22:12 / 12.08.2017
11 891

Мунажжимлар башорати: 13 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 13 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Сиз илгари нимани режалаштирган бўлсангиз, бу ҳаракатларни албатта содир этишингиз керак. Агар шу ишни амалга оширмасангиз, кунингиз мазмунли ва унумли кечишига кафолат йўқ деб ҳисоблаш мумкин. Моддий масалада жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Шунинг учун ёнингиздаги пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади. Кечқурун баъзи қариндошларингиз сизнинг маънавий кўмагингизга муҳтож эканидан хабар топасиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар 13 август куни ўзингиз қаттиқ ишонган дўстларингиздан бири сизга қарши ҳаракатлар содир этиши мумкинлигини башорат қилишган. Бу сизга мактаб бўлади ва келгусида дуч келган одамга ишониб кетавермайдиган бўласиз иншооллоҳ. Ишда ҳам ҳамкасбларнинг маслаҳатларига сергаклик билан амал қилинг. Кечқурун мабодо сафарга отланадиган бўлсангиз, ёлғиз йўлга чиқманг. Кечқурун тоза ҳаводан кўпроқ нафас олинг. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмидаёқ пул муаммосини ҳал этиб қўйишингиз керак. Бошқа ишларни кейин амалга ошира бошласангиз бўлади. Сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолишни мўлжаллаганларга сира сир бой берманг. Кечқурун сизни янги танишувлар кутади. Бу лаҳзалар сизга бир дунё илиқ таассурот ҳадя этади. Фақат бугун олис сафарга чиқишни режалаштирманг, бу сизга омадсизлик келтиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Асосий ишларга тушдан кейингина қўл уринг. Чунки эрталаб кайфиятингиз ва жисмоний имкониятларингиз талаб даражасида бўлмайди. Организмингизни бекорга зўриқтирганингиз қолади. Жуфтингиз бугун ўзининг ҳали сизга умуман маълум бўлмаган қайсарликлари ва инжиқликларини намойиш этади. Бунга фақат ҳазил орқали барҳам беришингиз мумкин. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида бош ва тиш оғриғига дуч келишлари кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 август куни ўзингиз қолиб яқинларингиз муаммоларини ижобий ҳал этиш билан овора бўлишингиз эҳтимоли бор. Башарти моддий масалада омадсизликка учрасангиз, сиз ҳам ўша яқинларингизга ёрдам сўраб мурожаат этинг. Иш жойида ҳамкасблардан бири билан муҳаббат романини бошлаган дўстлар эса асабий ва ўта ёқимсиз вазиятларга тушиб қолишлари мумкин. Афсуски, сиз шундай бўлишини билгансиз. Демак, чидашга мажбурсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Паризод буржининг оила қуришга улгурмаган вакиллари бугун куннинг биринчи ярмида романтик танишув лаҳзаларини бошдан кечириши кутилади. Ишда кўзланган мақсадга етиш учун иш юритиш принципларингизни ўзгартиришингиз талаб этилади. Саломатликка келсак, юрагингизда жиддий муаммо пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Зудлик билан врачга учрашиб керакли муолажаларни олмасангиз бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, бу ҳам юрак фаолияти яхши сақланишида муҳим аҳамият касб этади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 августда ўта агрессив кайфиятда уйқудан уйғонишингиз мумкин. Бундай вазиятларда яқинларингиздан нарироқ бўлишингиз керак. Акс ҳолда билиб-билмай улар кўнглига озор етказиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Заҳирадаги пулингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Дуч келган одамга қарз бераверманг. Бунинг оқибатида фақат ўзингиз зарар кўришингиз турган гап. Қарз олганлар ҳаётда айтилган муддатда қарзини қайтаришмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун пул топишда осон йўл йўқлигини маълум қилади. Шундан келиб чиқиб ҳар бир амалга оширилажак ишни пухта режа асосида сира шошилмасдан битиришга урининг. Арзимаган хато ҳам ишнинг пачавасини чиқариши ҳеч гап эмас. Оилавий ҳаётда сизни бир олам кутилмаган совғалар, ёқимли лаҳзалар кутади. Бугун ташқи кўринишингизни тартибга келтириш ва ўтганлар ҳақига дуолар қилиш хайрли ва муваффақиятли кечади. Аёллар, қизлар бугун косметолог қабулида бўлиб қайтсалар ҳам зиён қилмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 август куни ўзингизга ишониб иш кўришдан тийилинг. Сизга бугун ўзгалар маслаҳати ва кўмаги зарур. Негаки, қалбингиз сукутга толган. Бугун уйғониш-уйғонмаслигини худонинг ўзи билади. Ҳатто молия масаласида ҳам танишлар, дўстлар, ҳамкасбларга илтимос билан мурожаат этаверинг. Тадбиркорлар кечга яқин янги шериклар топишга муваффақ бўлишади. Ниҳоят насиб этса ишларингиз шу шериклар қадами енгил келиши туфайли олдинга силжийдиган бўлди. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун дам олиш кунингиз. Шундай экан, бу кунни қандай ўтказиш ҳақида бош қотиришингиз тайин. Афсуски, сизга дам олиш мумкин эмас. Пул топиш қайғуси изн бера қолмайди. Бир жиҳатдан шуниси ҳам маъқул. Тирик инсон доимо ҳаракатда бўлиши лозим. 13 август иқтисодчи, сиёсатчи ва журналистлар учун омадли кечиши кутилмоқда. Кечқурун асосий вақтингизни жуфтингиз ва фарзандлар билан мулоқотлар қилиш учун сарфланг. Саломатлигингизни назоратда ушлаш ҳам эсингиздан чиқмасин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
13 август куни шахсий муаммолар деярли кўзга ташланмайди. Оилада баъзи аччиқ-тирсиқлар бўлиб ўтиши мумкин. Лекин бу ҳам узоққа чўзилмайди. Молиявий масалада эса омадингиз чопади. Қанча даромад кўришни режалаштирган бўлсангиз, шу режа тўлиқлигича амалга ошади. Агар кечки пайтга яқин ўзингизни яхши ҳис этмаётганингиз сезилса, дарҳол врачга мурожаат этинг. Бу масалада ўзгалар маслаҳатига зинҳор қулоқ тутманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тадбиркорлар бугун янги танишувлар ва келишувларни бошдан кечиришади. Фақат ишларингиз билан овора бўлиб оиладагиларга берган қайсидир ваъдангизни унутиб қўймасангиз бас. Бугун бошқа уйга кўчиш, рўзғор учун янги жиҳозлар харид қилиш, автомобилни таъмирдан чиқариш муваффақиятли ўтади. Муҳаббатда ҳам кунингиз туғади. Сизни то кечга қадар суюклингизнинг эркалашлари ва меҳри тарк этмайди.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 13 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..