23:29 / 24.07.2017
8 953

Мунажжимлар башорати: 25 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

Мунажжимлар башорати: 25 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун эрта тонгдан шу қадар мулойим, шинаванда, ширин сўзли одамга айланасизки, атрофдагилар ҳам азбаройи жўшиб кетганидан ҳали меҳмонга, ҳали сердаромад ишга таклиф этишни хоҳлаб қолишади. Кун давомида ёши улуғ, тажрибаси сиздан кўпроқ одамлар маслаҳатларига албатта қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Айниқса, улар молиявий жиҳатдан аҳволингизни яхшилаб олишингизда жуда асқотиб қолишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳаводан кўпроқ нафас олинг. Шубҳали таомларга қўл урманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 июлда иш жойингизга кириб боргач, беихтиёр қалбингиз илҳомга, завққа тўлиши кутилади. Бу бажарадиган юмушларингизнинг сифатида намоён бўлади. Шубҳасиз, сизнинг фаоллигингиз, тартиблилигингиз раҳбарларнинг ҳам эътиборини тортмай қўймайди. Янги танишувлар, романтик учрашувлар бугун жуда хайрли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз, бугундан кўп эзгуликларни кутсангиз адашмайсиз. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
25 июл куни сиз учун иш биринчи навбатда туради. Фаоллигингиз ҳам нолийдиган даражада бўлмайди. Кўп муҳим ишларни уддалашга улгурасиз. Никоҳдан ўтиш, тўй бугун муваффақият келтиради. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишга тўғри келса, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Жанжалкаш, ғийбатчи ва ичи қора одамлардан нарироқ бўлинг. Саломатлигингиздан худо хоҳласа бугун шикоят қилмайсиз. То кечга қадар ўзигизни аъло даражада ҳис этишингиз тайин бўлиб турибди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бахтга қарши, сиз бугун молиявий масалада кутилган натижаларга эриша олмаслигингиз мумкин. Бундан кайфиятингиз тушиши аниқ. Шундай вазиятда яқин инсонларнинг кўнглини оғритишдан сақланинг. Пул бугун бўлмаса, эртага албатта юз кўрсатади. Дарвоқе, юлдузлар сизга кечқурун мўмай даромадни ваъда қилишган. Буни унутманг. Иш билан қанчалар банд бўлманг, ёстиқдошингизга алоҳида эътибор билан ёндошинг. Соғлиқни, асабни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 июл куннинг биринчи ярмида оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Тадбиркор бўлсангиз, йиғинлар, мажлисбозликлар ҳам сизни кутиб туради. Кунни иложи борича тинчликда, жанжалларсиз, кўнгилсизликларсиз кечиришга ҳаракат қилинг. Дўстларингиз бўлса, улар билан бирга тоққа чиқиб дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Лекин ҳар қандай масалада ҳам фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Бировларнинг маслаҳатлари сизга наф келтирмайди. Саломатлигингиздан кўнглингиз тўқ бўлсин, сизга хасталик ё кўнгилсиз вазиятлар хавф солмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун бир қатор харидларга қўл уришингиз кутилади. Кун давомида катта пул йўқотишингизни юлдузлар башорат қилган. Шунинг учун харажатларни пухта ўйлаб кейин амалга оширинг. Ҳуқуқий мавзуда маслаҳатлар олиш, хизмат сафарига бориш бугун омад келтиради. Кечқурун дўстлардан бири сизни ресторанми, нуфузли кафегами таклиф этишни ният қилган. Аммо экзотик таомларни истеъмол қилишда ҳам ҳушёр туринг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
25 июлда қўпол қилиб айтганда, қора терга ботганча астойдил ишлайсизки, тоғни урса толқон қиладиган даражада катта кучга эгалигингиз сезилиб қолади. Тижоратчи бўлсангиз, сира иккиланмасдан даромад сари интилаверинг. Рақобатчилар, сизни кўра олмайдиганлар тирсагини тишлаб қолаверсин. Аммо ютуқлардан ҳаволаниб кетманг, кўз тегади. Бугун анҳор ёки кўлларда чўмилиш сизга ҳам фойда, ҳам завқ бағишлайди. Иммунитетни кўтариш ҳаракатига тушсангиз ҳам ёмон бўлмасди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун кун бўйи жуда эҳтиёткорлик билан қадам ташлашингизни маслаҳат беришмоқда. Кутилмаганда хунук вазиятга тушишингиз, катта миқдорда пул йўқотишингиз хавфи бор. Айниқса, нотаниш одамлар билан мулоқотда жуда сергак туринг. Оилангизда хотиржамлик ҳукм суради. Жуфтингиз билан ҳам ўзаро муносабатингиз меъёрида бўлади. Кечқурун молиявий аҳволингиз янада яхшиланиши кузатилади. Харажатларни амалга оширишда ҳисоб-китобга алоҳида эътибор қаратинг. Иссиқ ҳаво ҳолсизлантира бошлаши кузатилса, дарҳол мутахассисга мурожаат этинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
25 июл куни оиласизларга худо беради. Улар куни кеча бошланган романтик лаҳзаларга қайта ошно бўлиш ҳаракатида бўлишади. Лекин бу нарса ишингизда жиддий халал бериши мумкин. Ҳатто, шунинг дастидан раҳбарлар танқидига учрашингиз ҳам ҳеч гапмас. Моддий жиҳатдан аҳволингиз ёмон кечмайди, лекин катта пулдан умид қилманг. Кечқурун дўстларингиз сизни меҳмонга таклиф этиш эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Зарарли одатлардан узоқроқ бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун лавозимингиз ошиши мумкинлигини башорат қилишган. Сира кутилмаганда раҳбарлар лавозимингизни кўтариб қўйиши мумкин. Демак, уларни уюлтириб қўймаслик учун кўпроқ ва қаттиқроқ ишлашингизга тўғри келади. Жуфтингиз, турмуш қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизга нисбатан худбинлик қилманг, муносабатларга путур етиши мумкин. Саломатликни ҳам тез-тез назорат қилиб туришни унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
25 июл куни иш бошлашдан олдин мақсадни, нишонни чамаланг, ана ундан кейин ҳаракатлар содир этишга киришинг. Йўқса, жиддий хатоларга йўл қўйишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга иш юзасидан жўнаб кетишингиз кутилади. Саломатлик масаласига ҳам жиддий эътибор беринг. Эски хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Бугун ҳеч кимнинг дилига озор етказманг, ажри ёмон бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Агар иш жойингизда юмушлар кўп бўлмаса, ёлғиз қолинг. Шунда кўп масалаларни хаёлан чамалайсиз, хатоларингизни таҳлил этишга фурсат бўлади. Яқин қариндошларингиз кун давомида байрамлар уюштиришлари мумкин. Бу байрамлар сизга ҳам аъло кайфият тақдим этади. Жисмоний зўриқишлар, асаббузарликларни айланиб ўтинг. Бу саломатлигингизга жиддий зарар етказади. Кечқурун қўшниларингиздан кимдир сизга хушхабар етказиши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 25 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..