21:42 / 21.08.2017
9 392

Мунажжимлар башорати: 22 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 22 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун барча муаммолар, ташвишларни елкангиздан ошириб ташлашингиз тавсия қилинади. Чунки бугун сиз учун қувончлар келтирадиган кун. Сиз ҳам ишда, ҳам оилада кўз кўриб қулоқ эшитмаган ютуқларга эришишингиз мумкин. Фақат астойдил хоҳласангиз бас. Атрофда кимлардир сизга ола қараса, умуман эътибор берманг. Фақат олға босинг. Кечқурун вақтингизни оилангиз учун бағишланг. Агар саломатлигингиз яхшидек кўринмаса, ўзингизни қандайдир лоҳас ҳис этсангиз, жаҳлдорлик ҳисси қалбингизни чулғаб, кўнглингиз ғаш тортаверса, қўрқманг. Қуёш тутилиш арафасида ва ундан кейин шундай ҳолатлар бўлиши табиий.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

22 август куни ҳар жабҳада қатъий қарор билан ҳаракатлар содир этинг. Бир дақиқа бўшашишингиз ҳам ишлар орқага кетишига сабабчи бўлиши мумкин. Муҳаббатда ҳам омад сиз тарафда бўлиши кутилади. Кечқурун йирик харидларни амалга оширасиз. Бу оилангиз билан боғлиқ харажатлар. Улар сизга илиқ кайфият ҳадя этади. Саломатликни, хотиржамликни сақланг. Жуфтингиз билан хуш муомалада бўлинг. Бугун бировга зинҳор ваъда берманг, барибир уддасидан чиқа олмайсиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун спортда ва ишда арзирли натижаларга эришасиз. Яқинларингиз билан мулоқотда руҳан барқарорликка эришиш масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Ҳатто молиявий аҳволингизнинг қандай бўлиши ҳам кайфиятингиз билан боғлиқ. Куннинг иккинчи ярмида жисмоний зўриқишлардан қочинг, асабийлашишга мажбур этадиган вазиятлардан нарироқ бўлинг, бировларнинг жанжалига аралашманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

22 августда ишхонангиздаги мажбуриятларингизни тартибга келтирган ҳолда меҳнат қилишингиз тавсия этилади. Шунда раҳбарлар танқидига учрамайсиз. Пала-партиш бажарилган ишда сифат бўлмаслигини унутманг. Бугун сизга келажакда моддий кўмак кўрсата оладиган инсонлар билан учрашув муваффақиятли кечади. Ижодкорларнинг ҳам айнан бугун янги қирралари очилиши кутилмоқда. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги кун сиз учун анча оғир кечиши мумкин. Шу сабабли режаларни пухталаган ҳолда аниқ мақсад сари йўл солинг. Ҳис-туйғуларингизни ревизиядан ўтказиб олинг. Шунда жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлмайди. Кечқурун танангизда кучли чарчоқ туйсангиз, жуфтингиз ва фарзандларингиз билан яқин атрофдаги кафеда овқатланинг, дам олинг. Бўлмаса, бир неча соат ёлғиз қолсангиз ҳам чарчоқлар сизни тарк этади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

22 август куни ўзингиз бирга ишлайдиган ҳамкасблардан бири ҳақида жуда қизиқарли маълумотлардан бохабар бўласиз. Кун давомида бир неча ўн маротаба сизга янги иш таклиф қилишлари мумкин. Бундай вазиятларда тафаккурни ишга солиб, кейинчалик афсус чекишга мажбур этадиган ишни танлашингиз керак бўлади. Руҳиятингиз бироз тушкун бўлиши, асабийлик қалбингизни эгаллаши кутилади. Аммо бу ўткинчи жараён. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш жойингизда ўзингизни тутиш масаласини бир ўйлаб кўринг. Ижобий тарафга ўзгаришингизга тўғри келади шекилли. Муҳаббатда ва молиявий муаммоларни ҳал этишда асабий вазиятлар юзага келиш эҳтимоли бор. Таваккалчиликдан қочинг ва шубҳали лойҳаларга пул тикманг. Куннинг иккинчи ярмида оила ва иш ўртасида қолиб улардан бирини танлашингизга тўғри келса, сира иккиланмай иккинчисини танланг, афсусланмайсиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 август куннинг биринчи ярмида молиявий муаммоларни ҳал этишга шу қадар қаттиқ киришасизки, оила масаласи ҳам ёдингиздан чиқиб кетади. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, ростакамига дам олинг. Тоғ ён-бағрига чиқинг, дўстларни ёнингизга олиб кабобхўрлик қилинг. Саломатлигингиз кун сўнгига бориб ёмонлашиши кутилади. Буни бартараф этишда албатта ноанъанавий даволаш усулларидан фойдаланинг, фойдасини сезасиз. Кечқурун хонадонингиз меҳмонга тўлиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Яқин ўтмишдаги муаммоларни ўз жойида қолдириб, янгиларини ижобий ҳал этиш ҳаракатида бўлинг. Ўтмишдаги муаммоларга ўралашсангиз, беҳуда вақт йўқотасиз холос. Хаёлпарастлик, ширин орзулар уммонида сузиш оилавий ҳаётингиз мустаҳкам тортишида ёрдам беради. Дуч келган таомни истеъмол қилишдан тийилинг. Жисмоний зўриқишларга йўл берманг. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

22 август куни мавжуд режалар асосида иш тутинг, янги режалар тузишингиз шарт эмас. Вужудингиздаги қувват барча ишларни қойиллатиб бажариш учун етарли. Шахсий ҳаётингиз бугун ҳашаматлардан йироқ бўлиши кутилади. Бунда ўзингизнинг ҳам айбингиз борлигини унутманг. Жуфтингиз билан келиша олмаётган бўлсангиз, қалбига янги йўл топиш ҳақида бош қотиринг. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ҳаётда содир бўлиши мумкин бўлган барча масалаларда оилангиз аъзолари билан маслаҳатлашишингиз лозим бўлади. Ҳатто рўзғор икир-чикирларини ҳам маслаҳатлашиш орқали бажаринг. Молиявий аҳволингиз ниҳоятда яхши бўлиши учун бир қатор имкониятлар туғилади. Улардан фойдаланиб қолмаслик гуноҳ. Кечқурунга яқин йирик харидлар қилишни кўнглингиз тусаб қолади. Бу масалада ўйлаб ўтиришингизга ҳожат йўқ. Пулингиз етарлидан ҳам кўпроқ. Соғлиғингизни ҳам ёддан чиқариб қўйманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

22 августда балиқ буржи остида туғилганларнинг кўпчилиги ўз ҳаётини қандай тўғри йўлга солиш ҳақида бош қотиришади. Бу хусусда яқин дўстлар маслаҳати ҳам ортиқчалик қилмайди. Оёқ, бош ва ўт қопи атрофида оғриқлар сезишингиз мумкин. Бу нарса қуёш тутилиши билан ҳам боғлиқ. Шундай экан, ваҳима кўтаришингизга асос йўқ. Меҳнат таътилида бўлсангиз, табиат қўйнида дам олиб келинг. Ҳар қандай жабҳадаги танаффуслар фақат сизнинг фойдангизга ишлайди.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 22 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..