Яхши раҳбарлар ўз ходимларининг фикрини тинглашади, улардан ўрганишади ва ўз жамоалари учун фойдали бўлишга ҳаракат қилишади. Улар ишда амал қилувчи яна бир неча қоида мавжуд. "Лайфхакер" ҳақиқий етакчилар амал қилувчи олти қоида билан таништирди.
1. Гапиришдан кўра кўпроқ тинглашади
Инсон ҳаддан ташқари кўп гапирса, бу унинг ўзига ишонмаслигидан далолат бериши ҳам мумкин. Яхши раҳбар ўз ходимининг фикрини баён қилишига имкон беради, чунки у учун ходимларининг фикрлари ҳақиқатда қизиқ. Раҳбар уларни ўйлашга ундайдиган ва ишнинг моҳиятини чуқурроқ англаб етишга ёрдам берадиган қизиқ саволлар беради. Бу қандай тузилган? Сизга унинг нимаси ёқди? Бундан қандай сабоқ олдингиз? Бу ишни янада яхши бажаришингиз учун нима керак бўлади?
Шу тариқа раҳбар уларнинг ҳар бири компания фаолиятида муҳим ўрин тутишини намойиш қилади. Бундан ташқари, у ўзи учун янги фойдали маълумот олади.
2. Ўз иши ҳақида бошқаларнинг фикрига қулоқ тутишади
Ҳақиқий етакчи жамоанинг ўз раҳбарлик усуллари ҳақидаги фикрини билмай туриб, ундаги ишчи муҳитни бошқара олмайди. Раҳбар унинг бошқарув услуби ходимларни қониқтиряптими ёки йўқ, жамоада қандай ўзгаришлар бўлишини исташларига - доимо қизиқиш билдириши керак. Бу унинг барқарор ва самарали фаолияти учун зарур эканини яхши англайди.
3. Ходимлари билан ишончли муносабат ўрнатишади
Ўзингиздаги етакчилик фазилатларини ривожлантиришни хоҳласангиз, ўзингизни шундай тутингки, одамлар сизга ишонсин. Яхши раҳбар учун ходимларининг муҳим масалалар бўйича унга мурожаат қилиши жуда муҳим. Ишончли муносабатлар раҳбарнинг очиқлиги, эътиборлилиги ва адолатли эканини билдиради.
4. Ўз компанияси ходимларининг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилишади
Ҳақиқий етакчи фақат ўз қизиқишлари билангина чекланиб қолиши керак эмас. У ўз ходимлари учун қайғуради ва уларнинг эҳтиёжларига эътиборли бўлади. Шу тариқа у кучли ва жипслашган жамоани ташкил қилади.
Раҳбар ишчилар кўз ўнгида ўз нуфузини ошириш учун ўзига ўзи савол бериши керак: ходимларим ишхонада ўзларини қулай ҳис қилишлари ва ўз ишларини севишлари учун бугун нима қилишим мумкин?
5. Ўз хатоларини тан олишади
Кибр, ноинсофлик ва бошқалар фикрини инкор этиш — раҳбар халос бўлиши керак бўлган сифатлар. Ҳар бир инсон шахсий нуқтаи назар ҳуқуқига эга. Ҳаттоки йирик ташкилот етакчиси ҳам қаердадир хато қилиши мумкин. Жамоа эса айнан ғоялар, фикрлар алмашиш ва бир-бирига ёрдамлашиш учун ҳам керак.
Ўз хатоларини тан олиш - заифлик белгиси эмас. Аксинча, ходимлар бундай раҳбарни ҳурмат қилишади. Зеро доим ҳақ бўлгандан кўра, вазифани тўғри бажариш муҳимроқ.
6. Ўз позицияларида қатъий туришади
Яхши раҳбар қатъий характерга эга бўлиши керак. Бу сифат компания жиддий синовларга дуч келганида муҳим қарорлар қабул қилиш учун ҳам зарур. У ўз тамойилларидан воз кечиши керак эмас. Ҳақиқий етакчи ўзини ҳам, ходимларини ҳам алдамай, доим виждонан ҳаракат қилиши керак.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар