22:32 / 04.08.2017
9 635

Мунажжимлар башорати: 5 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 5 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 августда сизга шошма-шошарлик жиддий зарар етказиши мумкин. Айниқса, буюмлар харид қилаётганда, фақат рўзғор учун керакли нарсаларнигина танланг. Бугун табиат қўйнида ёлғиз дам олиш, ёлғиз қолиб хаёлот денгизида сузиш ва йога билан шуғулланиш омадли кечади. Муҳаббатда эса Оллоҳдан сабр-матонат сўранг. Соғлиғингизни асранг, кўча таомларини истеъмол қилманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Жуфтингизни дуч келган одамга рашк қилаверишдан тийилишингизни юлдузлар тавсия этади. Сабаби, у сизга рашк қилишингиз учун ҳеч қандай баҳона яратиб бермаган. Илгаригидек сизга садоқатли ва меҳрибон. Ҳамкасблар орасида ҳам ўзингизни сипо тутишингиз лозим. Башарти эрталаб чап ёнбош билан турган бўлсангиз, руҳий ҳолатингизни яхшилашга ҳаракат қилинг. Молия масаласида омадингиз кулади. Ҳам даромадга эришасиз, ҳам ғойибдан пул келади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
5 августда биринчи бўлиб кундалик харажатларни хомчўт қилиб олинг. Шунда турли кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз яқинда танишган бир одам сизга панд бериши кутилади. Аниқроғи, у сизни орқаваротдан ғийбат қила бошлаганини эшитасиз. Аммо жаҳл отига минманг. Худога топшириб қўйинг, ўзи ҳисоб-китобини қилиб олаверади. Кечқурун ҳаётингизда муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган бир инсон билан танишасиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар бугун дам олиш кунингиз бўлса, юлдузлар рўзғор икир-чикирлари билан шуғулланишингизни маслаҳат беришмоқда. Тушга яқин сизни тантанали тадбирга таклиф этишлари мумкин, албатта боринг. Кун давомида ўзингизга ёққан кийимлар харид қилсангиз ҳам зиён қилмасди. Оилада оғир, босиқлик билан иш тутинг ва мулоқот қилинг. Кечқурун чўмилиш амалини адо этинг. Бу соғлиқ учун кони фойда.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 августда ўзингиз яхши танимайдиган одамлар билан мулоқот қилишдан сақланинг. Гарчи тасаввурингизда у одам яхши бўлса-да, барибир эҳтиёт чорасини кўриб қўйинг. Овқатланишда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Хамирли таомлар истеъмолидан тийилинг. Оиладаги ёши улуғлар билан суҳбатлашганда, асосан тингловчи ролини ижро этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қуришга улгурмаганларнинг айримлари тушга яқин тақдир юлдузини учратиб танишишлари мумкин. У инсонга кўзингиз тушгандаёқ келгусида умр йўлдошига айланиши муқаррарлигини англаб етасиз. Ҳа, у сиз бир умр орзу қилган идеалнинг ўзгинаси бўлиб чиқади. Иш жойингизда ёқимсиз хабарлар тарқалиш эҳтимоли бор. Бу штатлар қисқариши билан боғлиқ. Бироқ тушкунликка тушманг. Сизнинг номзодингиз қисқартиришга тушганлар орасида йўқ.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 август куни вужудингиз шу қадар куч-қувватга тўлиб-тошадики, ўзингиз ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Ҳатто, ўзингизнинг ишларингизни битириб бўлиб, танишлар, қариндошлар муаммоларини ҳал этишга ҳам вақт топа оласиз. Олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, ёлғиз йўлга тушманг. Энг яқин инсонингиз билан бирга йўлга чиқинг. Кечқурун саломатлигингизни бир назоратдан ўтказиб олишингизга тўғри келади. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, врач кўригидан ўтишингиз шарт.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугунги кунингиз муваффақиятли бошланишини башорат қилишган. Энг асосийси, пулдан камлик кўрмайсиз. Пулнинг ўзи сизни кун давомида қувлаб толиқади. Ҳатто, майда-чуйда ишларни ҳам бошқа кунга қолдирманг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугундан ҳеч нарса умид қилмасангиз ҳам бўлади. Сизнинг муҳаббат дунёнгизда бугун танаффус ҳукм суради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 август куни кайфиятингиз негадир яхшилана қолмай хит қилиши мумкин. Шу сабабли кўплаб муҳим ишлар ортга сурилиши кутилади. Мусиқа, сураткашлик, рассомлик, муҳаррирлик кабилар билан шуғулланадиганлар бугун албатта муваффақиятга эришишади. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ҳушёр бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун яқин дўстингиз сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугунги кунингиз ҳар жиҳатдан хайрли ва қувноқ кечади. Ҳамкасбларнинг меҳри, эътибори сизни қушдек енгил торттиради. Шахсий ҳаётингизда эса, жуфтингиз билан келишмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Аммо хавотирга ўрин йўқ. Эр-хотиннинг уруши дока рўмол қуриши билан барҳам топади. Бугун йирик харидларга ўрин берманг. Саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Ошқозонингиз ёки бошингизда жиддий муаммо кўзга ташланиш эҳтимоли бор. Албатта врач назоратидан ўтинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 август куни сизга кўнглингиз тусаган ҳаракатларни содир этиш қатъиян тақиқланади. Оилада яқин инсонингиз билан эҳтиёткорона мулоқот қилинг. Танқид қилишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг, балога қоласиз. Пул масаласида ниҳоятда тежамкор бўлинг, акс ҳолда киссангиз қуриб, оғир аҳволга тушиб қолишингиз мумкин. Саломатлигингиз бугун панд бермайди, аммо қуёш тиғида кўп юришдан барибир тийилишингиз керак.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугунги кунингиз илиқ ва сокин ўтишини башорат қилишган. Илиқ деганда, об-ҳаво назарда тутилмаган. Атрофдагилар билан муносабатларингизга ишора қилинган. Маданий тадбирлар ташкил этиш, томорқада ишлаш ва табиат қўйнида дам олиш бугун омадли кечади. Кечқурун эса уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 5 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..