ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
24 августда сиз биринчи навбатда жуфтингизга нисбатан қалбингизда зоҳир рашк ва шубҳадан халос бўлиш учун кураш олиб боришингиз зарур бўлади. Чунки бу туйғулар бир кунмас бир кун оилангизни емириб битиради ва ёлғиз қоласиз. Профессионал касбингиз доирасида ҳам табиатингизга зид принциплардан воз кечиб, бошқалар каби осуда, хотиржам ва аҳилликда иш олиб боришингиз, тажрибангизни янада ошира бошлашингиз талаб этилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Жуда кайфиятингиз бўлмаса, ёлғиз қолинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун анчадан бери сизни қийнаб келган молиявий муаммо ниҳоят ижобий ҳал бўлади. Демак, ўзингиз орзулаган миқдорда пул топа билишингиз тайин. Қарзлардан қутулишга ҳам эришасиз. Яқин қавмларнинг баъзиларига эса моддий кўмагингиз жуда зарур, ёрдам бермасангиз бўлмайди. Аммо тежамкорлик биринчи ўринда туришини унутманг, акс ҳолда яна пулга зориқиш деган ярамас бир ҳолат сизни таъқиб эта бошлаши аниқ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
24 август куни қандай йўл билан бўлмасин, кайфиятингизни кўтариб олинг. Ҳозирги замонда ўзингизни ўзингиз хурсанд этмасангиз, ҳеч ким бу ишни сиз учун адо этмайди. Агар кайфиятни кўтариб ола билсангиз, ишларингиз албатта бароридан келади. Акси бўлса, инқироз домида қолиб кетаверасиз. Иш жуда зерикарли бўлса ҳам ундан юз ўгирманг. Баҳоли қудрат адо этинг, сифат яхши бўлса, бу ишларнинг мукофоти ҳам бўлади албатта. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун иложи борича билимингизни оширинг, ишдан қочманг, янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қилинг. Буларнинг барчаси обрў ва моддий жиҳатдан тўкинлик белгисидир. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида фарзандларни олиб табиат қўйнида дам олиб қайтсалар ҳам зиён бўлмайди. Бугун уй олди-сотдиси, капитал таъмирдан чиқариш муваффақиятли кечади. Кечқурун ётишдан олдин қатиқ ичиш билан чекланинг, афсус чекмайсиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 августда ҳар бир сонияни қатъий назоратда ушланг. Мабодо хатога йўл қўйсангиз, ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Оила қурмаганлар муҳаббат бобида омадсизликка юз тутишлари кутилади. Лекин бундан фожиа ясаш сира шарт эмас. Ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши албатта қоронғи бўлади. Молиявий масалада бугун сиздан ўтадигани бўлмайди. Йирик харидлар қилиш учун дўконга ғизиллайверинг. Саломатликни сақланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Шахсий ҳаёт ва ишингиз ҳақида яхшилаб мулоҳаза қилинг, режалар тузинг. Шунда муваффақиятсизликлар нари чекинади. Кун давомида дўстлар даврасида кўнгилсизликка ўхшаш ғалати ҳодисага гувоҳ бўласиз. Аммо бу ҳодисанинг сиз билан боғлиқлик жойи йўқ. Кечқурун таом истеъмолида ҳушёр бўлинг. Айниқса, кафе ё ресторанда кечки овқатни тановул қилишга қарор қилган бўлсангиз, таомларнинг яроқлилик муддатини текшириб олинг. Бугун кечқурун байрам тадбирлари ташкил этиш ва спиртли ичимлик истеъмоли муваффақиятсизлик келтиради.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
24 август куни шаҳарда яшасангиз, экскурсияга таклиф этишлари кутилади. Бу жуда ёқимли машғулот. Кайфиятингиз кўтарилиши тайин. Муҳаббатда ҳозирги мавжуд ўрнингиз ва ҳурматингиз билан чекланасиз. Эҳтирослар ортидан чопманг, бу сизга бугун фойда келтирмайди. Молиявий муаммоларингиз ўзингизни-да ҳайрон қолдириб, хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Рўзғорингиздан тортиб хаёлларингизгача тартибга келтиришингиз шарт. Агар нимадандир кўнглингиз тўлмаса, ўзингизга ёқадиган вазият яратишга ҳаракат қилинг. Ижодкорларнинг ижоди бугун гуллаб-яшнайди десак, муболаға бўлмайди. Кечқурун кимдир сизни алдашга ҳаракат қилиб кўрмоқчи, ҳушёр туринг. Ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Саломатлигингиз 24 августда сизга панд бермайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
24 августда табиатан оптимист эканингизни қайта ёдга олинг. Шу нарса сизни олдинга етаклаши ва муваффақиятлар ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўзга шаҳарга меҳмон бўлиб боришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Эҳтиёткор бўлинг, бу зиён қилмайди. Бугун спортнинг экстремал турлари билан асло шуғуллана кўрманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг. Одам пул учун нималар қилмайди. Худо бериб турганига шукр қилинг-у, хотиржам кунни кеч қилинг. Ҳатто, рақобатчиларга зўрлигингизни ҳам исботлашга уринманг. Яхшиси, ўзингизда мавжуд махфий «қурол»ни, яъни, усулни ишга солинг. У сизга даромадни ҳам, хавфсизликни ҳам бажонидил ҳадя эта олади. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномалар тузиш, муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш амалларини четга суриб турганлари маъқул.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
24 август куни қаерга таклиф этишса, ёки олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, бош тортманг. Чунки иккаласида ҳам илиқ таассуротларга эга бўласиз. Таассуротлар сизни ҳаётга янада реал боқишга ундайди. Саломатлигингиз бугун космонавтларникидан ҳам аълороқ десак, ишонаверинг. Ишдан ёки ўқишдан кейин спортнинг исталган тури билан машғул бўлаверсангиз ярашади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Муаммоларни бугун анъаналардан нари чекинган ҳолда ўзгача усул билан бартараф этасиз. Лекин бу амалларни дўстлар ёрдамисиз бажара олмаслигингиз турган гап. Муҳаббатда дунёдаги энг ёрқин лаҳзалар фақат сиз учун хизмат қилади. Танлаганингиз ёхуд жуфтингиз билан бир-биридан тотли суҳбатлар қурасиз. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чегараланинг. Бу тушларингиз ширин кечишини ҳам таъминлайди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун бўйи саломатлигингизни назоратда ушланг. Кечқурун бош ва оёқлар оғриши кузатилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар