ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингиздаги ҳамкасблар билан келишган ҳолда иш юритмасангиз бўлмайди. Бусиз ниятга етишингиз анча мушкул кечиши мумкин. Агар кун бўйи дўст ёки танишлардан бири моддий кўмак кўрсатишни истаб қолса, зинҳор бош торта кўрманг. Муҳаббат мавзусида кўплаб хабарлар эшитишингиз мумкин. Аммо уларни яхшилаб ўрганиб чиқишингизга тўғри келади. Акс ҳолда кечирилмас хатога йўл қўйишингиз турган гап. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун хамирли таомлар истеъмол қилманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 июл куни ишда ҳам, уйда ҳам негадир сизни тўғри тушуна қолмасликлари кутилади. Лекин бу ҳолат тушга бориб ғойиб бўлади ва сиз учун ёқимли лаҳзалар бошланади. Тадбиркор бўлсангиз, янги келишувлар муваффақиятли ўтади. Бугун уй олди-сотдиси ва бошқа уйга кўчиб ўтиш муваффақият келтиради. Оиласизлар бугундан романтика кутмасинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кўрадиган тушингиз ўнгидан келади иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
24 июл куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишингизга бир қайрилиб боқиб қўйинг. Хатоларга йўл қўйган бўлсангиз, уларни ҳозир такрорламасликка ҳаракат қилинг. Бировларнинг ишига асло аралашманг, ўртада ўзингиз ёмон кўриниб қоласиз. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида яхшиланади, аммо харажатлар даромаддан ошиб тушиши кутилади. Жиддий хасталикка дучор бўлмаслик учун иммунитетни кўтаринг ва тўғри овқатланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳаётга, дунёга юқоридан туриб қарай кўрманг. Янги таниш орттирсангиз, уни дарров идеаллаштириб қўйманг. Тижоратчилар бугун кун давомида анча олдинга қараб кетиб қолишади. Олдинга силжиётганда, хато қилишдан сақланинг. Ҳаволаниб ҳам кетманг. Моддий масалани ижобий ҳал этишингиз учун анча тер тўкишингизга тўғри келади. Бусиз киссангиз қуриб қолиши турган гап. Бироқ бировлардан қарз кўтара кўрманг. Илож топсангиз, бугун вақтлироқ ухлашга ётинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 июл куни оиласизлар илгари танишиб, учрашиб, жанжал туфайли муносабатларга нуқта қўйган инсон билан яна қайта учрашиб қолишлари мумкин. Агар қалбингиз унга қараб талпинаверса, муносабатларни тикланг. Нотаниш одамларга сирингизни айтманг. Бу жанжалга сабаб бўлиши ёки катта пул йўқотишингиз мумкин. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, тоққа чиқиб дам олишингиз тавсия этилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун илгари бажара олмаган ишларга яна қўл уриб кўришни маслаҳат беришмоқда. Агар уддалай олсангиз, пулнинг тагида қоласиз. Молиявий масалада қайғу чекманг, ўйламанг. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтаради ва чўнтагингиз тағин пулга тўлади. Лекин харажатлар ҳам даромаддан кам бўлмайди. Асосийси, пулларни фақат эзгуликка сарфлайсиз. Топганингизга худо барака берсин!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
24 июл куни нима ишга қўл урсангиз, наф келтириш-келтирмаслигини ҳисобга олинг. Агар наф келтирмаса, ташлаб отинг. Оиласизлар ҳаётида қисқа муддатли танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Ички қувват организмингизда керагидан ҳам ортиқроқ. Шундай экан, спортнинг исталган тури билан шуғулланаверишингиз мумкин. Жисмоний зўриқишлар ҳам бугун сизга зиён етказа олмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни доимий тарзда назорат қилишлари тавсия қилинади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Хайрият, бугун сизни муаммо ҳам, кўнгилсизликлар ҳам таъқиб этмайди. Юлдузлар шундай башорат қилишган. Агар ўзингизга ўзингиз зиён етказиб қўймасангиз, Яратган сизни ўз паноҳида асрайди иншооллоҳ. Молиявий муаммолар тўлиқ сизнинг фойдангизга ҳал бўлишига кафолат йўқ. Аммо заҳирангизда анча-мунча пул йўқ эмас. Башарти кечқурунга бориб ўзингизни лоҳас ҳис эта бошласангиз, йога ёки медитация билан шуғулланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
24 июл куннинг биринчи ярмиданоқ ҳар бир гапингизга жавоб бера оладиган даражада бўлишингиз лозим. Агар мудофаа билан чеклансангиз, ютқазасиз. Бу иш жойингиздаги бажарадиган юмушлар билан боғлиқ гап. Бугун билим олиш ва зиё улашиш, меҳмонга бориш каби амаллар муваффақиятли кечади. Олис сафарга чиқманг, жиддий жароҳат олишингиз ёки ҳалокатга учрашингиз хавфи бор. Ғийбатчилар ва ҳасадгўйларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун меҳнатдан қочмасдан, чин кўнгилдан ишлашингизни маслаҳат беришади. Шунда кечқурунга бориб ҳузурини ҳам кўрасиз. Яқинда ишга жойлашган бўлсангиз, тезроқ раҳбарларга ўзингизни кўрсатишга интилинг. Шахсий ҳаётингизда вақтинчалик танаффуслар кўзга ташланади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, қавм-қариндошлар билан учрашиб, ҳол-аҳвол сўранг, бемор қариндошлар бўлса, хабар олинг. Саломатликдан бугун шикоят қилмайсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
24 июл куни кўпчилик қовға буржи вакилларининг куни туғади. Раҳбарларингиз меҳнат таътилига чиқишингиз ҳақидаги аризага имзо қўяди. Демак, анчадан бери тузган режаларингиз ҳақиқатга айланади. Муҳаббатда бугун сизга омад кулиб боқмаслиги мумкин. Яхшиси, бугун тоат-ибодат қилишни бошланг. Шу амал сизга бахтни ҳам, бойликни ҳам ҳадя этади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун сизнинг кунингиз. Янги танишувлар, қизиқарли ва фойдали ғоялардан, сердаромад иш таклифларидан бошингиз айланади. Қўйиб беришса, кўкларга парвоз қилар даражада жўшасиз. Севимли хоббингиз ҳам бугун сизга даромад бахш этади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт бўлишлари керак. Атмосферада кучли магнит бўронлари давом этяпти. Ёнингизда доимий тарзда дорингизни олиб юринг, тез-тез қон босимини ўлчатиб туринг.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди