Бирор иш ёки бизнесни бошлашдан аввал, инсон жуда кўп маротаба ўзига ишончни йўқотади. Агар ушбу маслаҳатлар ўз бўлсада ишончингизни тиклашга ва ишингизни якунлашга куч берса, демак мақола фойдали бўлади.
Бу машқларни бажариш учун сизга фақатгина ручка ва қоғоз керак бўлади.
1. «Нима учун омадга эришаман»
Қоғозни олинг ва унга шундай деб ёзинг: «__________ сифатида нима учун мен омадга эришаман?»
Шундан сўнг, ўтмиш хатолари ва келажак орзуларини унутиб, фақатгина ҳозир ҳақида ўйланг: Нималарга қодирсиз, қандай имкониятларга эгасиз ва нимада истеъдодингиз бор. Саволингизга жавоб сифатида ҳамма ўйлаганларингизни ёзиб чиқинг.
Кейин эса шошилмасдан барча ёзганларингизни ўқинг. Улар ростдан ҳам омадга эришишингиз учун сизда бор сабаблар. Бу рўйхатни ўқиб, ўзингизга ишонч ортади. Уни сақлаб қўйиш ва тез-тез ўқишни тавсия қиламиз.
2. Омадга тайёрланиш
Бу аффирмация деб аталади ва уни такрорлаш ёрдамида онгни, ҳаёллар ва кайфиятни ўзгартириш мумкин. Бошқа сўз билан айтганда — бу ўз-ўзини ишонтириш. Масалан, қуйидаги каби гапларни қоғозга тушириб, ҳар кун ўқишингиз ва рўйхатни тўлдириб боришингиз мумкин. Фақат, негатив фикрлардан қочинг:
- Орзуимни айтш ва унга эришишга тайёрман;
- Кейинги қадам учун тайёрман;
- Мен диққат марказида бўлишга ҳақлиман, юракдан яшаш ва ўзимни биринчи ўринда кўра оламан;
- Мен янада кучли ва ақлли бўла оламан;
- Кўп пул топа оламан, мени руҳлантирадиган одамлар билан ишлаб, ёқмайдиганларга рад жавобини бера оламан;
- Ўзим хоҳлаганча яшаш ҳуқуқига эгаман.
3. Мақсадлар қўйиш
Ҳар доим кейинги кунда қилишингиз керак бўлган битта ёки бир нечта ишларни ёзиб боринг. Ҳар бир ёзилган ишни тугатиб — мақсадларингизга етаётганингиз ҳақида ўйланг.
Ёзиладиган вазифалар эса одатий бўлмаслиги керак. Улар сизни комфорт ҳудудидан чиқара олсин, яъни кундалик турмушдан бошқа — сизни олдинга интилтира оладиган бирор вазифа ёзишингиз керак. Янги, қийин вазифалар билан ўзингизга ишончни орттириб борасиз.
Вақт ўтиши билан бошида қийин кўринган ишларни уддалаганингизни кўриб, ўзингизга ишонч ҳам ортади. Эндиликда улар содда бўлиб қолганини, сизнинг эса қўлингиздан кўпроқ иш келишини тушуниб етасиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»