ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
28 июл сиз учун ажойиб кунга айланади. Эрталабданоқ керакли одамлар билан қўнғироқлашиб, ишни бошлаб юборасиз. Меҳнат таътилида бўлсангиз, дам олишда давом этинг. Оиласизлар эса куннинг иккинчи ярмида бирдан икки киши билан танишишади. Танлаш имконияти ёмон эмас. Кун давомида, айниқса, кечқурун тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Соғлиғингизни ўзингиз асрамасангиз, ҳеч ким асрамайди. Кечқурун илож топсангиз, айрон ичинг. У кун давомида вужудингизга ўрнашиб олган ғуборларни ҳайдаб солади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар шинам квартира ёки уй сотиб олишингз мумкинлигини башорат қилишган. Агар пулдан қийналсангиз, дарҳол қарз кўтариб юборинг. Иш жойингизда муаммо кўзга ташланмайди. Бажарган ишларингиз раҳбарларга ёқиб тушади. Мукофотга лойиқ топилсангиз ҳам ажаб эмас. Оиласиз эркаклар муҳаббат изҳорини бугундан қолдирмасалар яхши бўларди. Кечқурун ёлғиз қолинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
28 июл куни ҳар тарафдан сердаромад иш таклиф қилувчилар ёғилиши кутилади. Оиласизлар куннинг биринчи ярмида бўлғуси жуфтини учратишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳасадгўйлар ҳам кўпайгандан кўпаяди, сергак туринг. Кун давомида таваккалчиликка йўғрилган қарорлар қабул қилманг. Илгари режалаштирилган ишларни ўз ҳолича қолдиринг. Ўзгартишлар киритманг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилган.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун анчадан бери таниш ва ишончли одамлар қуршовида бўлинг. Яхши таниш бўлмаганлар сизга кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, улар тарафидан таваккалчиликка асосланган ёлғонлар ёғдирилиши турган гап. Профессионал касбингизни адо этишда илҳомга ошно бўлинг. У сизга янги ва фойдали ғоялар ўйлаб топишингизда кўмак беради. Молиявий масалада бугун омадингиз кулмайдиган бўлиб турибди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 июл арслон буржида туғилганлар учун сердаромад келади. Сиз қўлингизга келиб тушган пулга катта ва серҳашам уй сотиб олишингиз ҳам мумкин. Муҳим ҳужжатларни имзолашда ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Муҳаббатда фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Атрофдагиларнинг маслаҳатларига умуман қулоқ солманг. Бу маслаҳатлар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар эрта тонгдаёқ керакли нарсаларни олиб дам олиш учун жўнашингизни маслаҳат беришади. Меҳнат таътилида бўлсангиз, яна яхши. Дам олиб қайтишингизга ҳеч ким халал бера олмайди. Молиявий муаммоларни ўйламанг. Уларнинг ўзи сизни топади ва сиз кўз кўриб қулоқ эшитмаган харидларга қўл урасиз. Кўча-кўйда ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Бўлмаса, жанжалли вазиятларга тушиб қоласиз. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар саломатлигини назорат остида ушлашлари тавсия қилинади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 июлда сизга иш жойингизда юқори лавозим таклиф этишлари кутилмоқда. Бу лавозимдан бош тортмаслигингиз тайин. Фақат қўрқманг, янги вазифани ҳам аъло даражада уддалайсиз. Тижорат билан шуғуллансангиз, уни кучайтириш ҳаракатига тушинг. Йўқса, рақобатчилар сизни чангида қолдириб кетиши мумкин. Тадбиркорлар дуч келган фирма билан ҳамкорлик қилмасликлари лозим. Кечқурун жуда ёқимли хабар эшитасиз. Бу хабар пул билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишни бажараркансиз, олдиндан унинг натижаси қандай бўлиши билан қизиқиб ўзингизни қийнаманг. Ҳа, сиз ўз вазифангизни жуда яхши уддалайсиз. Аммо мукофот, олқишлар сал кейинроқ ҳадя этилади. Интернет дўконлардан нимадир харид қилишингиз кутилади. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бу келишмовчиликнинг бош сабабчиси ўзингиз эканингиз аниқроқ бўлиб турибди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
28 июл куни барча муаммоларни дипломатик тарзда ҳал этинг. Ҳис-туйғунинг жиловини бўшатиш билан муаммони мураккаблаштирасиз холос. Шахсий ҳаётда эса жуфтингизни рашк қилаверишдан тийилинг. У сизга шундоқ ҳам садоқатли ва меҳрибон. Меъёрдан ошган рашк бахтсизлик келтиради. Кечқурун асабий ҳолатга тушиб қолишингиз кутилади. Яхшиси, дўстларни ёнингизга олинг-у, табиат қўйнига жўнанг. Саломатликни эҳтиётланг, оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабданоқ саломатликни назорат остига олинг. Агар овқатланиш, уйқу, қон босимини ўлчатиш кабиларга қатъий риоя қилмасангиз, энг мустаҳкам организм ҳам панд бериши тайин. Шахсий ҳаётда ёлғонлар, фириб ва пул ўғирлатишларга дуч келишингиз хавфи бор. Тижоратчи ва тадбиркорлар ҳамкорлик жараёнида сергакликни қўлдан бермасинлар. Кечқурун вақтингизни оила аъзоларингиз билан дилдан суҳбат қуриш учун ажратинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
28 июл куннинг биринчи ярмида гоҳ қариндошлар, гоҳ ҳамкасблардан сизнинг номингизга танқидлар ёғилиши кутилади. Агар яқин дўстлардан кимдир сизга ишониб сирини айтса, сукут сақланг, дўстлар ишончини суистеъмол қилманг. Тушдан кейин қачонлардир ўзингиз яқин муносабат юритган одам билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Бугун олис сафар, уй олди-сотдиси, тоққа чиқиб дам олиш муваффақият келтиради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар 28 июлда ўта эҳтиёткор бўлишингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Ҳатто, шахсий машинангизда бирор ёққа кетаётганда ҳам сергакликка амал қилинг. Ҳамкасбларингиз орасида кимдир сизнинг оёғингизга болта уриш пайига тушиши мумкин. Худодан ўша болта ўтмас бўлишини сўранг. Кун мобайнида сизга ёмонлик қилганлар ва қилмоқчи бўлганларга ҳам табассум билан боқинг. Бу улар учун руҳий зарба вазифасини ўтайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”