ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз иншооллоҳ қизиқарли ва ёқимли воқеаларга бой бўлади. Сизни яна янги танишувлар ҳам кутиб турибди. Бугунги дам олиш кунидан фойдаланиб рўзғордаги муаммоларни бир ёқли қилсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Бажараётган ишингизга иложи борича ижодий ёндошиб кўринг-а, фойдасини кейин сезасиз. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Бугун саломатлик ёмонлаша бошлаганидан шикоятингиз бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозонга оғир ботувчи таомларни истеъмол қилманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 август куни яқинларингизга бор меҳрингизни бериш ҳаракатида бўлинг. Шу кунгача улар сизга меҳр бериб келишди. Олишнинг бериши ҳам бўлиши керак-да! Бугун гарчи олтин, кумуш, бриллиантлар қўлингизга келиб тушмаса-да, етарлича пул топасиз. Кечқурун аллергия ёки шамоллашдан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Аммо организмингизга жиддий хасталик хавф солмоқчи эмас. Ётар маҳалингиз олисдан ёқимли бир хабар эшитишингиз кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун биринчи навбатда билимларингизни кўпайтириш пайида бўлишингиз тавсия этилади. Чунки яқин вақтлар ичида бу билимлар сизга жуда асқотиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизга ёқмайдиган бир одам билан кўришиб қолишингиз натижасида кайфиятингиз бузилиши мумкин. Аслида уни айланиб ўтиб кетишингиз лозим эди. Кечқурун уйингизга меҳмон ташриф буюриши кутилади. Бу чақалоқ дунёга келиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, шу кунларда атмосферага ўрнашиб олган магнит бўронларидан ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 август куни эрталабдан ўзингизга ёқмайдиган одамлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Улар қўшнилардан бири бўлиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Агар имкониятингиз бўлса, дам олиш кунидан фойдаланиб рўзғордаги юмушларни бир ёқли қилинг. Кун давомида кўнгилсиз хабарлар кетма-кетлиги кайфиятингизни бузиши мумкин. Пул масаласида қийналмайсиз. Соғлиғингиз ҳақида гап кетса, бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин. Бу ҳавонинг ўзгарувчанлиги туфайли бўлса ажаб эмас.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун молия масаласида жуда сергаклик билан иш тутинг. Пул билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса, етти ўлчаб бир кесганингиз маъқул. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар-у рақобатчиларга эҳтиёт бўлинг. Ўнг кўз чап кўзга дўстлик қилмайдиган замон ҳозир. Эҳтиётсизлигингиз иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Оилада ҳам баъзи кичик кўнгилсизликлар безовта қилиши эҳтимолдан холи эмас. Яхшиси, асабни асранг, ўзингизни босишга ҳаракат қилинг. Қариндошларингиздан қайсидир бириникида янги меҳмон дунёга келиши кутилмоқда. Суюнчини ҳорзирлаб қўяверинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 август куни табиат қонунларига қарши борманг. Аниқроғи, ўзингиздан ҳар тарафлама кучли одамлар билан олишманг, улар сизни синдириб ташлашлари ҳеч гап эмас. Оиласизлар муҳаббат бобида бугун албатта муваффақиятга эришишади. Азалий орзунгиздаги инсонни ниҳоят учратасиз иншооллоҳ. Кечқурун болаликдаги яқин дўстингизни учратишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар ҳаво ва атмосферадаги магнит бўронларидан сақланишлари тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Қачонлардир ўзингиз қанақадир сабаб билан бажара олмаган ишга қайтманг. Бу сизга умуман наф келтирмайди. Бугунги кун билан яшанг. Дам олиш куни бўлгани боис кўпроқ вақтингизни истироҳатга бағишланг. Эртанги кун учун куч тўпланг. Муаммоларингиз 20 август куни кечга қадар деярли бартараф этилади. Соғлиғингизни эҳтиётланг, тунда ётишдан олдин қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ширин, уйқунгиз осуда кечади. Бугун ғийбат усталаридан нарироқ юраверинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 августда тадбиркорлар иш юзасидан яқин ҳамкорлар билан мароқли суҳбат ўтказишлари кутилмоқда. Лекин шахсий ҳаётингиздаги баъзи кўнгилсизликлар жанжалларга ва жуфтингиз билан муносабатлар совуқлашишига сабаб бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Молиявий масалада ҳам сизни юқори чўққилар кутмайди, аммо пулсиз ҳам қолмайсиз. Жисмоний ҳолатингиз ҳавас қилса арзигулик даражада бўлади. Бироқ асабларни бир даволатиб олишингиз лозим.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Умуман олганда, бу шунчаки тадбир эмас, яқин дўстлардан бирининг тўйи бўлиб чиқиши ҳам ҳақиқатга яқинроқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда, янги иш бошлаганда ва муҳаббатда сиз юқори чўққиларни забт этишингиз тайин бўлиб турибди. Оиласизлардан кимлардир орзусидаги инсонни топади. Чин қалбдан табриклаймиз! Бахтли бўлинг!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 август куни шахсий ҳаётингизда фавқулодда танаффуслар юзага келганига гувоҳ бўласиз. Танаффуслар ҳам яхши, ҳам ёмон оқибатларга эга. Ҳадеганда яқин ўтмишдаги хатоларни эслайвермаслик учун руҳиятингизни бир тозалаб олинг. Кечки пайт айримларнинг хонадонида янги меҳмон туғилиши кутилади. Айримлар янги уйга кўчиб ўтиш ва уй таъмири билан банд бўлади. Рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қилишади. Соғлиқни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
20 август том маънода сизнинг кунингиз эканини тан олиш шарт. Бир-бирини қувлаб ўтиб елкангизга қўнишга интилаётган омад қушларининг саноғи бўлмайди. Ижод кишилари бугун янада машҳурлашиб, ўзларининг янги ва шедевр асарлари билан тилга тушиши кутилади. Лекин соғлиқ масаласи ҳаво таъсиридами, безовта қилишни бошлаши мумкин. Сиз овқатланиш ва ҳаракатланиш қоида, меъёрларига амал қилинг, шунда безовталик енгил ўтиши муқаррар.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 август куни қизиқувчанлигингиз ортиб, Яратганнинг ҳар бир мўъжизасига ўзгача назар билан боқа бошлайсиз. Бир жиҳатдан бу яхши. Аммо иккинчи тарафдан ёмон. Баъзи оғзига кучи етмаганлар сизни ўта қизиқувчанликда айблаб, сиз ҳақингизда бўҳтонлар тарқатиши ҳам мумкин. Агар жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқлашиб қолган бўлса, уни қайта аланга олдиришнинг йўл-йўриқларини қидиринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»