21:06 / 03.08.2017
9 155

Мунажжимлар башорати: 4 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 4 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
4 август куни ҳаёт тарзингиз меъёрларга бўйсунган ҳолда давом этиши талаб этилади. Шунда сизнинг истакларингиз ҳеч қандай тўсиқларга рўбарў бўлмасдан амалга ошади. Молиявий аҳволингиздан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Бу масалада шикоятга ўрин йўқ. Жиддий сабаблар юз кўрсатиб турса-да, спиртли ичимликларнинг яқинига борманг. Муҳаббатда артистларча йўл тутинг. Акс ҳолда муваффақиятлар сизни четлаб ўтиши турган гап. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар йўқ жойдан жанжалга баҳона топмаслигингизни маслаҳат беришади. Тўғри, бугун атрофдагилар билан тил топишишингиз оғир кечиши мумкин. Аммо босиқлик билан, тафаккурни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, барча муаммолар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Молиявий муаммоларни қонунга зид йўллар билан ҳал этишга уринманг. Бу сизга кўнгилсизликдан бўлак ҳеч нарса ҳадя этмайди. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
4 августда олис сафарга отланишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бироқ бу баъзиларгагина, аниқроғи, меҳнат таътилида бўлганларга тегишли десак, тўғрироқ бўлади. Кун давомида сизни янги танишувлар кутади. Танишганларингизнинг баъзилари сиз учун бир умрлик дўст бўлиб қолишлари ҳам мумкин. Агар тилингизга эҳтиёт бўлсангиз, тақдирнинг ўзи сизга кутилмаган ёқимли совғаларни ҳадя қилади. Кечқурун яқин қариндошларнинг муаммоларини ҳал этиш билан банд бўлишингиз кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун мўлжалланган ишларни тез ва сифатли даражада якунлашга ҳаракат қилинг. Ана унда муваффақиятлардан умид қилсангиз ярашади. Агар руҳан тайёр эканлигингизни қалбан ҳис эта қолмасангиз, олис сафарга отланманг. Вужудингизда қайнаб турган шафқатсизлик ҳиссини бир четга суриб қўйинг. Асло бировларга кўз-кўз қила кўрманг. Кечқурун сизни оилангиз билан бирга танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Асабни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 август куни арслон буржининг оила қуришга улгурмаган эркак вакиллари нотаниш даврага тушиб қолиши ва ўша ерда бўлғуси ёрини учратишлари кутилади. У инсонни кўришингиз билан юрагингизнинг ўзи белги беради. Бугун жисмоний зўриқишлар сизга фақат зарар етказади. Табиат қўйнида дам олиб қайтиш эса аксинча фойда беради. Саломатликни тиклаш ниятида бўлсангиз, уқалаш муолажаларини олинг, спорт гимнастикаси билан шуғулланишни бошланг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун иш жойингизда ҳам, уйда ҳам чин кўнгилдан ишлашингизни маслаҳат беришмоқда. Меҳнатингизнинг мевасини кўрмоқчи бўлсангиз, шу маслаҳатларга амал қилинг. Муҳаббатда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланишингиз тавсия этилади. Атрофдагилар билан муносабатда ҳам ҳазил сизга жуда асқотади. Соғлиғингизни кун бўйи назоратда ушлашдан тийилманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 август куннинг биринчи ярмида аввал саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Қон босимингизни тез-тез ўлчатинг. Керак бўлса, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг. Асосийси, ўзингизни ёмон ҳис қила бошласангиз, буни ҳавонинг ўзгарувчанлигига йўйманг. Овқатланиш меъёр ва тартибларига қатъий амал қилинг. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланади. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Бу хабар келгуси тақдирингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Иш кўп, аммо дам олишга ўзингизни ҳақсиздек ҳисоблайсиз. Бу нотўғри. Ҳар қандай вазиятда ҳам нафас ростлаган ҳолда иш тутинг. Бир ишни якунламай, кейингисига ўтманг. Шахсий ҳаётингизда нотинчликлар юзага келиши кутилади. Жуфтингиз сизни аллакимларга рашк қилиши шу нотинчликларни келтириб чиқаради. Лекин сиз Яратгандан бардош сўранг-у, сукут сақланг. Сукут орангиздаги келишмовчиликларга барҳам беради. Кечқурун велосипедда сайр уюштиринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
4 августда оила қурмаган дўстларнинг айримлари муҳаббат изҳори деб аталмиш ёқимли лаҳзаларга ошно бўлишлари мумкин. Ишонинг, бу ЗАГС бўлими томон ташланадиган қадамнинг дебочаси ҳисобланади. Тўй кунини белгилайверсангиз ҳам бўлади. Бугун йирик харидларни амалга ошириш, уй олди-сотдиси, машина таъмири муваффақиятли кечади. Молиявий масалани фақат ўз фойдангизга ҳал этиш учун янги тактика ишлаб чиқишингиз зарур бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун хизмат сафарига бормаслигингизни тавсия этишади. Бу сафар сизга жиддий кўнгилсизликларнигина тақдим этади. Сиздан кимлардир қарз олган, аммо бугун ҳам улар қарзини қайтариш ниятида эмасликларидан хабар топасиз. Ҳамкасблар, қариндош-уруғлар билан мулоқотда тилга ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун жуфтингизга ажойиб совға харид қилинг. Шунда муносабатларингиз янада мустаҳкам тортади. Саломатлигингиз ёмонлашмаслигини истасангиз, оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг, аччиқ, шўр егулик ва ичимликлардан йироқ бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
4 август куни амалга оширадиган биринчи ҳаракатингиз таваккалчиликка ён бермаслик бўлиши лозим. Таваккалчилик ишларингиз унумини йўққа чиқаради. Атрофдагилар ким бўлишидан қатъи назар маслаҳатларига қулоқ тутманг. Фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Шунда кун бўйи ё лоторея ўйнаб катта пул ютишингиз, ё кутилмаганда йўлдан худди шундай катта пул топишингиз мумкин. Саломатлик яхши бўлиши учун сузиш, нафас машқларини бажаришингиз талаб қилинади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кунингиз негадир ғалатомуз кечиши кутилмоқда. Масалан, уйдан ниманидир ният қилиб чиқасиз-у, у ниятингиз ўрнига бошқаси амалга ошади. Қандай ишни амалга оширманг, шошма-шошарликка йўл қўйишингиз керак эмас. Муҳаббатда алдовлар ва хиёнатга дуч келишингиз кутилади. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 4 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..