22:35 / 05.08.2017
8 701

Мунажжимлар башорати: 6 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 6 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
6 август куни эрталабдаёқ оилангизда негадир вазият кескинлаша бошлаганини ҳис этасиз. Бу қондошларнинг бир-бирини қайсидир масалада тушуна олмаслиги натижасида келиб чиқиши мумкин. Аммо сиз аралашманг. Аралашсангиз, аччиқ-тирсиқлар росмана жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Бундан кўра пул топиш, чўнтакни қаппайтириш пайида бўлинг. Чунки бу ёруғ дунёда пулингиз бўлмаса ҳеч кимсиз. Бугун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғуллансангиз ҳам хайрли кечади. Саломатлигингизни эҳтиётланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун анчадан бери қўлингиз тегмаган ишларни адо эта бошлашингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Қолаверса, бугун дам олиш куни бўлгани боис шахсий ҳаётингиздаги азалий орзуларингизни ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин. Муҳаббатда ўта талабчанлик тавсия этилади. Саломатликни эса алоҳида назоратга олинг. Организмингизда содир бўлаётган ҳар бир ўзгаришга жиддий эътибор беринг. Тижоратчилар кечқурунга яқин мижозларнинг кўнглини олиш ҳаракатига тушмасалар, даромаднинг ҳаммасини рақобатчилар илиб кетиши тайин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
6 август куни тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ҳамкорларга нисбатан муносабатларни янада илиқлаштиришлари талаб этилади. Акс ҳолда бу ҳамкорлик узоқ давом этмаслиги мумкин. Таваккалчилик бугун молиявий инқирозга олиб келади. Шунинг учун қандай ишга қўл урманг, ақлни ишлатинг, қалбингизга қулоқ тутинг. Қариндошлар билан муносабатда ҳам мулойим бўлишингиз шарт. Жуда тил топиша олмаётган бўлсангиз, ёлғиз қолинг. Вақт барча нифоқларни бартараф этади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кимлардир анчадан бери ички сирларингизни қандай бўлмасин аниқлаш ҳаракатида юрибди. Уларни тутиш учун партизанга айланишингиз лозим. Ёки умуман эътибор берманг-да, бундан кейин дуч келганга сир айтиб кетавермайдиган бўлинг. Саломатлигингиз панд бериши кутилмоқда. Чамаси ошқозон ва аллергия сизни безовта қила бошлаши мумкин. Дарҳол чорасини кўринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
6 август куни ҳаётингизда танаффус эълон қилинг. Бугун шундоқ ҳам дам олиш куни. Бунга қўшимча муаммоларни хаёлга яқин келтирманг ва илож топсангиз, тоққа чиқиб кетинг. Бу сизга ростакамига маънавий бойлик ҳадя этади, саломатлигингиз ҳам тикланади. Севимли хоббингизга қайта мурожаат этсангиз ҳам зиён қилмайди. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг. Ғийбат ва ҳасаднинг кўчасидан нарироқ бўлинг. Агар сизни ғийбат қилишаётганини сезиб қолсангиз ҳам эътибор қилманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун ошиғингиз олчи келишини башорат қилишган. Ҳам даромад, ҳам қарздорлар қарзини қайтариши нафақат чўнтак, балки катта катмонингизни ҳам пулга тўлдиради иншооллоҳ. Муҳаббатда стресс ҳолатларини бошдан кечиришингиз мумкин. Жуфтингиз билан майда-чуйда гап-сўзларни талашишга зеб бермасангиз, стресс ҳам сиздан узоқроқ бўлади. Асабийлик, ғазабноклик оқибатда саломатлигингизга путур етказади. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатлигини қатъий назоратда ушлашлари зарур.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
6 августда сизни ташвишга соладиган ягона ҳодиса оила аъзоларингиздан бири билан жанжаллашишингиз ҳисобланади. Бундай лаҳзаларда қандай йўл тутишни биласиз. Асосийси, ҳис-туйғуларни жиловланг, шунинг ўзи кутилаётган кўнгилсизликларга барҳам беради. Серқатнов йўлларда сергакликни қўлдан берманг. Айниқса, шахсий автомобилингизда бирор ёққа кетаётган бўлсангиз, жуда ҳушёр туринг. Саломатлигингиздан худо хоҳласа бугун шикоятингиз бўлмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Атрофдагилар, қўшнилар, таниш-у дўстлар билан мулоқотда дипломатларча йўл тутинг, зарар кўрмайсиз. Худо кўрсатмасин, бугун ким биландир жанжаллашиб қолсангиз, ажрини узоқ вақт тўлашингизга тўғри келади. Ишларингиз жуда секинлик билан амалга ошиши кутилади. Шундай экан, худодан сабр сўраган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Бугун катта миқдордаги пулни худди шундай катта ишларга тикиш омадли кечади. Кечқурун сизни қўшнилардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
6 август куни ўтган ойдаги муаммолар яна юз кўрсатишлари кутилади. Бу ҳам моддий, ҳам шахсий масалада бўлиши мумкин. Яқиндагина бўлғуси жуфти билан танишганлар севгилисининг илгаригидан-да кучлироқ меҳрига сазовор бўлишади. Кечки пайт дўкон айланиб суюкли инсонингиз учун ёқимли совға харид қилинг. Кечқурун аввал тоза ҳавода сайр қилиб, кейин спорт билан шуғуллансангиз, кам бўлмайсиз. Аммо соғлиқни ҳам эсдан чиқариб қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталаб уйқудан уйғонинг-у, оила аъзоларингизга меҳр ва эътибор кўрсата бошланг. Ишонинг, бу сизга кони фойда келтиради. Жуфтингиз билан ҳам шундай меҳр, муҳаббат исканжасида қолган ҳолда мулоқот қилинг. Бу кўнгилларни бир-бирига янада яқинлаштириш учун қўл келади. Тижоратчилар кечқурунга яқин пул масаласида мушкулотларга рўбарў келишлари мумкин. Бу муаммони шериклар ёрдамида ҳал этсангиз ҳам бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
6 август куннинг биринчи ярмида оилавий бўладими, ишга тааллуқлими, муаммо пайдо бўлди дегунча тезроқ бартараф этиш пайида бўлинг. Бу ишни зинҳор бошқа кунга қолдирманг. Жуфтингиз билан мулоқотда вазиятни бир текисда ушлашга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар бугун сизни безовта қилмайди. Кечқурун мўмай даромадга эга бўласиз иншооллоҳ. Аммо сиздан қачонлардир қарз олганларга яна бир бор қарзлари ҳақида эслатиб қўйишни унутманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Молиявий муаммоларни бартараф этишда шошма-шошарликка йўл қўймаслигингиз тавсия этилади. Йўқса, катта йўқотишларга юз тутасиз. Тижорат билан шуғулланувчилар мижозларга нисбатан янада мулойимроқ бўлишлари зарур. Ёлғизларнинг айримлари бугун куннинг иккинчи ярмида янги танишув ва романтик лаҳзаларга ошно бўлишади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни асло эсдан чиқарманг.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 6 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..