21:24 / 09.08.2017
8 751

Мунажжимлар башорати: 10 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 10 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун биринчи навбатда киссадаги пулларни бир хомчўт қилиб олишингиз лозим бўлади. Акс ҳолда чўнтак қуриб қолиши мумкин. Ишингиз бароридан келади, молиявий жиҳатдан аҳволингизни кун давомида яхшилаб ҳам оласиз. Аммо тежамкорликни унутиб қўйманг. Оила аъзоларингиздан бири билан боғлиқ кўнгилсизлик содир бўлиши кутилади. Муаммони тинчлик йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни асранг. Бировларнинг ишига асло аралашманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 августда сиздан талаб қилинадиган ягона нарса шуки, ўзгалар муаммоларини ҳал этишга бел боғламанг. Охир оқибат ўзингиз ёмонга чиқиб қолишингиз мумкин. Муҳаббатда киришимли ва сўзамолликни танланг. Ана шунда оиласиз бўлсангиз, албатта елкангизга бахт қуши келиб қўнади. Оилали бўлсангиз, кечқурун асосий вақтингизни фарзандлар ва жуфтингиз учун ажратинг. Кечқурун ётар маҳалда хамирли таомлар истеъмол қилмаслигингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
10 август рўзғордаги катта-кичик ташвишларга ўралашадиган кунингиз. Аслида бу муаммоларни илгариёқ ҳал этишингиз лозим эди. Бироқ бепарво бўлгансиз. Демак, энди барибир шу муаммоларга кўмилишингиз керак бўлади. Пул масаласида хаёлотга эмас, аниқ ҳисоб-китобларга таяниб иш кўринг. Оилавий ҳаётингизда майда-чуйда баҳсли вазиятларни ҳисобга олмаса, сокинлик ҳукм суради. Кечқурун қон босимингизни албатта ўлчатиб кўринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар бугун ҳаётга, ёруғ дунёга, атрофдагиларга табассум билан боқишингизни маслаҳат беришмоқда. Бу дунёда ҳал бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Демак, уларни табассум билан ҳал этинг ва бу саломатликка ҳам жуда фойдали. Оиласизлар бугун суйгани ёки ҳозирча танлаганидан рад жавобини эшитишлари кутилади. Бу ҳам қайғуришга арзийдиган ҳодиса эмас. Оилалилар бугундан кўп нарса кутсалар ярашади. Сиз уй-жойингизни кенгайтириш бобида илк қадамни ташлашингиз ва ўзингиз ёқтирган юртларга саёҳатга отланишингиз учун имкониятлар пайдо бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
10 август куни ёлғон ва чув тушишларни четлаб ўтинг. Башарти сезмай қолиб уларга рўбарў бўлган тақдирингизда ҳам бир йўлини қилиб нари қочинг. Бу нарсалар сизга катта миқдорда молиявий зарар етказади. Маданий тадбирларда иштирок этиш, спорт билан шуғулланиш учун 10 август жуда аҳамиятли кечади. Башарти нимагадир аллергиянгиз бўлса, шундан ўзингизни олиб қочинг ёки аллергияга қарши дорини ўзингиз билан олиб юринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Имконини топсангиз, бугун меҳнат таътилига чиқинг. Бўлмаса, организм ҳадеганда зўриқавериши турли жиддий хасталикларни чақириши ҳеч гап эмас. Тушдан кейин тоққа чиқиб дам олишингиз, севимли хоббингиз билан шуғулланишингиз ҳам зиён қилмайди. Оила қурмаган бўлсангиз, жуфт танлашда асло хатога йўл қўя кўрманг, кейинчалик қимматга тушиши мумкин. Соғлиғингизни ҳар сонияда эсга олинг. Соғлиққа путур етказувчи таомлар еманг. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
10 август том маънода сизнинг кунингиз эмасга ўхшайди. Негаки, режалаштирган ишларнинг ярмисини ҳам бажара олмаслигингиз хавфи бор. Ортиқча вазндан қийналаётган бўлсангиз, таом рационини мутахассислар маслаҳатига амал қилган ҳолда қайта тузиб чиқинг. Шунда ёз охирига қадар кўзланган натижага эришишингиз мумкин. Кечқурун ёлғиз қолишингиз ва келажак ҳақида обдон фикрлаб олишингиз керак бўлади. Кун давомида ўзингиз ҳақингизда қондошлардан ёқимли мақтовлар эшитасиз иншооллоҳ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун катта ҳажмдаги ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Уларни адо этишнинг ўз фурсати келади бир кун. Шахсий ҳаётингизга ўзгалар аралашиши учун имкон яратманг. Бугун ҳуқуқшунос маслаҳатларидан фойдаланиш, саёҳатга отланиш, тадбиркорлар учун фойдали шартномалар тузиш фойдали кечади. Оиласиз бўлсангиз, юқорида санаб ўтилган муаммоларга берилиб кечқурун учрашувингиз борлигини унутиб қўйманг. Асабларни асранг ва кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Иншооллоҳ бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
10 августда кайфиятингиз шу қадар аъло бўладики, нафақат ўз ишингизни дўндирасиз, балки ҳамкасбларга ҳам ёрдам қўлини чўзишга улгурасиз. Лекин куч фақат бугун эмас, ҳар куни кераклигини унутманг. Молиявий масалада тартиб билан эҳтиёткорона иш тутинг ва қўлингизга пул келиб тушиши билан қарзларингизни уза бошланг. Агар кун давомида қон босимингиз сакраб азоб беришини истамасангиз, зарарли одатлардан воз кечинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун шошма-шошарликка йўл қўймаслигингизни тавсия этишади. Муҳаббат бобида жуфтингиз билан муносабатларингиз янада яхшиланиш палласига киради. Бахтингизни бегоналардан эҳтиёт қилинг. Ақл билан иш тутсангиз, кечқурун молиявий муаммолар ҳам бартараф этилиб, киссангиз пул кўради. Соғлиқни эса молиявий масалани ҳал этишдан ҳам олдинроқ мустаҳкам тутиш пайида бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
10 августда мерос ва уй олди-сотдиси билан боғлиқ ишларингиз бароридан келади. Фақат бу масалалар билан шуғулланишдан олдин тажрибали, билимли ҳуқуқшунос топинг. Пул жамғармангизни эҳтиёткорона сарфланг. Бу ишда кўр-кўрона ҳаракатлар содир этиш яхшиликка олиб келмайди. Бегоналар билан ҳамкорликда иш очманг, бу ишга пул ҳам тикманг. Оқибатда чув тушиб қоласиз. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Қуёш тиғида кўп юришдан тийилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 август сизнинг кунингиз. Куннинг биринчи ярмида тоғ ён бағрида дўстлар ёки яқинларингиз билан қисқа муддатга бўлса-да дам олиб қайтишингиз кутилади. Қайтишингиз билан пул масаласи ижобий ҳал этилади. Оила қурмаган йигит ва қизлар бугун шу қадар ажойиб муҳаббат романини мутолаа қилишадики, гўё дунёни унутишади. Роман қаҳрамони эса сиз-у бўлғуси жуфтингиз эканини унутманг. Кечқурун болаликдаги дўстингиз сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўласиз.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 10 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..