ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олиш куни, аммо тирикчилик барибир керак. Шундай экан, ишларни пухта режа асосида, битта-биттадан бажарсангиз, албатта муродга етасиз. Молиявий муаммолар кайфиятингизни тушириши мумкин, лекин бунинг ҳам иложи бор. Жуфтингизга меҳр кўрсатинг, яқин ўтмишдаги ёниб-куйган лаҳзаларни ёдга олинг. Кайфиятингиз албатта кўтарилади. Агар меҳнат таътилига чиқишни режалаштириб юрган бўлсангиз, бугун дам олиш кунидан фойдаланиб режангизни пухталанг. Соғлиғингиздан бугун шикоят қилмайсиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Электр қувватига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда ниҳоятда сергак бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Бугунги кун ижодкорлар учун жуда омадли кечиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида эса пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Дам олиш кунидан фойдаланган ҳолда бозорми, дўконми, айланиб ёқимли харидлар қилинг. Фақат тежамкорликни ҳам ёддан чиқариб қўйманг. Соғлиғингиз худо хоҳласа космонавтларникидан ҳам зўр. Бошни баланд кўтариб яшашда давом этинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
23 июл куни уй юмушлари, масалан, таъмир ва аёл бўлсангиз, супур-сидир билан банд бўлишингиз кутилмоқда. Агар заҳирадаги пулларни сақлаб қолиш ниятингиз бўлса, бугун ҳеч кимга қарз берманг, катта ишларга пул тикманг. Куннинг иккинчи ярмида у қадар олис бўлмаган манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни асранг, асабларни эҳтиёт қилинг. Кунингиз хайрли ва омадли кечиши айнан шу икки жиҳатга боғлиқ. Оиласизлар кечқурун романтик лаҳзаларга ошно бўлишлари кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Биринчи навбатда эрталабданоқ саломатликка эътибор қаратинг. Ўзингизни айтарли яхши ҳис этмаётганингиз сезилиб турибди. Шундай экан, дарҳол врачга мурожаат этинг. Жисмоний зўриқишлар ва саёҳат бугун сизга яхшилик келтирмайди. Кун давомида иложи борича кўпроқ пиёда юринг, дам олинг ва вақти-вақти билан енгил машқларни бажаринг. Муҳаббатда сиздан ўта мустаҳкам бардош талаб этилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
23 июл куни эрталаб қариндошлар билан биргаликда дўкон айланишингиз, кўплаб харидларни амалга оширишингиз кутилади. Иш масаласига келсак, тушдан кейин бир неча юмушни баравар адо этишга эришасиз. Бу сизга мўмай даромад ҳадя этади албатта. Фақат имкониятларингизга у қадар қаттиқ ишониб юборманг. Улар чегараланган. Ёш келин-куёвлар рўзғор икир-чикирлари сабабли баҳслашиб қолишлари мумкин. Асабни асранг, ҳали у сизга кў-ўп керак бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар сизга бугун унумли ва аъло даражадаги кунни ваъда қилишмоқда. Шахсий ҳаётингизда жуда ёрқин ҳодисалар рўй беради ва бу кайфиятингизга кайфият қўшади. Лекин молиявий аҳволиниз бугун у даражада яхши бўлмаслиги мумкин. Чунки даромадлар харажатлар билан баравар келиб қолади-ю, чўнтакларингиз хавф остида олади. Мана шундан эҳтиёт бўлинг. Кечқурун суюкли инсонингиз билан тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун бўйи саломатлигингизни назоратда ушланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
23 июл куни дала ҳовли ёки уйингизда майда-чуйда ишлар билан ўралашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу саломатликка фойдали. Деярли кечга қадар тоза ҳавода юрасиз. Бу ўзингизни яхши ҳис этишингизда алоҳида аҳамият касб этади. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири билан учрашиб қоласиз-у, ўша қадрдонингиз молиявий масалада ёрдамлашиб юборади. Кечқурун жуфтингиз билан рўзғор ташвишлари туфайли айтишиб қолишингиз мумкин. Соғлиқни эҳтиёт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмолидан тийилинг. Бу нафақат ошқозон, балки юракка ҳам салбий таъсир кўрсатади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар сизга бир нарсани эслатиб қўйишни маъқул кўришган. Қачонлардир ўзингизга ўзингиз шахсий ҳаётингизни янада яхшилашга ваъда берган экансиз. Бугун шу ваъданинг устидан чиқмасангиз бўлмайди. Суйганингизнинг қалбига янада ёрқинроқ йўл топинг. Ана шунда ҳақиқатан шахсий ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар юз беради. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин яхшиси қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ёрқин кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
23 июл куни қалбингиз ўта сезгирга айланиши мумкин ва сиз яқин фурсатда содир бўладиган воқеаларни олдиндан қалбан сеза бошлайсиз. Шахсий ҳаётда барча яқинларингиз сиз билан илгаригидан-да кучлироқ, кўпроқ фахрлана бошлашади. Бу ҳам яхшиликка. Фақат пул масаласида баъзи тўсиқларга учрашингиз мумкин. Лекин бу тўсиқлар сиз учун чикора. Барибир йўлини топасиз ва киссангиз кечгача албатта пулга тўлади иншооллоҳ. Оиласизлар бугун ажойиб учрашувни бошдан кечиришади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун кузатувчи ролини ижро этинг. Фаолиятингизни, ҳаракатларингизни бошқалар сезмасин ва ҳис этмасин. Аксинча сиз уларнинг ҳаракатларини сезиб кузатинг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилмоқда. Соғлиғингиз кечга яқин панд бера бошлаши мумкин. Ҳойнаҳой ошқозон муаммоси кўндаланг бўлса керак. Бу муаммони халқона усуллар ёрдамида ҳам ҳал этсангиз бўлади. Бугун ҳеч кимга қарз берманг, кейин қайтариб олишингиз қийин бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
23 июлда сизни эрталабданоқ оилавийга ўхшаш бир тадбирга таклиф этишади. Бу тадбир ҳам бўлмаслиги мумкин. Зиёфатга яқинроқ. Ким яқинда тижорат билан шуғуллана бошлаган бўлса, бугун омади келади. Даромад икки ҳисса бўлиши кутилади. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномаларни имзоласалар, келажакда фойдаси катта бўлиши тайин. Соғлиғингизни назорат этишдан тийилманг. Ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Қандай иш бажаришингиздан қатъи назар етакчиликка интилманг. Ўртага тушиб олинг-у, оқим билан бирга сузаверинг. Шундоқ ҳам профессионаллигингизни ҳамма билади. Жуфтингиз билан кун давомида жанжаллар келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Оғир бўлинг, жанжал билан эзгуликка етиб бўлмайди. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан ҳушёр бўлинг. Пул масаласида ўнг кўз чап кўзга дўстлик қилмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди