23:04 / 06.08.2017
8 746

Мунажжимлар башорати: 7 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 7 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
7 август куннинг биринчи ярмида илгари энг яқин инсонлар билан бузилган муносабатларни қайта тиклайсиз, янги танишувларга эса сира йўл берманг. Оила қурмаганлар бугун муҳаббат завқидан сармаст бўлишга тайёр эмаслар. Шунинг учун иш билан шуғулланишингиз тавсия этилади. Молиявий муаммоларингиз бугун хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Шахсий ҳаётингизда жаҳл ва нафрат маълум муддат ҳукм суриши мумкин. Бу саломатлигингизга ҳам сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун жуда катта харажатлар кузатилишини башорат қилишган. Аммо моддий аҳволингиз тўкислигича қолади. Сиз истаганча яқинларингиз учун совғалар харид қилишингиз, улар меҳрига истаганча қонишингиз мумкин. Бугун жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш, муолажалар олиш муваффақиятсизлик келтиради. Кечқурун бир гуруҳ дўстларингиз даврасида дам олишингиз кутилади. Ўзингизни ва асабларни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
7 август кун давомида сизни муҳаббат ва эҳтирослар таъқиб этади. Айниқса, оиласизлар бу таъқиблардан зинҳор мосуво қолмайдилар. Лекин бу асосий юмушларни адо этишингизга халал бермайди. Муаммоларингизни бартараф этишда ваъдабозлар, ёлғончи ва иккиюзламачилардан ёрдам сўраманг. Фақат қалбингиз амрига қулоқ тутинг. Ана шунда молиявий жиҳатдан ҳам тўкисликка эришасиз. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг. Бу саломатлигингиз учун жуда фойдали эканини унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугунингиз ажойиб тарзда бошланади. Барча истакларингиз Яратганнинг қудрати билан осон рўёбга чиқади. Оила қурмаганлар янги танишувларни бошдан кечириб, романтик учрашувдан завқ олишади. Рўзғорда кун бўйи турли майда-чуйда камчиликлар кўзга ташланиши мумкин. Тадбиркорлар ҳам айнан бугун фойдали шартномаларга имзо қўйишади. Кечқурун яқинларингиздан бири кутилмаган совға ҳозирлашни ният қилган.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
7 август куннинг биринчи ярмида келажакка синчиклаб назар солингки, яқин ўтмишдаги хатоликлар такрорланмасин. Тўғри, сиз яхши одамлар қуршовида бўласиз, бироқ уларнинг баъзилари ўз мақсадларини амалга оширишда сиздан унумли фойдаланишни ният қилган бўлиши мумкин. Муҳаббатда бугун омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Аммо ҳаётга оптимист назари билан боқишдан тийилманг. Саломатликни асранг, дуч келган таомни истеъмол қилишга ошиқманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун йўлингизда кўринмас ва пишиқ-пухта тўсиқлар пайдо бўлиши кутилади. Агар бу тўсиқларни қидириб топиш, тагига етишни ният қилсангиз, чалкашликлар баттар зўр келади. Фақат таваккалчилик сизга ёрдам бериши мумкин. Пул топишда ҳам шу хислатнинг фойдаси катта бўлади. Тадбиркорлар ҳам таваккалчиликка амал қилиб янги ҳамкорлик шартномалари тузаверганлари маъқул. Албатта ғолиб бўласиз. Оилада келишмовчиликлардан қочинг, бу катта жанжалга сабаб бўлади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
7 августда эрталабдан кайфиятингиз тушкун экани кузатилади. Бу нарса ҳаётга реал қарашингизда тўсиқ вазифасини ўташи ҳеч гап эмас. Ишларни муваффақиятли якунлашда кўп йиллик тажрибангизга суянинг. Муҳаббатда сизга ҳатто молиявий масаладан кўра кўпроқ омад кулиб боқади. Оиласизлар ўзлари анчадан бери қидириб чарчамаган бўлғуси жуфтини учратишлари эҳтимолдан холи эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун мақсадга етишда жиддий мушкулотларга учрашингизни башорат қилган. Аммо бу мушкулотлар узоқ давом қилмайди. Асосийси, ҳар қандай вазиятда оптимист бўла билсангиз бас. Бугун терапевт, кардиолог ва стомотолог қабулига кириш муваффақиятли кечади. Ёлғизлар бугун ким биландир учрашув белгилаган бўлса, ортга суришнинг кераги йўқ. Учрашув керагидан ҳам аъло ўтиши кутилмоқда. Фақат асабларингизни асранг. Токи кутилмаганда жиддий хасталик вужудингизга кириб олмасин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
7 август куни бошқа нарса хаёлингизда-ю, қўлларингиз буткул ўзга юмушни адо этади. Бу ҳам Яратганнинг хоҳиши, сиз тушга қадар бу хаёлпарастликдан халос бўла олмаслигингиз мумкин. Иш жойингизда раҳбарлар билан асло сен-менга борманг, ҳозирги замон кўтармайди. Молиявий аҳволингиз жуда яхши бўлади, аммо банкдан кредит олиш ҳақида ўйлаб юрган бўлсангиз, бу ўйлардан воз кечинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугунги кунингиз тотли ўтиши кутилади. Жанжаллар, келишмовчиликлар, кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтади. Баъзи бировлар билан орангизда дафъатан келишмовчилик юзага келса, дарҳол бу муаммони тинчлик йўли билан ҳал этинг. Қарзингиз бўлса, эгасига қайтаришни бугундан қолдирманг. Пулингизнинг бир қисмини зарурат учун иқтисод қилиб қолсангиз ҳам зиён қилмайди. Саломатликни асранг, кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Омадингизни берсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
7 августда ишларингиз бироз чалкашликлар домида қолиши мумкин. Лекин бу жараён узоқ давом этмайди. Кечқурун сиз бажарган ишингиз учун раҳбарлардан албатта мақтов эшитасиз. Бугун организмни жисмоний зўриқишлар исканжасига солманг. Нафақат жисмоний, балки маънавий зўриқиш ҳам сизга дўстлик қилмайди. Шахсий ҳаётда артистона йўл тутган ҳолда яқинларингиз кўнглига йўл топинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз анча оғир кечиши мумкин. Шунинг учун бор диққатингизни ишга қаратинг. Тижоратчилар рақобат туфайли сезиларли миқдорда пул йўқотишлари кутилади. Бунинг олдини олишда биттагина йўл бор. Сиз рақобатчиларга дўст тутининг. Қобилиятингизни дуч келган одамга намойиш қилишдан сақланинг. Саломатлигингиз яхши бўлишини истасангиз, овқатланиш қоидалари ва меъёрларига эътибор қаратинг.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 7 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..