20:59 / 14.07.2017
9 381

Мунажжимлар башорати: 15 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 15 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун атрофдагилар сизни қайсидир баҳона билан айблашларига йўл қўйманг. Бундай вазиятларда қолсангиз, фақат ўзингиз ўзингизга ёрдам бера оласиз. Кун давомида пластик карточкангизга пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Агар тежамкор бўлсангиз, бу пуллар тоққа чиқиб дам олишингизга ҳам бемалол етади. Оилада ҳам жанжалли вазиятларни келтириб чиқармасликка ҳаракат қилинг. Соғлиғингиз бугун панд бермайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 июл куни ишхонада ҳамкасблар билан орангизда баҳсли вазиятлар юзага келиши кутилади. Баҳслар меъёрдан ошмаслиги керак. Акс ҳолда сиз жанжалнинг қуршовида қоласиз. Баъзилар қачонлардир йўқотиб қўйган қимматли буюмини бугун топиб олишлари мумкин. Врач кўригидан ўтиш, рўзғор учун керакли жиҳозлар харид қилиш бугун хайрли кечади. Юқумли хасталик билан оғриган беморлардан нарироқ бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Жуфтингиз билан муносабатларда қандайдир янгилик яратмасангиз, бўлмайди. Шундай янгилик ўйлаб топингки, сизлар яна қайтадан 18 яшарлар каби бир-бирингизни ёниб сева бошланг. Молиявий жиҳатдан сизга бугун яқин қариндошингиз ёрдам беради. Тадбиркорлар учун шартномалар тузиш, музокаралар олиб бориш каби амаллар муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бошингизда ташвиш кўп. Уларнинг энг улканини ёлғиз бартараф этишга ожизсиз. Бундай лаҳзаларда яқин дўстларга ёрдам сўраб мурожаат этинг, уялманг. Яқин дўстлар билан дилдан суҳбат сизга фақат фойда келтиради. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш, табиат қўйнига чиқиб дам олиш ва қавмлар билан дардлашиш омадли кечади. Бардошли бўла олсангиз, кечқурунга бориб киссангиз пулга тўлади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
15 июл сиз учун жуда хайрли бошланади. Яқиндагина илгари сурган ғоянгиз раҳбарларга ва ҳамкасбларга ёқиб тушибди. Улар баравар сизни олқишлай бошлашади. Мукофот ҳам насиб этиб қолса ажабмас. Оиласизлар романтика учун бошқа кунни танлашлари тавсия этилади. Бугун сизга омад кулиб боқмоқчи эмас. Кечқурунга бориб ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз хавфи бор. Врач кўригига чиқиб келишни унутманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун сизга профессионал касбингизда бир олам муваффақиятли лаҳзаларни ваъда қилишган. Тадбиркорлар хориж тилларини ўрганишга киришишади, кўрибсизки, яқин орада чет элларда ҳам ҳамкорларингиз бўлишига эришасиз. Юраги хасталар худодан астойдил шифо сўрашлари лозим. Дўхтирларга эса қаттиққўлроқ муносабатда бўлмасангиз, сизга қайрилиб ҳам қарашмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
15 июл куни профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни тушга қадар уддалаб, раҳбарга ҳисоб беришингиз кутилади. Бундан раҳбарлар қанчалар қувонишини билсангиз эди. Мукофот нақд деяверинг. Оиласизларга ҳам омад кулиб боқади. Хаёлан романтикани орзулаб ўтиришганда, бирдан қаршиларида ўша романтика пайдо бўлади. Ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда кунни кеч қилинг. Кечқурун сизга қавмлардан бири кутилмаган совға тайёрлаб туриши эҳтимолга яқин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Тижоратчилар, юлдузлар бугун рақобатчиларга қарши ўта қаттиқ курашга бел бойлашингизни башорат қилишган. Улар сизнинг мижозларингизни ўзи томонга оғдириш пайида юрибди. Бўш келманг, мижоз тортиб олиш қанақа бўлишини уларга кўрсатиб қўйинг. Оиласизлар бугун муҳаббатда фириб аралашишини унутмасинлар. Шунинг учун бу туйғуни бугунча кўнглингиз тубига беркитиб тура қолинг. Кечқурун саломатлигингиз масаласида кичик кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 июл куни барча ишларни мустақил тарзда амалга оширинг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Билим олиш, уй сотиб олиш учун бугунги кун муваффақиятсиз кечади. Кечки пайт қўшимча даромадли иш топишингиз мумкин. Бу сизга рўзғор кемтикларини тўлдиришда катта ёрдам беради. Соғлиғингизни кун давомида назоратда ушланг. Ғийбатчилар, киссавурлар таъқибига тушиб қолишдан сақланинг. Саломатлигингиз бугун шикоят қилар даражада бўлмайди. Ёши ўтган қавмлардан хабардор бўлиб, дуоларини олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Молиявий аҳволингиз тушга бормай яхшидан-да яхшиланади. Аммо тежамкорлик ота-бувалардан қолган мерос. Бунга амал қилмасангиз, аҳволингиз кутилмаганда ёмонлашиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Оиладаги ташвишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Кечқурун жуфтингизни ёнингизга олиб маданий вақт ўтказиш ҳақида бош қотириб кўрсангиз ҳам зиён қилмайди. Соғлиғингиз яхши бўлишини хоҳласангиз, еб-ичарда меъёрни билинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 июл куни эрталаб хонадонингизда арзимас баҳона билан катта жанжал бошланиш эҳтимоли бор. Бундай вазиятда ақл билан иш тутиш лозим. Жанжални давом эттириб уйдан барака кетказиш билан ҳеч нарсага эришмайсиз. Бугун ақлий меҳнат, ижод ва медитация учун муваффақиятли кечади. Оилавий муаммоларни дўстлар маслаҳатига асосланиб ҳал этсангиз, ўзингизга фойда бўлади. Бугун ўзингиз танимаган ёки умуман ишонмайдиганларга сир айтманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 июль куни ҳамкасблар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлишингиз тавсия этилади. Уларнинг қайсидир бири атайин сизни ҳаммага ёмон кўрсатиб, кейин сиз эгаллаб турган лавозимга эга чиқиш пайида юрибди. Кечқурунга яқин бир-биридан ажойиб инсонлар билан танишишингиз мумкин. Демак, дўстларингиз сафи янада кенгаядиган бўлиб турибди. Соғлиқни асранг, биринчи навбатда асабни эҳтиётланг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 15 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..