22:01 / 16.08.2017
7 875

Мунажжимлар башорати: 17 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 17 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳалол ва мўмай даромад кўраман десангиз, эрта уйғонинг ва астойдил худодан сўранг. Яратган эрта тонгда сўралган илтижоларни мукофотсиз қолдирмайди иншооллоҳ. Қолаверса, келгусида маошингиз ва мавқеингиз иш сифати билан боғлиқ бўлади. Оилада жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Ҳис-туйғу ва жаҳдни жиловлай билсангиз, жанжал ва келишмовчиликларни осонликчасига четлаб ўтса бўлади. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ўзингиздан ёши катталар билан мулоқот қилганда, уларга нисбатан чексиз ҳурмат ва эътибор кўрсатинг. Бунинг мукофоти бошқалардан албатта қайтади. Башарти кимдир сизга ёқмаётган бўлса, ё тутаётган иши жаҳлингизни чиқарса ими-жимида нари кетинг, вассалом. Оиласизлар муҳаббат масаласида вазиятга қараб иш тутганлари маъқул. Саломатлигингиздан бугун умуман шикоят қилмайсиз. Барибир овқатланишда, кўчада ҳушёрликни қўлдан берманг. Кечқурун тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 август куни кўпчилик таниш ёки ҳамкасблар йўлингизга тўғаноқ бўлиши, ишингизга халал бериши кутилади. Бу ўзбошимчаликларга ўз вақтида чора кўринг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз мумкин. Бу сафар сизга ҳам моддий тўкинлик ҳадя этади, ҳам янги танишувларни бошдан кечирасиз. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан жиддий гаплашиб олишингиз зарур. Суҳбат ўзаро муносабат ҳамда ҳурмат-иззат масаласида бориши лозим. Агар сергак турсангиз, барча хасталиклар сизни айланиб ўтиши тайин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Ўзгалар муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад кўзи билан боқманг, худонинг ғазаби келади. Ҳамма нарса пул билан боғлиқ эмас. Одамгарчилик деган тушунчаларни ҳам тушириб қолдирманг. Шахсий ҳаётда ҳам тафаккур билан иш тутинг, кам бўлмайсиз. Мавқеингиз ошиши учун эса аниқ мақсад йўлида ҳаракат қилишингиз керак. Кечқурун қўшимча даромадли иш кўндаланг чиқиши кутилади. Дарҳол шу ишни бажаришга киришинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 август куни ишчанлигингизни барчага намойиш этишингиз учун имкониятлар туғилади. Улардан унумли фойдаланиб қолинг. Табиатингизга хос етакчиликка мойиллик бугунча юзага чиқмагани дуруст. Тижоратчилар ҳам фақат ишчанлик кайфиятида бўлсаларгина кўпроқ даромад кўра олишади. Келажак ҳақида пухта режалар тузинг, шундай режалар тузингки, мўмай даромад келтирадиган бўлсин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини доимий тарзда назоратда ушлашлари керак.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Меҳнат таътилига чиқмаган бўлсангиз, дарҳол ҳаракатингизни қилинг. Кейин имкон топилмаслиги мумкин. Кундузи астойдил излансангиз, интернетдан қўшимча иш ҳам топишингиз турган гап. Тадбиркорлар иложи борича хориждан ҳамкор қидиргани маъқул. Бу куз ойларида инқирозга юз тутишдан асраб қолувчи ягона имконият ҳисобланади. Кечқурун оила қурмаганларни ёқимли лаҳзалар кутади. Бўлғуси бахтингиз билан бирга табиат қўйнида дам олиш учун кетишингиз мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 августда ўзгаларнинг ишларига аралашманг, ёрдам сўрашган тақдирда ҳам рад этинг. Чунки ўзингизга тегишли ишлар қалашиб ётибди. Саломатлигингиз тушдан кейин ёмонлаша бошлаганини ҳис этасиз. Дарҳол чорасини кўрмасангиз, хасталик зўрайиб кетиши ҳеч гап эмас. Қариндошлар билан кечқурун жиддий мулоқот кутади, тайёр туринг. Асосийси, бу мулоқотда тингловчи ролини бажаришингиз лозим. Шунда жанжаллар юзага келмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун иш жойингизга келгач, бажарилган ишлар рўйхатини тузинг. Раҳбарларга ҳисоб беришингиз керак бўлади. Қачонлардир сизга ёмонлик қилган ҳамкасбларга камроқ ишонинг, сирларингизни айтманг. Рўзғор муаммолари йўл-йўлакай хамирдан қил суғургандек осон битади. Оиласизлар танлагани билан вақтинча учрашмай туришлари мумкин. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор албатта. Кечқурун овқатланиш масаласида сергакроқ бўлинг. Енгил ҳазм бўлувчи таомларни танланг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 август куни юқори натижаларга эришиш учун ҳеч кимнинг хаёлида бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз зарур. Муҳаббатда бардам бўлаверинг, жасорат кўрсатишдан уялманг. Романтик одамга айланинг. Кечқурун обрўли ва пулдор бир одам билан тасодифан танишиб қолишингиз кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини кўздан кечиргачгина истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Шахсий ҳаётда ҳамманинг ҳам ўзига хос муаммолари бор. Уларни деб ўзни ўтдан чўғга уриш шарт эмас. Барча ташвишли лаҳзаларни ақлни ишлатган ҳолда бартараф этса бўлади. Пул масаласида ҳеч қачон таваккал қилманг, бу сизни янада оғир аҳволда қолдириши мумкин. Катмонингизда мавжуд ҳар бир тийинни қадрланг, тежаб ишлатинг. Шунда молиявий инқирозга юз тутмайсиз. Соғлиғингиз бугун аъло даражада бўлиши кутилмоқда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Жамоангиз орасида сизга нисбатан шубҳали қарашлар, ғийбатлар пайдо бўла бошлаганига гувоҳ бўласиз. Индаманг ва сукут сақлаш билан ғолиб бўлинг. Моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши бўлади. Сизга пулдор танишлардан бири албатта ёрдам қўлини чўзади. Шамоллаш аломатлари кечқурунга бориб сезилиши мумкин. Дарров чорасини топинг-у, хасталикнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ҳамкасбларингиз орасида ўзингизни янада яхшироқ тутишга, барчалари билан мулойимроқ муомала қилишга интилинг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Бу сафарга зинҳор шахсий автомобилингизда борманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Муҳаббатда эса дадиллик билан ҳаракатлар содир этинг. Сал бўшашсангиз, вақт сизнинг зиёнингизга ишлай бошлаши турган гап.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 17 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..