21:58 / 07.08.2017
8 254

Мунажжимлар башорати: 8 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 8 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингизга кириб келишингиз билан биринчи навбатда раҳбар қабулига шошилинг. Шу баҳонада анчадан бери миянгизда пишитиб юрган режаларингиз ҳақиқатга айланса ажаб эмас. Ишга ижодий ёндошиш бобида эса сизга ўзингиздан кўра тажрибалироқ ҳамкасбларнинг маслаҳатлари зарур. Муҳаббатда жуфтингизга нисбатан алоҳида меҳр кўрсатинг, кам бўлмайсиз. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутмаган ҳолда қолган вақтингизни ёлғизликда ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 август куни ўзингиз яқинда ранжитган қариндошингиз қаршисида узр сўрашингиз тавсия этилади. Бир оғиз узр сўраш билан муносабатларингиз қайта тикланиши тайин. Бугун томорқада ишлаш ва ёқимли харидлар қилиш муваффақият келтиради. Моддий муаммолар ҳам қониқарли даражада ижобий ҳал бўлади. Гарчи тежамкорлик тарафдори бўлсангиз-да, бугун сира иккиланмасдан йирик харажатларга қўл ураверишингиз мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар маслаҳат беради. Ҳатто ишларингиз бароридан келмай, тушкунлик исканжасида қолсангиз ҳам олға қадам ташланг. Кун давомида хизмат вазифангиз юзасидан қисқа масофага сафарлар уюштиришингиз мумкин. Айни шу сафарлар сизга моддий манфаатдорлик ато этади. Кечқурун қандай қилиб бўлмасин, эртанги кун учун куч йиғинг. Саломатлигингизни асраган ҳолда шубҳали таомларга қўл урманг. Газли ичимликлар ичишдан тийилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
8 август куннинг биринчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш ташвиши билан яшанг. Ишхонангизда худди шу қирраларингиз учун сизни ҳурматлашади, қадрлашади. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Аксига олгандек сизни таниш-билишлар меҳмонга таклиф эта бошлашади. Бу таклифларни рад этишга мажбурсиз. Саломатлик биринчи навбатда туриши керак. Меҳмондорчиликлар қочмайди. Уйқуга ётмай туриб китоб ўқишингиз, дўстлар билан қўнғироқлашиб кўнгил ёзишингиз тавсия этилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Илгари бир одамни билардингиз. У қалбан яхши одам эмас. Кўнгли қора, иккиюзламачиларнинг бири бўлган. Бугун худди ўша билан учрашиб гаплашишингизга тўғри келади. Иш жойингизда лавозимингизни ошириш учун сизга пул эмас, обрўли шахслар ёрдами зарур бўлади. Агар шундай шахсни топа билсангиз, омад пиллапоясининг энг баланд қисмида бўласиз. Кечқурун машина кўп қатнайдиган йўлларни кесиб ўтишда ҳушёр бўлинг. Кун давомида бировларга зинҳор қайсидир масалада ваъда берманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 август куни ҳаракат тезлигини сезиларли даражада оширишингизга тўғри келади. Чунки ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Бир маромда уларни кечга қадар якунлай олмайсиз. Тушдан кейин хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Қуёш тиғида кўп туриб қолишдан сақланинг. Ўз ҳақингизда кимлардир ғийбат уюштираётганидан хабар топсангиз, парво қилманг. Ким бировга чуқур қазиса, бир кун ўша чуқурга ўзи йиқилади. Сурункали хасталикка учраганлар саломатликларини кўз қорачиғидек асрашлари лозим.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тадбиркорлар бугун фойдали шартномаларга имзо қўйиш, битимлар тузиш ва қисқа масофадаги шаҳарларга сафар қилиш билан кунни кеч қилишлари кутилади. Аммо улар тўланмаган солиқлар ҳам бугун муаммо туғдириши муқаррарлигини унутмасалар бас. Кечқурун баъзилар бош ёки оёқ оғришидан азобланишлари мумкин. Бундай вазиятларда дарров врач чақириш керак. Кечқурун севимли хоббингизга қайтиб, ташвишлардан чарчаган юракка пича дам беринг. Оилангизда арзимаган сабаб туфайли жанжал юзага келиш хавфи бор. Бардошли бўлинг!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
8 август куни шаънингизга шу қадар кўп олқишлар, мақтовлар ёғиладики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлай дейсиз. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи қисмида бўлғуси умр йўлдоши билан танишиб, суҳбатлашишлари мумкин. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, сергак туринг. Олис сафарга отланишни режалаштирган бўлсангиз, бу ишни бугундан қолдирманг. Соғлиғингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас. Уйқуга ётишдан олдин сут маҳсулотлари билан чекланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эҳтиёт бўлинг, бугун кимдир сизни оммавий тадбирлардан бирига етаклашни ният қилган. Бу тадбир сизга зиён келтиради, кўнгилсизлик ҳадя этади. Олис сафарга отланиш арафасида бўлсангиз, фикрингиздан қайтинг. Бу сафар сизга жуда қимматга тушиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда бугун сокинлик, аҳиллик ҳукм суради иншооллоҳ. Жуфтингиз билан тотли мулоқот лаҳзаларини бошдан кечириб завқланасиз. Башарти кечқурун телефонингиз безовта жиринглай бошласа, тезроқ гўшакни кўтаришга ҳаракат қилинг. Бу сизга аталган дунёдаги энг ёқимли хабар бўлиши муқаррар.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
8 август куни чарчаш, дангасалик ва эринчоқлик кабиларни маълум муддатга унутинг ва бор бўйингиз билан ишга шўнғинг. Молиявий аҳволингиз яхшиланиши ҳам худди шу билан боғлиқ бўлиб турибди. Тадбиркор бўлсангиз, бугун ишончли шерик топишда мушкулотлар кўндаланг бўлади. Лекин топасиз. Соғлиғингизни асранг, гарчи жиддий хасталиклар хавф солмаса-да, эҳтиёт шарт овқатланиш меъёрларига амал қилиб, организмни жисмонан зўриқтиришдан тийилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Чўнтагингиз ҳар доимгидек пулга тўла. Бироқ тежамкорликка амал қилмасангиз, қисқа муддат ичида пулсиз қолишингиз ҳеч гап эмас. Бугун жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш, олис сафарга отланиш муваффақиятсизлик келтиради. Билим олиш, зиё тарқатиш, ўтганлар ҳақига дуолар ўқиш аксинча хайрли кечади. Ишхонада баъзи ҳамкасблардан ҳушёр бўлинг. Улар обрўйингизга путур етказиш илинжида ҳаракатлар содир этишни режалаштирган бўлиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
8 август куни ўзингизга ёққан машғулотлар билан банд бўлинг. Ҳар қандай кўринишдаги тадбир ва сафар сиз учун муваффақият ҳадя этади. Ҳамкасблардан бири билан кун давомида ёқимсиз суҳбат юзага келиши кутилади. Шахсий ҳаётда жуфтингизга, оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизга нисбатан мулойим муносабатлар юритинг. У сизни ҳатто иш жойингизга ҳам рашк қилади. Шундай экан, кечқурун бор вақтингизни унга бағишланг.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 8 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..