Австралиянинг Мельбурн шаҳри қаторасига 7-маротаба дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рўйхатига бошчилик қилмоқда. Бу ҳақда Economist Intelligence Unit томондан тузиладиган ҳар йиллик рейтингга иқтибос қелтирган ҳолда CNN телеканали хабар бермоқда. Ушбу шаҳар мумкин бўлган 100 баллдан 97,5 балл тўплаган.
Тадқиқотчилар ҳаммаси бўлиб 140 та шаҳарни ўрганиб чиқишган. Улар бу шаҳарларда яшашнинг қулайлигини бир қатор кўрсаткичлар: хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, маданият, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, таълим ва инфратузилма бўйича баҳолашган.
Жорий йилдаги рейтингнинг 2-поғонасини Австриянинг Вена шаҳри (97,4 балл), 3-поғонани эса Канаданинг Ванкувер шаҳри (97,3 балл) эгаллаган. Таъкидлаш жоизки, бу шаҳарлар ўтган йил ҳам шундай ўринларни эгаллашганди.
Шунингдек, етакчи ўнталикдан Канада ва Австралиянинг яна иккитадан шаҳри – мос равишда, Торонто ва Калгари ҳамда Аделаида и Петра, Окленд (Янги Зеландия), Хельсинки (Финляндия) ва Гамбург (Германия) ўрин олган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»