Бир донишманд одам айтган экан: «Одатларингни эксанг — характерга эга бўласан, характерингни эксанг — тақдирингга эга бўласан».
Америкалик тадқиқотчи Томас Корли беш йил давомида бой одамларнинг одатларини, фикрлаш хусусиятларини, ўзларини тутишларини ўрганиб чиқди ва жуда қизиқарли хулоса чиқарди: бойлик бой одамларни камбағаллардан ажратиб турувчи одатларга қараганда жуда кам даражада омадга боғлиқ экан.
Миллионер бўлган одамларнинг 63 фоизи ота-оналарининг қистовлари билан болаликда бир ойда 2 та ва ундан ортиқ бадиий бўлмаган китобларни ўқиган.
82 фоиз бой одамларда ўзлари интилган орзулари бўлган.
63 фоиз бой одамлар интернетдаги эрмаклар учун бир кунда бир соатдан кўп бўлмаган вақтларини ажратган, шунингдек бундай машғулотларга 74 фоиз камбағалларнинг анча кўпроқ вақтлари сарф бўлган.
63 фоиз бойлар сафарга чиқиш вақтида аудиокитоблар эшитган.
Бўлғуси миллионерларнинг ҳаммасида маслаҳатгўй мураббийлари бўлган ва улар бу маслаҳатларга амал қилган. Камбағалларда эса бундай мураббийлар бўлмаган.
Муаллифнинг хулосасига кўра, камбағаллик маълум даражада – бу оилада пойдевор қўйиладиган ва ота-оналардан ўрнак бўладиган руҳий ҳолат, бойлик эса, бундай одамларнинг фикрича, омади келишининг натижаси ҳисобланади.
Лекин ўз болаларининг камбағал бўлиб қолишларини истайдиган ота-оналар бўлмаса керак. Мана ота-оналар учун уларнинг болаларига муваффақиятли ва бой бўлишларига ёрдам берувчи бир неча маслаҳатлар:
Болангизга ҳар доим Интернетда ёки телевизор олдида ўтиришга рухсат берманг, видеоўйинлар учун вақтни чегараланг.
Фарзандингиз ҳеч бўлмаса бир ойда битта бадиий бўлмаган китоб ўқишига эришинг, кейин эса у билан китобнинг мазмунини муҳокама қилинг.
Фарзандингиз бир кунда 20-30 дақиқа вақтини спорт билан шуғулланишга сарф қилишига эътибор беринг.
Болага пулни тўғри сарфлашни ва ўз вақтини тўғри ташкил қилишни ўргатинг.
Манба: «Дарё» «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар