни тадбиркорлар муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Шартнома шартлари ва бошқа икир-чикирларни яхшилаб кўздан ўтказиб олинг. Кечқурун уйингизга бадавлат бир инсон ташриф буюриши мумкин. Келгусида шу инсон сизга жуда яқин дўст бўлиб қолиши кутилади. Шахсий автомобилингиз бўлса, йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг, жароҳат олишингиз хавфи бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун юлдузлар оғир юмушлардан юз ўгириб, вақтингизни севимли хоббингизга бағишлашингизни маслаҳат беришган. Кун давомида жуфтингизга бўлган муносабатларингизга ойдинлик киритиб олсангиз ёмон бўлмасди. Атрофдаги миш-мишларга эмас, қалбингизга қулоқ тутинг. Ишда ҳамкасблар билан келишган ҳолда ишланг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини қатъий назорат қилсалар фойдадан холи бўлмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди