21:15 / 08.08.2017
10 151

Мунажжимлар башорати: 9 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 9 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз фақат ақлий меҳнат билан шуғулланишингиз керак. Жисмоний меҳнат сизга фақат зиён етказади. Оила аъзоларингиз билан муносабатларингиз жуда яхши сақланади. Демак, улар билан бирга саёҳатга отлансангиз ҳам бўлаверади. Кечқурунга бориб организмингиз кучли чарчоқни ҳис эта бошлаши мумкин. Шунинг учун асосий эътиборни дам олишга қаратинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, кун давомида жуда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари билан чекланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
9 август куни ўтган ҳафтада режалаштирган ишларни шошилмаган ҳолда амалга ошира бошласангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Агар масъулиятни яхши ҳис эта олсангиз, ишларингиз бароридан келиши тайин. Молиявий аҳволингиз кечга қадар яхшиланади. Кечқурун сизни оилавий можаролар кутади. Шунинг учун маданий дам олиш масаласини бошқа кунга қолдириб турганингиз маъқул. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 август куни эрталаб яқинларингиз билан орангизда майда-чуйда баҳслар юзага келиши мумкин. Бунда сизнинг айбингиз камроқ. Шунга қарамай, масалани тинчлик йўли билан ҳал қилишга уриниб кўраверинг. Керак бўлса, ён беринг. Молиявий муаммолар ҳам бугун жанжалли вазиятларда ҳал этилади. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Яхшиси, врач кўригидан ўтинг, эринманг. Кечқурун жуфтингизни олиб бирор кафеда овқатлансангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Овқатланиш меъёри ва режимига амал қилинг. Башарти ошқозонингизда сурункали хасталик мавжуд бўлса, режим сиз учун жуда асқотади. Ишда қанча фаол бўлсангиз, даромад шунча мўмай бўлади. Бугун ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш этиш ҳам сизга фақат фойда келтиради. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси бахти учун ростакамига курашиши талаб этилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 август куни арслон буржи вакилларининг иши бошидан ошиши кутилмоқда. Мабодо бугунга уй юмушларини режалаштирган бўлсангиз, иш жойингиздаги раҳбардан рухсат олинг-у, уй юмушларини қойиллатинг. Кун давомида оилангизда ажойиб бир байрам нишонланиши мумкин. Шу сабабли олдиндан совға-саломнинг тадоригини кўриб қўяверинг. Куннинг иккинчи ярмида яқин бир манзилга сафар уюштиришингиз кутилади. Бугун табиат қўйнида дам олиб келиш ҳам сира зарар қилмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишхонада сиздан ўта фаоллик талаб этилади. Шундагина нафақат мукофот, балки раҳбарият олқишини ҳам қўлга киритасиз. Раҳбарингиз сизга жуда муҳим вазифани ишониб топшириш мумкин. Кечга қадар уддалашга ҳаракат қилинг. Бугун ҳужжатларни расмийлаштириш, олис сафар учун чипта харид қилиш ва янги танишувлар муваффақиятли ўтади. Кечқурун дўстлардан бириникига меҳмонга боришингиз мумкин. Саломатлигингизга путур етказиб қўйманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 август куни асосий эътиборингиз молиявий муаммоларни бартараф этишга қаратилади. Кўп бор уринасиз, лекин бу муаммо барибир кечга яқин ҳал бўлади. Аммо бу ҳам қавмлар ёрдамисиз якун топмайди. Хусусий мулкни сотиш, янги уй сотиб олиш бугун муваффақият келтиради. Оиласизлар бугун содир бўладиган янги танишувни ўтказиб юбормасликлари керак. Бу оила қуриш масаласи билан боғлиқ танишув ҳисобланади. Асосийси, ўзингизга қаттиқ ишонинг. Қолганини худо ўнглайди иншоллоҳ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун қайсар феълингизни четга суринг ва шинаванда бир одамга айланинг. Атрофдагилар билан шундай суҳбатлар қурингки, одамлар сизнинг очиқ кўнгиллилигингизни кўриб ҳайратдан ёқа ушласин. Агар кимлардир ортиқча вазндан қийналиб юрган бўлса, бугун диетолог билан шу хусусда маслаҳатлашишга бел боғласалар бўлади. Кечқурун қон босими сакраши ва шамоллашдан азобланишингиз кутилади. Врачга учрашишни унутманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 август куни бор куч ва имкониятларни ишга солиб қалашиб ётган ишларни уддалашингиз зарур. Сизга таниш-у ҳамкасблар ҳам ёрдам қўлларини чўзиш учун тайёр туришибди. Молиявий масалада ҳам сизга омад кулиб боқади. Кечқурун қачонлардир сиздан қарз олган одам қарзини қайтаради. Кимдир сердаромад ишда ҳамкорликни ҳам таклиф этади. Албатта рози бўлинг. Бундай имконият ҳар куни ҳам бўлавермайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун эрта тонгда бошқа бир шаҳарга сафар қилишингиз кутилмоқда. Йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Тадбиркор бўлишни орзулаганлар ҳужжатлар тайёр бўлса, ҳаракатни бугуноқ бошласинлар, албатта омадга эришишади. Шахсий ҳаётда фаоллик бўйича барча яқинларингизга ўрнак кўрсатингки, улар қаршисидаги ҳурмат-иззатингиз яна бир неча поғона юқорига кўтарилсин. Кечқурун соғлиғингизни асранг, овқатланишда сергаклик қилинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ҳар бир қадамни ўйлаб босинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 август куни тижоратчиларнинг ошиғи олчи бўлади. Сиз ҳали тушлик вақти етмай туриб даромад кўриб улгурасиз. Лекин тежамкорликка ҳам амал қилинг. Эсда тутинг, бир пайтлар олтинлари ошиб-тошган султон Муса ҳам бойликларини тежаб-тергаб ишлатган. Ҳали оила қурмаганлар тушдан кейин ажойиб бир инсон билан танишишлари кутилади. Ҳаракат қилсангиз, шу инсон келажакдаги бахтингизга айланиши ҳам мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун юлдузлар кунингиз унумли кечишини башорат қилишган. Агар сал бўшашсангиз, тушдан кейин содир бўладиган янги танишувлардан қуруқ қолишингиз мумкин. Бу танишувлар шахсий ҳаётингизда муҳим рол ўйнашини унутманг. Кун давомида профессионал касбингиз билан боғлиқ ёқимли хабарлар эшитасиз. Жуфтингиз билан муносабатларингиз ажойиб кўринишда бўлади. Аммо куннинг иккинчи ярмида жароҳат олишингиз, қаттиқ асабийлашишингиз хавфи бор, эҳтиёт бўлинг!


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 9 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..