11:40 / 07.08.2017
7 794

Уйқусиз тундан кейин қандай қилиб бардам кўриниш мумкин?

Уйқусиз тундан кейин қандай қилиб бардам кўриниш мумкин?
Тунда ишлаш ёки уйқусизлик натижаси эрталаб ташқи кўринишингиздан билиниб туради – кўзларнинг таги қорайган, юз шишган ва сўлғин қиёфа.

Уйқусиз ўтган кечадан кейин соғлом ва бардам бўлиб кўриниш учун нима қилиш керак?

Душ қабул қилинг

Ҳорғин қиёфа билан курашишнинг энг самарали усули душ қабул қилиш ёки юзни аввал илиқ, кейин эса совуқ сувда ювиш. Ҳароратнинг кескин ўзгариши сизга бардамлик бахш этади ва қон айланишини яхшилайди.

Терингизни намлантиринг

Уйқусиз тундан кейин юз териси қонсиз ва хира тус олади. Бундан қутулиш учун юзга намлантирувчи матоли ниқоб қилишни маслаҳат берамиз. Бу терини тетиклантириш ва намлантиришнинг тез ва самарали усулларидан бири: 15 дақиқа ичида терингиз ҳам намланади ва ҳам озиқланади. Агар уйингизда матоли ниқоб йўқ бўлса, бир бўлак муз олинг ва у билан юзингизни ишқаланг. Кейин эса юзингизни қуруқ сочиқ билан артинг ва намловчи крем суринг.

Шишлардан ва кўз остидаги қора доғлардан қутулинг

Бундай вазиятда кўзлар учун патчлар ёрдам беради. Уларни кўзларингиз атрофида 10-15 дақиқа ушлаб туринг – шишлар тезликда йўқолади. Агар уйингизда бу восита бўлмаса, унда бодринг ёки пакетчалардаги кўк чойдан фойдалансангиз ҳам бўлади.

Тўғри макияж қилинг

Албатта, юзни тетиклантириш ва намлантиришдан ташқари уйқусиз кечадан кейин тўғри макияж қилишни ҳам билишингиз керак. Ёрқин ва турли хил рангларнинг ўрнига пастел ва илиқ туслардан фойдаланганингиз маъқул. Косметик воситаларини ишлатишдан олдин юзингиз терисига таркибида ёруғликни қайтарувчи заррачалар бўлган крем суринг, у юзингизга соғлом ва тетик кўриниш бағишлайди.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқусиз тундан кейин қандай қилиб бардам кўриниш мумкин?