ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг. Кун давомида сизни кимлардир ноқонуний, хоҳишингизга қарши ишларни амалга оширишга ундаши мумкин. Ана шулардан эҳтиёт бўлинг. Молиявий масалада ҳам вазият деярли шундай. Осон пул топиш йўлларини ўргатувчилар пайдо бўлиши муқаррар. Эсда тутинг, осон пул топиш фақат эртакларда бўлади. Ҳаётда эса хоҳлайсизми-йўқми, тер тўкишингиз лозим. Куннинг иккинчи ярмида иш юзасидан ўзга шаҳарга отланишингиз кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар сизга саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуриш, агар ортиқча вазнга эга бўлсангиз, бу вазндан зудлик билан халос бўлиш ҳаракатига тушишингизни маслаҳат беришади. Имкон топсангиз, асосий вақтингизни спортзалда кечирсангиз ҳам зиён қилмайди. Оилалиларнинг баъзилари 12 август куни фарзандли бўлиши кутилмоқда. Йирик кўринишдаги молиявий операцияларга ҳали вақт бор. Шундай экан, келгусида тадбиркор бўлишни орзулаганлар пул йиғишда давом этаверишлари тавсия этилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 августда ҳар қандай тадбирни ташкилотчи сифатида бошқаришингиз сизга ҳар жиҳатдан наф келтиради. Бу молиявий аҳволингиз яхшиланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас. Шахсий автомобилингиз бўлса-ю, олис сафарга отланиш ҳаракатида бўлсангиз, бу фикрдан қайтинг. Шахсий машинангизда қилинган сафар сизга муваффақиятсизлик келтиради. Моддий аҳволингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Оиласизлар бугун кечқурун бўлғуси тақдирдошини учратиб танишишлари кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар майда-чуйда ташвишларга ўралашиб қолмасангиз, кунингиз унумли ва мазмунли ўтади. Агар анчадан бери янги уй сотиб олишни мўлжаллаб пул жамғарган бўлсангиз, бу орзуингиз айнан 12 август куни амалга ошади иншооллоҳ. Қолаверса, уй сотиш амали ҳам бугун муваффақиятли кечади. Башарти овқатланишда, жисмоний ҳаракатларни содир этишда қўпол хатога йўл қўймасангиз, саломатлигингиз панд бермайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 август куни сиз обрўли ва бадавлат инсонлар даврасига тушиб қолишингиз мумкин. Бу оммавий тадбирлардан бирида содир бўлади. Бироқ бу танишув сизга келгусида ҳам юқори лавозим, ҳам бойлик ато этиши эҳтимолдан холи эмас. Қариндошларга нисбатан эътиборлироқ бўлинг, кутилмаганда жанжаллар келиб чиқишига йўл қўйманг. Оила қурмаганларнинг айримлари кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун пул масаласида омадингиз келади. Илгаригидек кимлардандир қарз сўраб овора бўлмайсиз. Кун давомида бажарган ишларингиз ўз мевасини беради. Ишхонада раҳбарлар билан мулоқотда жуда сергак бўлинг. Бугун куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталикка чалинганларнинг аҳволи сал ёмонлашуви кутилади. Шунинг учун эҳтиёт шарт врач кўригидан ўтиб қўйинг. Спортнинг ҳеч қандай тури билан щуғулланманг. Бу аҳволингизни баттар ёмонлаштиради. Ғийбатчилардан нарироқ юришингиз тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш жой бўладими, бошқа жойми, барибир ўзингиз қўл урган ишга ижодий ёндошиш орқали барчани лол қолдиришингиз зарур. Шунда одамлар орасидаги обрўйингиз ва ҳурмат-иззатингиз ортиши мумкин. Қолаверса, сиз қай касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар рақобатчиларингиз кўп. Улар қаршисида ҳақиқатан катта куч ва имкониятга эга эканингизни намойиш этинг. Ҳар бир ишни пухта режа асосида амалга оширинг. Оиласи йўқлар кечқурун романтик учрашувдан умид қилсалар бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Агар бугун эрта тонгданоқ бажаражак ишлар ҳамда саломатлик ҳақида қайғурмасангиз, аҳвол жиддий тус олиши ҳеч гап эмас. Бироқ ҳеч кимдан ёрдам кутманг ва сўраманг. Қалбингиз амрига қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. Ҳар бир ишни режа асосида амалга оширинг. Тадбиркор бўлишни орзулаганлар ҳам 12 август куни ҳаракатни бошлайверсалар бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 августда жуда кўпчиликка қўлингиздан келадими-йўқми, ваъдалар бериб ташлашингиз кутилади. Аммо эсда тутинг. Одамларни бир марта алдаш мумкин. Кейинги гал улар сизга бўлган ишончини йўқотади. Кимнидир қаттиқ севувчи, яқин келажакда турмуш қуриб бахтли ҳаёт кечириш ниятида юрганлар бугун сира иккиланмасдан тўйни бошласалар бўлади. 12 август куни ташкил этилган тўй маросимлари муваффақиятли кечади. Бу оила мустаҳкам бўлади. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар ўзгалар муаммолари билан шуғулланмасликни маслаҳат беришмоқда. Чунки улар бир кун келиб сиз ёрдам сўрасангиз, ўзларини олиб қочишлари тайин. Шундай экан, ҳар ким ўз аравасини ўзи тортгани маъқул. Меҳнат таътилига чиқиш учун бугун ариза ёзсангиз, раҳбарингиз албатта имзо чекади. Кечга бориб ўзингизни негадир лоҳас ҳис эта бошлаганингизни пайқайсиз. Бироқ бу ҳолат қўрқинчли эмас. Бир соат ётиб дам олсангиз, ўтиб кетади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 августда кун бўйи елиб-югуриб турли ишларни уддалаш пайида бўласиз. Кимлар биландир телефон орқали сўзлашишингизга ҳам кўп вақт кетади. Аммо бу сизга фақат наф келтиради. Қанча кўп югурсангиз, шунча мўл даромад оласиз. Шахсий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмига бориб туб бурилишлар содир бўлиши мумкин. Бир кун келиб қуруқ катмон билан қолишни хоҳламасангиз, харажатларни камайтиринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иш жойингизда раҳбарлар анча олдин сизга ўта масъулиятли ишни ишониб топширишганди. Бугун ўша ишни охирига етказишингиз зарур бўлади. Акс ҳолда танқид остида қоласиз, мукофотдан ҳам маҳрум бўласиз. Оилада кечки пайтга келиб яқинларингиз билан даҳанаки жанжаллар юзага келиш эҳтимоли бор. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Албатта мутахассис кўригидан ўтинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...