Ёлғизлик ва ижтимоий изоляция инсоният учун семизликдан кўра каттароқ хавф туғдиради. Бундай хулосага Бригам Янг университети олимлари келди. Уларнинг фикрича, ушбу омилларнинг аҳолига таъсири йилдан йилга кучайиб бормоқда ва миллий муаммо ҳисобланади, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Экспертлар сўзларига кўра, бошқа одамлар билан ўзаро муносабат одамнинг асосий эҳтиёжларидан бири бўлиб, у психологик саломатлик учун ҳам, яшаш учун муҳимдир. Тадқиқот маълумотларига кўра, 45 ёшдан каттароқ бўлган 42,6 миллион америкаликлар сурункали ёлғизликдан азоб чекади. 2014 йилги рўйхатга олиш натижалари бўйича аҳолининг чорак қисмидан кўпроғи ёлғиз яшайди, фуқароларнинг ярмидан кўпи эса турмуш қурмаган.
Маълум бўлишича, мустаҳкам ижтимоий алоқалар барвақт ўлим хавфини 50 фоизга камайтиради. Аксинча, ижтимоий изоляция ёки ёлғизлик барвақт ўлим хавфини бошқа омиллар, шу жумладан, семизликка нисбатан, кўпроқ оширади.
Мутахассислар фикрича, соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий алоқаларнинг аҳоли саломатлигига таъсирини ҳисобга олиши керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди