21:39 / 31.07.2017
9 392

Мунажжимлар башорати: 1 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 1 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз тоғни урса толқон қиладиган даражада ўзингизни қудратли ҳис этасиз. Аммо олдинда кутадиган воқеалар бу қудратингизга болта уриши ҳеч гап эмас. Айниқса, тижорат билан шуғулланадиганлар ва сафарга чиққанлар жуда эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Кун давомида олисда яшовчи қариндошлардан ёқимли хабар эшитасиз, кимлардир сизга сердаромад иш таклиф қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни ҳар қандай хавфдан эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
1 август сиз учун жуда ажойиб кунга айланади. Ташқарида қуёш қиздирса, қалбингиз вужудингизни қайнатади. Аммо куннинг биринчи ярмида дўстларнинг бири қўнғироқ қилиб кутилмаган хабар етказиши кайфиятингизни бузиши мумкин. Башарти меҳнат таътилида бўлсангиз ҳам уйда ўтириб қолмаслигингиз тавсия этилади. Чунки молиявий муаммоларни сиздан бошқа одам ҳал эта олмайди. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишингиз зарурати туғилса, сергак бўлинг. Хатога йўл қўйишингиз мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
1 августда оиласизларнинг баъзилари кимнидир шу даражада қаттиқ севиб қоладики, ишни ҳам, яқинларини ҳам унутади. Йўқ, бу сизга тўкис бахт олиб келмайди. Ҳар бир масалада қондошлар билан бамаслаҳат иш тутганингиз дуруст. Бугун муаллимлар учун муваффақиятли кечади. Сиз оммавий тадбирда иштирок этиб олқишларга сазовор бўлишингиз кутилади. Кечқурун уйдагилар билан зинҳор жанжаллашманг, тунда ухлай олмай қийналасиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Молиявий масалада кичик муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин. Аммо оптимистларча иш тутсангиз, кечга қадар ушбу муаммони ижобий ҳал этасиз, иншооллоҳ. Иш жойингиздаги ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблардан иложи борича кўп нарса ўрганишга ҳаракат қилаверинг. Куннинг иккинчи ярмида дам олиш, чўмилиш, кўпроқ сайр қилиш тавсия этилади. Буларнинг барчаси сизга руҳий тетиклик ҳадя этади. Саломатлигингизни тез-тез назоратга олинг. Худо кўрсатмасин, ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиш эҳтимоли бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

1 август куни эрталаб кайфиятингиз жуда тушкун ҳолатда бўлиши кутилади. Бундай кайфият билан катта ишларни дўндириш оғир кечади. Шунга қарамай, олға қадам ташланг. Агар ният соф бўлса, худонинг ўзи унга етказади. Бозордан, дўконлардан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилаётганда, сақланиш муддатини албатта текширинг. Овқатдан заҳарланишингиз хавфи бор. Ёнингиздаги пулларни бўлар-бўлмасга сарфлайвермаслигингиз талаб этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Куннинг биринчи ярмида бадавлат танишларингиздан бири кўплаб муаммоларингизни ҳал этишда бевосита ҳомийлик қилиши кутилади. Ишхонада ҳамкасблар билан фақат дўстона муносабат юритинг. Қарама-қарши жинс вакиллари билан яқин муносабатга киришиб қўйманг, оқибати яхши бўлмайди. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказинг. Сурункали хасталикдан азобланаётган бўлсангиз, иссиқ кунда иложи борича кўчага чиқманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
1 август куни бир тарафдан иш, иккинчи тарафдан рўзғор ташвишлари билан елиб югуришингизга тўғри келади. Тушдан кейин бошқа шаҳарга бориб, рўзғор учун зарур ашёлар сотиб олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганларга бугун худо хоҳласа омад кулиб боқади. Баъзилар идеалидаги инсонни айнан бугун топади. Кечқурун қон босимингиз кўтарилиши мумкин. Олдини олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун эрталабдаёқ ўтган кунлари бартараф эта олмаган муаммоларни ҳал этишингиз зарурлигини уқтиришмоқда. Кун давомида дангасаликка ва енгил фикрлашга асло йўл қўйманг. Акс ҳолда кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. 1 август билим олиш ва улашиш, уй олди-сотдиси, тиббий кўрикдан ўтишда жуда қулай кечади. Молиявий муаммо ҳақида қайғурманг. Тушдан кейин қўшимча даромадли иш топасиз ва ўша иш чўнтагингизга пул келиб тушишини таъминлайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
1 августда ўқотар буржида туғилганлар ўзининг эмас, яқинларидан бирининг ҳаётида содир бўладиган воқеа марказида бўлишади. Бу жараёнда қариндошлар билан сизнинг орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Агар тилга эҳтиёт бўлсангиз, жанжал бардамалашга улгурмайди. Кечки пайт пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилади. Оила қурмаганлар ҳам бугун романтик лаҳзалардан жуда мамнун тортишади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар мабодо илож топсангиз, бор пулингизни катта ишга тикишингиз маъқуллигини уқтиришмоқда. Шунда орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мўмай даромад эгасига айланишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаган қўнғироқ сизни шок ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Бу оиласи билан ажрашганлар ҳаётида рўй бериши ҳақиқатга яқинроқ. Лекин бундай ҳодисаларга ён бераверишингиз тўғри эмас. Ўзингизни қўлга олинг. Йўқса, саломатлигингизга путур етади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
1 август куни яқин дўстларингиздан бири сизга моддий кўмак таклиф этади. Дарров рози бўлинг. Бундай имконият ҳар куни ҳам бўлавермайди. Сурункали ошқозон ва жигар хасталигига йўлиққанларнинг саломатлиги бугун бироз ёмонлашиши кутилади. Олдини олиб дори-дармонларни ўз вақтида ичсангиз, бу ҳолат енгил кечиши тайин. Қуёш тиғи остида кўп юрманг. Овқатланиш меъёрларини бузманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун иш жойингизда қалтис вазият юзага келишини башорат қилишган. Ҳамкасблардан кимдир сизнинг асабингизни бузиб, қуюшқондан чиқаришга уриниб кўради. Агар унинг нияти амалга ошмай қолишини таъминласангиз, сиз мутлақ ғолибга айланасиз. Раҳбарлар билан мулоқотда сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз, яқинларингиз қуршовида кечиринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тижоратчилар бугун кечқурун кўзланганидан ҳам кўпроқ даромадга эга чиқишлари кутилади.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 1 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..