ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар сизга кўпроқ ҳаракатланиш, қўшимча билим ва тажриба орттиришни маслаҳат бермоқда. Келажакда буларнинг барчаси сизга фақат фойда келтиради. Молиявий масалада баъзи муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Бироқ бу нарса киссангиз пулга тўлишига тўсиқ бўла олмайди. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, бемалол дам олишда давом этишингиз ва ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
11 август куни ҳаётингиз тасодифларга бой бўлиши кутилади. Аммо сиз тақдирингизда юз берадиган ҳар қандай тасодифларга тайёрсиз. Шунинг учун ҳалитдан ташвишга ботманг. Молиявий жиҳатдан қариндошларингиздан бири албатта ёрдам қилади. Шахсий ҳаётингизда эса жуфтингиз билан аввалгига нисбатан ҳам аҳилроқ бўлишингиз лозим. Шунда муносабатларга путур етмайди. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Овқатланиш, юриш-туришда меъёр ва қоидаларга амал қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳатто кайфиятингиз нолга тушиб қолган бўлса-да, содир бўлаётган ҳодисаларни юракка яқин олмасликка ҳаракат қилинг. Унутманг, ишдаги унумдорлик, молиявий тўкинлик худди шу нарсага боғлиқ бўлиб турибди. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан муносабатларда ҳам хуш кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Бугун оилавий тарзда тоғ ён бағрида дам олиш муваффақиятли ва ёқимли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
11 август куни биринчи навбатда ички дунёнгизни турли зарарли туйғу ва фикрлардан тозалаб ҳаётдан янги сабоқлар олиш ҳаракатида бўлинг. Олдинга қараб одимлагач, ҳеч қачон тўхтаб қолманг. Сиз ҳали кўплаб мўъжизали амалларни қойиллатишга қодирсиз. Кун давомида бообрў бир одам билан танишасиз. У сизга ҳаётий билимлар, таассуротлар ва завқ олишда яқиндан кўмак бериши эҳтимолдан холи эмас. Шу билан бирга қўшимча даромадли иш ҳам топиб беради. Аммо ҳозирги ишингиздан ҳам бўшаб қўйманг, бу иш бошқасига халал бермайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар башорат қилишларича, бугунги кунингиз руҳий жиҳатдан анча оғир кечади. Лекин моддий жиҳатдан омад сиз тарафда бўлади. Кун бўйи сиз анча-мунча пул ишлаб олиш имконига эгасиз. Ҳаётга, одамларга реал кўз билан боқинг. Ҳар бир ёқимсиз лаҳзадан яхшилик топишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлар билан учрашиб қолишингиз кутилади. У сизга мўмай даромад келтирувчи иш таклиф этиши мумкин. Рози бўлинг. Соғлиғингизни Яратгандан бошқасига ишонманг. Қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
11 август куни қариндошлар маслаҳатларига қулоқ тутишингизга тўғри келади. Уларгина сизга ҳар жабҳада тўғри йўл кўрсатишади. Дўстман, сен учун ўлимга ҳам тайёрман дегувчилардан нарироқ юринг. Фақат худога ишонинг ва ундан сўранг. Оллоҳ сўраган бандаларидан ўз марҳаматларини ҳеч қачон дариғ тутмайди. Муҳаббатда романтик лаҳзалар сизга кун давомида ҳамроҳлик қилиши кутилади. Оиласизлар кечқурун ўзи суйган одам билан учрашишса, фақат завқ, лаззат олишади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кун давомида атрофдагилар билан кўпроқ тиллашинг, янги танишувлар ташкил этинг ва тадбиркор бўлсангиз, фойдали учрашувлар, шартномалар билан машғул бўлинг. Бунинг учун сизда ирода кучи етиб ортади. Бироқ саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Вақтида турли хавфли лаҳзаларнинг олдини олмасангиз, иш сурункали хасталикка қараб кетиб қолиши мумкин. Уни йўқ қилиш жуда кўп вақт ва куч талаб қилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
11 августда турли қалтис синовлар ўтказиш, таваккалчиликка берилманг. Буларнинг барчаси сизга фақат зиён етказади. Эсда сақланг, сизни балолардан фақат худо ҳимоя этиши мумкин. Атрофингизда эса ундай ҳимоячилар йўқ. Ҳатто яқинларингиз ҳам бошингизга иш тушса, ўзларини нари олишлари тайин. Ғийбатларга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Неки ишга қўл уришни ихтиёр қилсангиз, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Дўст-душман қаршисида мулзам тортмаслик учун соғлиғингизни асранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун атрофдагилар билан муносабатларда камгапроқ бўлиш, билиб-билмай дуч келган одам билан танишиб қўймаслигингизни тавсия қилишади. Сизни қайсидир бири чув тушириб кетиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммо кечқурун ҳал бўлади. Шунда ҳам сиздан қарз олганлар қарзини қайтарса албатта. Кун давомида бош оғриғи, қон босими сакраб безовта қилиши кутилади. Олдини олиб зарур дориларни тахт қилиб қўйсангиз ҳаммаси яхши бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
11 август кун бўйи оилангизда вазият анча қалтис кечиши мумкин. Қариндошлардан бири жанжалнинг бошини тутади-ю, тамом, бошланади. Эътибор қилманг, бу жанжалга сизнинг умуман алоқангиз йўқ. Пул масаласида бировлар ишингизга аралашувига йўл қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз эҳтимоли бор. Йўлларда эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Кечқурун баъзиларни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугун сизга ажойиб кун ваъда қилишган. Барча ишларингиз сиз кутганингиздан ҳам аълороқ даражада ҳал бўлади. Бу ўзингизга бўлган ишончни ҳам орттиради. Муҳаббатда битмас-туганмас меҳр ва эътиборга эгасиз. Демак, жуфтингизга шубҳа назари билан боқмасангиз ҳам бўлади. Саломатлик масаласида ҳам сира ташвиш чекмасангиз бўлади. У сизга бугун панд бермоқчи эмас. Фақат эрталаб гимнастика билан шуғулланишни унутмасангиз бас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
11 август куни сизга ўзингиз таниган, билган одамлар тўсиқ вазифасини ўташи ва ишларингиз бароридан келишига жиддий халал беришга интилиши мумкин. Аммо улар ўзи қазиган чуқурга ўзлари йиқилишини билишмайди. Хавотир олишингизга ўрин йўқ. Сизни худо қўллайди иншоллоҳ. Кечқурун оилавий байрам ташкил этинг ва ҳаётдан завқ олинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...