23:05 / 13.08.2017
9 788

Мунажжимлар башорати: 14 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 14 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун шу қадар чексиз қудратга эгасизки, ҳар қандай мураккаб вазифани ҳам хамирдан қил суғургандек адо эта оласиз. Ишда эса мавқеингизни ошириш пайида бўлинг. Истасангиз, ҳозиргисидан яхшироқ иш изласангиз ҳам бўлади. Кун давомида янги уй сотиб олишингиз ёки бошқа манзилга кўчиб ўтишингиз кутилади. Саломатликка лоқайдлик билан муносабатда бўлмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун тоза ҳаводан тўйгунча нафас олинг. Хамирли овқатлар еманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 август куни омадингиз келади. Сизнинг режаларингиз жуфтингиз режаси билан мос келади ва бу орангиздаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди иншооллоҳ. Иш жойингизда ҳамкасблардан бири ғийбатингизни қилиши ёки сизга нисбатан ёмонлик қилиш ҳаракатида бўлиши кутилади. Молиявий масалада бировларнинг ёрдамини кутиб овора бўлманг. Барибир ҳеч ким ёрдам бермайди. Кечқурун кексайиб қолган бўлишса, ота-онангиз ҳолидан албатта хабар олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 августда энг аввало дам олиш режимингизни, овқатланиш меъёрларингизни назорат остига олинг. Спортзалга бориб бир неча соат спорт билан шуғуллансангиз ҳам зиён қилмайди. Муҳаббатда ўта сўзамол ва артистлар каби хуш муомала бўлсангиз, бахтингизга ҳеч ким тўғаноқ бўла олмайди. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун яқинларингиз билан мулоқот қилиб вақт ўтказинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар зудлик билан соғлом турмуш тарзига ўтишингиз ва қўшимча даромад келтирувчи иш топишингизни маслаҳат беришмоқда. Оилангизда кўнгилсизликлар юзага келиш хавфи бор. Қўл қовуштириб ўтиришдан тийилинг. Агар қисқа фурсатда зарарли одатларни йўқ қила олсангиз, кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтиши тайин. Кун давомида чўмилишга бориб келсангиз ҳам саломатлигингизга саломатлик қўшади. Кечқурун эртароқ ухлашга ётишингиз тавсия қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 август куни яқин ўтмиш хаёлларингизни ўз домига маълум муддатга тортиб кетиши кутилади. Қалбингизни ўтмишдаги ёввойи муҳаббат олови куйдириб ўтганини ҳис этасиз. Лекин бу узоқ чўзилмайди. Кун бўйи катта миқдорда пул йўқотишингиз мумкин. Аммо ташвишланманг, пулларингиз энг муҳим эҳтиёжлар учун сарфланади. Бугун ким билан бўлишидан қатъи назар баҳслашиш, жанжаллашиш муваффақиятсизлик келтиради. Саломатлигингизни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар фақат анчадан бери бирга ишлаган, бир ҳаводан нафас олган, синалган одамларгагина сирларингизни раво кўришингизни тавсия этишади. Бошқалар сирингиздан воқиф бўлса, пойингизга болта уриш ҳаракатига тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида бел қисмингизда кучли оғриқ туйишингиз эҳтимоли бор. Дарҳол врач қабулига шошилишингиз керак. Асосийси, ўзингизча табиблик қилманг ва жисмоний зўриқиш келтирувчи юмушлар билан шуғулланманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 август куни жуда оғир ишлар кутади. Шу сабабли сиз бу юкни кўтаришга ўзингизни эрталабдаёқ ҳар жиҳатдан тайёрлаб олишингиз шарт. Шахсий ҳаётни вақтинчага нари сура туринг. Бор эътиборни профессионал касбингиз билан боғлиқ ҳаракатлар содир этишга қаратинг. Кечки пайт хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Бу сафар сизга нафақат бир умр ёдда қолувчи онларни, балки мўмай даромадни ҳам ҳадя этади. Кечқурун ҳозирча шахси номаълум одамдан ёқимли хабар эшитасиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Агар эрта туриб астойдил Яратгандан сўрасангиз, кунингиз ҳар тарафлама унумли ва ёқимли кечади. Меҳнат таътилида бўлсангиз, табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Муҳаббатда оиласизлар танлаган инсони билан ўта нозик масалада баҳслашиб қолиши мумкин. Моддий жиҳатдан бугун қаддингизни янада тиклаб олиш учун қулай имкониятлар юзага келади. Аммо пулни ўзгалар ёрдами эмас, қалбингиз амрига бўйсунган ҳолдагина топасиз. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 августда ҳам моддий, ҳам рўзғор билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бирига зудлик билан яқиндан ёрдам кўрсатишингизга тўғри келади. Яқин кишингиз сизни танқид остига олиш эҳтимоли бор. Бу оиласизларга тааллуқли. Агар кўнглингиз ғаш тортса, танлаганингиз билан маълум муддатга учрашмай туринг. Вақт барча дардларга даво. Агар кечқурунга бориб шамоллаш аломатлари сезила бошласа, дарҳол чорасини кўринг. Кун давомида ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Жуфтингиз билан орангизда баъзи келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бундай вазиятларда туйғуларга эмас, ақл ва тафаккурга суянишингиз лозим. Тадбиркорлар бугун сафар ва мажлисбозликларни бошдан кечиришади. Фойдали шартномаларга имзо қўйиш ҳам қатордан қолмайди. Кечқурун асосан соғлиққа эътибор қаратинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи сезилмоқда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 августда сира иккиланмасдан организмингизни турли зарарли таъсирлардан тозалаш ҳаракатини бошланг. Зарурат туғилса, тиббий кўрикдан ўтинг. Даволанинг, руҳан покланинг. Яратган эгамдан сўранг, у албатта бандасига меҳрини кўрсатади. Молиявий соҳада омад қуши елкамда деяверинг. Ўзингиз ишлаб қўлга киритган пуллардан ташқари, қарздорлар ҳам қарзларини қўлингизга тутқазишади. Кечқурун велосипедда сайр қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун куч сарфлашни эмас, балки йиғишни маслаҳат беришади. Бу кучлар сизга яқин фурсатда янги ишни дўндиришингизда жуда асқотади. Оиласизларга бугун муҳаббат бобида омад кулиб боқади. Уларнинг айримлари ўз муҳаббатини, келажак бахтини топади.
Иш жойингизда раҳбарлар сизни олқишлашга, мукофотлар билан сийлашга тайёр турганини унутманг. Рўзғордаги жиддий муаммоларни фақат мутахассис кўмагидагина бартараф этасиз.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 14 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..