ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
3 августда атрофдагилар билан дипломатларча мулойим муносабатда бўлишингиз талаб этилади. Қўпол муомала сизга жиддий зарар етказиши мумкин. Гарчи эрталабдан кайфиятингиз ёмон бўлса-да, буни ҳеч кимга сездирмасликка ҳаракат қилинг. Ёқимли харидлар, рўзғор учун ўта зарур ашёлар сотиб олишда бугунги кун хайрли кечади. Кечқурун иш юзасидан сафарга отланишингиз кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Эрталабданоқ овқатланиш режимига қатъий амал қила бошлашингиз талаб этилади. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етиши мумкин. Айниқса, ошқозонингиз жиддий хавф остида қолиши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан мулойим муносабат юритинг. Бугун кўпчиликнинг хонадонида ёрқин бир ҳодиса содир бўлиш эҳтимоли бор. Бу янги меҳмоннинг дунёга келиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Пулни ниҳоятда иқтисод билан ишлатинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
3 август куни яқин инсонларга ҳар жиҳатдан ёрдам беришга ҳаракат қилинг. Агар имкони бўлса, моддий кўмак берсангиз ҳам зиён қилмайди. Тижоратчилар бугун қалтис қадамлар ташламасликлари зарур. Йўқса, молиявий аҳволингизга путур етиши турган гап. Қўшимча даромадли иш топсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кун давомида кўпроқ суюқлик ичинг, қуёш тиғида узоқ туриб қолишдан сақланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун юлдузлар уй учун йирик харидлардан бирини амалга оширишингизни башорат қилишган. Фақат олдин пулларингизни санаб олишни унутманг. Тағин инқирозга юз тутиб юрманг. Меҳнат таътилида бўлсангиз, бугун азалий орзунгиз амалга ошиб, саёҳатга отланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Бу баҳс жанжалга айланиб кетишидан эҳтиёт бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
3 август куни ҳали оила қурмаганларга омад кулиб боқади. Сиз идеалингиздаги инсонни учратиб танишасиз. Бу ҳолат романтик учрашувга айланиб кетиши ҳам мумкин. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида ё лотореяга катта пул ютиб олиши ёки мўмай даромадни қўлга киритиши кутилади. Айниқса, реклама билан шуғулланувчиларнинг аксарияти шундай даромаддан айро қолишмайди. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг ва соғлиғингизни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Шундай экан, атрофдагилар билан муносабатларда, профессионал ишингизни адо этишда босиқликка амал қилинг. Баъзилар меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаб юрган бўлса, иш жойидаги юмушларни тўлиқ бажариб қўйишлари талаб этилади. Раҳбарият шундагина аризангизга имзо қўйиши мумкин. Кечқурун оиласизларнинг баъзилари муҳаббат изҳори билан боғлиқ амални адо этишлари мумкин. Молиявий жиҳатдан сизга яқин дўстлар ёрдам бериши кутилмоқда.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
3 август куни ёлғонлар, иккиюзламачиликлардан қочишга ҳаракат қилинг. Оиласизлар эса севиб қолган инсонига нисбатан муносабатларда янада жўшқинроқ, мулойимроқ бўлганлари маъқул. Бугун олис сафарга чиқиш ва табиат қўйнида дам олиш муваффақиятли кечади. Аммо йирик харидларни бошқа кунга қолдиринг. Молиявий аҳволингиз бугунча ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Кечқурун велосипедда сайр қилинг, бу соғлиққа кони фойда.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кун давомида асосий эътиборни севимли хоббингиз билан шуғулланишга қаратинг. Бу сизни ортиқча ташвиш ва хавотирлардан ҳимоя этади. Ёки уй юмушларини қойиллатинг, чалғийсиз. Қариндошлар билан баҳс-мунозарага киришманг, жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Саломатликни асранг. Меҳмонлардан келгуси тақдирингиз билан боғлиқ янгилик эшитишингиз мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
3 августда кўчадами, ишдами, ҳар бир айтадиган сўзингизни аввал мулоҳаза қилиб олишни унутманг. Ҳамкасблар билан муносабатларда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Бугун никоҳдан ўтиш, олис сафарга отланиш ва саёҳат қилиш омадли ўтади. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, кунни олдиндан қизиқарли тарзда ташкиллаштириб олишингиз ҳам мумкин. Куннинг иккинчи ярмида бемор қавмлар бўлса, уларнинг ҳолидан хабар олинг. Ўз соғлиғингизни ҳам унутиб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ишхонада ўзингиз билмаган ҳолдами, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш эта бошлайсиз. Бу сизга ҳамкасблар ва раҳбарият қаршисида қўшимча обрў ҳадя этиши тайин. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномаларга имзо қўймай турганлари маъқул. Бугун зарарли одатлардан воз кечиши учун қулай имкониятлар туғилади. Ана шунда саломатлигингиз мустаҳкамлана бошлаганини ҳис этасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
3 август куни айримлар қачонлардир ўзи ёниб севган инсон билан бир умрга хайрлашиши кутилади. Балки бу масалада шошма-шошарликка йўл қўяётгандирсиз? Ўйланг, бундай ишлар калта ўйлаган ҳолда амалга оширилмаслиги зарур. Тадбиркорларга бугун янги ҳамкорлар мурожаат этишлари мумкин. Сира ўйланмасдан розилик билдирсангиз бўлади. Катта йўлларда ҳаракатланишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Асосий вақтингизни оила даврасида ўтказишингиз тавсия этилади. Бегоналар билан иложи борича мулоқотга киришмаганингиз маъқул. Бу танишув ва мулоқотлар бугун сизга фойда келтирмайди. Куннинг иккинчи ярмида реклама соҳасида тер тўкувчилар, тижоратчилар орзусидаги даромадни қўлга киритишлари мумкин. Кун давомида қон босимингизни ўлчатиб юришни унутманг. Кечқурун оила қуришга улгурмаганларни романтик лаҳзалар кутади. Бугун сизнинг кунингиз, олға босинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»