ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар дангасалигингиз тутмаса, бугун ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиб, ишларингизни муваффақиятли якунлайсиз. Худонинг ўзи анчадан бери хаёлан пухталаб келган режаларингиз амалга ошишида қўллаб-қувватлайди. Одамлар билан мулоқотда тингловчи вазифасини бажаринг. Гапирган тақдирингизда ҳам ҳар бир айтаётган сўзингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Акс ҳолда арзимаган гап туфайли катта жанжалга сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун 26 июл куни эрта тонгдаёқ эски ишларни бир четга суриб, янгиларига қўл уришингизни маслаҳат беришмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, бошқа шаҳарлардан ҳам ҳамкорлар топилади. Муҳаббатда эса ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Бўлмаса, жуфтингиз ёки танлаганингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Хаёлга келган гапни тилга кўчиришдан сақланинг. Шунда соғлиғингиз ҳам, кайфиятингиз ҳам аъло даражада бўлади иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 июл куни баъзилар янги ишга ўтиш ҳаракатида бўлиши мумкин. Агар имкон топсангиз, янги касбни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Врач кўригидан жуда зарур ҳолатлардагина ўтишингиз тавсия қилинади. Кўпчилик дўстларимиз интернетнинг ўзида молиявий аҳволини яхшилаш бахтига муяссар бўлишади. Саломатлик бобида жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Аммо барибир овқатланишда, кўчада ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаётингиз ўзингиз хоҳлаганчалик зўр бўлмаслиги мумкин. Бунга нотўғри қарорлар чиқаришингиз, шошма-шошарликка йўл қўяётганингиз сабаб бўлиши мумкин. Молиявий масалада эса харажатлар даромаддан ошиб тушиши кутилади. Бугун атрофдагилардан маслаҳат сўрашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Сизга қалбингиздан содиқроқ дўст йўқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 июл арслон буржи вакиллари учун руҳий жиҳатдан оғир кечиши кутилади. Сиз жуфтингизни ҳадеганда рашк қила бошлайсиз. Бунинг асосий сабабчиси эса иблис ҳисобланади. Сиз унинг етагида қолишдан сақланинг. Иблис ҳеч кимга дўстлик қилмайди. Жуфтингиз эса сизга шунчалар садоқатлики, бу садоқатга шубҳа назари билан қараш аҳмоқликдан бўлак нарса эмас. Қариндош-уруғлар билан бамаслаҳат иш кўрсангиз, бугун молиявий аҳволингизни анча мустаҳкамлаб олишингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун зинҳор ёмон хаёлларни яқинингизга йўлатманг. Фақат яхшилик, ёқимли хаёлларга ошно бўлинг. Ҳаракатлар содир этишда оптимист бўлинг. Қарор чиқаришда икиланманг. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ташқарида қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан муҳаббат романини бошласа, албатта кўнгилсизликка дуч келишади. Бу ҳаракатлар худога сира хуш келмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, велосипедда айланинг, саломатлигингизга бу нарсалар фақат фойда беради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қуёш тиғида кўп юришлари тавсия этилмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тақдирнинг ўзи худо хоҳишига кўра сизга кўплаб ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Айниқса, муҳаббатда ва пул масаласида омадингиз кулади. Иш жойингизда эҳтиёткорликка амал қилсангиз, ҳамкасблар қаршисида обрўйингиз янада ошган бўларди. 26 июлда харажатларга зеб берманг, йўқса кечқурунга бориб чўнтагингиз қуриб қолиши турган гап. Молиявий аҳволни эса бугун яхшилашингиз анча мушкул кечади. Кечқурун сизни янги ва ёқимли танишув лаҳзалари кутади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун олис юртга саёҳат, янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Ҳаётингизда ҳам ижобий тарафга ўзгаришлар содир бўлишига гувоҳлик қиласиз. Ижодкорларни ҳам худо илҳомдан қисмайди. Кечга қадар кичик бўлса-да, бирор шедевр асарни тугатишингиз тайин. Оиласизлар кўз остига олган инсонни артистона усул ёрдамидагина ўз тарафига оғдиришлари мумкин. Танлаганингиз бундан бошқа усулга ҳадеганда бўйсуна қолмайди. Кун давомида қалбга, ҳис-туйғуларга эмас, тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 июл куни яқин ўтмишда кимдир кўнглингизни оғритган бўлса ҳам эслаб ўтирманг. Кайфиятингиз тушиб, бу ишларингизга, ҳаётингизга, олға боришингизга жиддий тўсиқ қўйиши мумкин. Моддий аҳволингизни кечгача албатта яхшилаб оласиз. Баъзилар кечки пайт ўзларини ёмон ҳис эта бошлаши, юқумли хасталикларга чалиниш эҳтимоли бор. Дарҳол врач кўригига чопинг. Оммавий тадбирларда иштирок этманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда ниҳоятда ҳушёр бўлинг, хатога йўл қўйманг. Хатога йўл қўйсангиз, сиз учун бу қимматга тушиши турган гап. Оилангизда кун бўйи хотиржамлик, аҳиллик, хурсандчилик, ҳазил-мутойиба ҳукм суради. Кечқурун ишдан кейин дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Лекин бу баҳсни ҳаётингизга аралаштирманг. Аниқроғи, кўчанинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз ва фарзандларингизга ажратинг. Кун давомида айрон ичиб юришингиз тавсия қилинади. Бу сизни иссиқ уришидан асрайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 июл куни қовға буржи вакилларининг иши бароридан келади. Кечга бормай даромад олишга ҳам улгурасиз. Аммо харажат қилишга шошилманг. Тадбиркорлар ташкил этган музокаралар муваффақиятли ўтади. Бироқ фойдали шартнома имзолашни бошқа кунга қолдира туринг. Бугун бу амал муваффақиятсиз кечиши мумкин. Саломатлик масаласида махсус профилактика амалларини ўтказинг. Юқумли хасталикка учрашингиз хавфи сезиляпти. Врач кўригидан ўтишни ҳам унутиб қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Атрофдагилар билан мулоқотда дипломатларча йўл тутинг. Бусиз катта жанжал исканжасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида қўшимча даромад келтирувчи ишни ҳам уддалашингизга тўғри келади. Бу иш сизнинг кўпроқ вақтингизни олиши кутилади. Шу ишни деб кечқурун режалаштирилган дўстлар билан учрашувни ҳам унутишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам жаҳлдорликка берилманг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"