19:25 / 17.08.2017
12 841

Мунажжимлар башорати: 18 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар  башорати: 18 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишда фаоллигингиз ортиши жуда мушкул кечиши мумкин. Лекин сира ташвишга тушманг, иш битиришда дўстлар ва ҳамкасблар ёрдами сизга қанот бўлади. Шахсий ҳаётда муҳим қарорлар қабул қилишга тўғри келса, албатта жуфтингиз билан бамаслаҳат иш тутинг. Бугун зинҳор банкдан ҳам, одамлардан ҳам катта миқдорда қарз кўтарманг, охири вой бўлиши кутилади. Кечқурун саломатлигингизни назоратдан ўтказинг. Сурункали хасталикка чалинганлар врач кўригидан ўтиб, саломатликларини кун давомида назоратда ушлашлари тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 август куни ҳар бир бажарган ишингиз ҳақидаги ҳисоботни тайёр ҳолда сақланг. Раҳбарларингиз суриштириб қолганда мулзам тортмайсиз. Агар ишни талаб даражасида бажарганингизга ишончингиз комил бўлса, ҳадеганда бу ҳақда бош қотираверишингиз шарт эмас. Оилада рашк ва шубҳа-гумонларга эрк берманг, бу тинчингизни бузишдан бошқасига ярамайди. Саломатлигингизга путур етади. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмол қилиш билан чекланинг. Асосий вақтингизни фарзандлар даврасида ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Иш жойингизга текширувчилар келиши кутилади. Агар сизнинг ишларингиз жойида бўлса, қўрқишингизга сира ҳожат йўқ. Акси бўлса, олдиндан тайёргарлигингизни кўриб қўйишингизга тўғри келади. Оилада пулнинг орқасидан жуфтингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Келгусида шундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун оилавий бюджетни қатъий назоратда ушланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ёғли таомлар истеъмолида эҳтиёт бўлинг, организмингиз жабр кўриш эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугунги кунингизни яқинларингиз ва яхшилаб дам олиш учун ажратинг. Иш қочиб кетмайди. Аммо оилани доимо эҳтиётлаш лозим. Харажатларингиз кўпайгандан кўпайиши кутилади. Шунинг учун энг зарур буюмларни ёки маҳсулотларни харид қилинг. 18 август куни жароҳат олишингиз хавфи бор, шахсий машинангиз бўлса, бугунча рулга ўтирмай турганингиз маъқул.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

18 августда янги танишувлар кутади. Лекин дуч келган билан танишиб, дўст тутиниб кетаверишингиз ҳам нотўғри. Олдин бу одамларни яхшилаб текширувдан ўтказиб олишингиз зарур. Жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқлашган бўлса, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади, фойдаланиб қолинг. Оиласизлар ҳам бўлғуси умр йўлдоши билан яқинда танишган бўлса, бир-бирларини ўрганиб чиқишлари талаб этилади. Кечқурун сизни қўшнилардан кимдир меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун ишларингиз бароридан келиши учун биринчи навбатда кўнгилни кенг қилишингиз зарур. Ўта эътиборли бўлманг, асабларни сал бўш қўйинг. Оққан дарё оқаверади. Уни фақат худо тўхтата олади. Оилавий ҳаётда эса дўстлар билан бамаслаҳат иш тутсангиз, ютқазмайсиз. Чунки бугун қалбингиз сизга ҳақиқатни сўйлашдан тийилиб туриши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида қон босимини, организм ҳолатини қайта-қайта назоратдан ўтказсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

18 август куни кайфиятингиз қандай бўлмасин, қандай муаммолар сизни қуршаб турмасин, барибир ҳаётдан лаззат олишда давом этинг. Табиат қўйнигами, кафегами яқин инсонлар билан жўнаб дам олинг. Саломатлигингиз яхши бўлади, шундай экан, мазмунли вақт ўтказишга барча имкониятлар мавжуд. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун ҳавас қилса арзигудек даражада яхши бўлади. Хоҳлаган буюмингизни харид қилаверишингиз мумкин. Бир сўз билан айтганда бугун сизнинг кунингиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун бировларни билиб-билмай алдаб қўйишдан, қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан жинсий муносабатга киришишдан сақланинг. Буларнинг барчаси сизга офатдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Молиявий масалада ютуқлардан умидвор бўлманг, аммо пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз иншооллоҳ. Лавозимингиз юқорилаши учун янги танишлар топишингиз керак бўлади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

18 август куни ўзингиз қачонлардир боплаб алдаганлар пайдо бўлиши ва сизни ҳам худди шундай алдаб қочиши кутилади. Қайтар дунё деганлари шу бўлса керак-да! Лекин бу алдовлар фожиа келтирмайди. Бугун бошқа уйга кўчиш ва янги иш топиш муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз кечқурунга яқин панд бера бошлаши мумкин. Врач кўригидан ўтиб қўйинг. Оиласизлар эса жуфт танлашда қачонлардир хатога йўл қўйишган кўринади. Бугун ўша танлаганингиз билан бир умрга хайрлашишингизга тўғри келади. Ҳечқиси йўқ, идеалингиздаги инсон албатта топилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи остида туғилганларнинг айримлари азалий бир орзусига етиши кутилади. Сиз олис мамлакатлардан бирига саёҳатга отланишингиз мумкин. Аммо бу саёҳатга фақат самолётда боришингиз тавсия этилади. Сув транспорти сизга жиддий хавф туғдириши мумкин. Реклама, тижорат ва ҳуқуқшунослик соҳасида тер тўкувчилар учун бугунги кун муваффақиятли кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

18 августда негадир ички дунёнгизда ижобий ўзгаришлар содир бўлганини англаб етасиз. Оила қурмаганларни бугун романтик учрашув кутади. Бу учрашув бир умр ёдингизда қолишига шубҳа йўқ. Лекин муҳаббатингизни дўстликка алмаштириш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Акс ҳолда яна ёлғиз қолишингиз мумкин. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ажойиб янгилик эшитасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржи вакиллари уйдан узоққа сузиб кетиб қолмасликлари тавсия қилинади. Йўқса, энг қизиқарли ва муҳим янгиликлардан қуруқ қоласиз. Шахсий ҳаётингиз ва ишингизда вақтинчалик танаффуслар кўзга ташланади. Оиласиз бўлсангиз, бугун бўлғуси севгилингизни учратишингиз эҳтимоли кўпроқ. Молиявий аҳволингиз ҳам кечқурунга бориб яхшиланади. Куннинг иккинчи ярмида бош ва оёқ оғриғидан безовталанишингиз мумкин.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..