ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун муаммоларингиз шу қадар тез ва силлиқ ҳал бўладики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Моддий аҳволингиздан ҳам хавотир олмасангиз бўлади. Имкон топсангиз, кун давомида ўсал ётган қавмлар ҳолидан хабардор бўлинг ва дуоларини олинг. Беморлар ва мазлумлар дуоси руҳингизга қўшимча қувват беради. Бугун янги касб эгаллаш учун ташланган илк қадам муваффақиятли кечади. Саломатлигингизга беэътибор бўлманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 август куни оилангиздагиларнинг қайсидир бири билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бундай вазиятларда ақлли инсонлар тинчлик йўли билан келишувларга эришиш учун имкон қидиради. Ўзингизни ҳам ташқаридан бир кузатиб олинг, балки айб сиздадир. Кечқурунга яқин молиявий муаммолар ҳам ижобий ҳал бўлади. Кечқурун мактабдош дўстларингиздан бири ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Соғлиғингиз ёмонлаша боришини сезишингиз билан дарҳол чорасини кўринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
25 август куни кайфиятингиз шу қадар кўтаринки бўладики, қувониб, кулиб, мамнун тортиб, яқинларингизга меҳр кўрсатиб чарчамайсиз. Кечки пайт эса жуфтингиз билан орангизда жиддий мунозара бўлиб ўтиши мумкин. Агар ҳазил-мутойибага эътибор қаратсангиз, мунозара шунчаки ширин суҳбатга айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Ухлашга ётишдан олдин иложи бўлса, фақат бир бокал қатиқ ичинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Табиатингизда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган хусусиятларни ошкор этиш пайти етди. Айнан ўша хусусиятлар ёрдамидагина янги танишлар, тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар топишингиз мумкин. Бошқачасига сира мумкин эмас. Кун давомида йирик харидларга қўл урасиз. Аммо хижолат тортманг. Бугун молиявий жиҳатдан ошиғингиз олчи бўлади. Фақат саломатлигингизни бир назардан ўтказиб олсангиз бас. Спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишингиз бугун тавсия этилмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 августда арслон буржида туғилганларнинг айримлари ниҳоят меҳнат таътилига чиқишади. Дам олишни шундай ташкил этингки, бу лаҳзаларни беҳуда кутмаганингиз шундоқ кўриниб турсин. Даромадлар ҳам жуда яхши бўлади, аммо харажатлар ҳам қолишмоқчи эмас. Кечқурун танангизда ҳолсизлик аломатлари сезила бошлаши кутилади. Шу сабабли кечқурун жисмоний зўриқишларни четга суриб қўйинг. Баъзилар бош ва тиш оғриғидан азоб чекишлари мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун агрессивликдан нари бўлинг. Акс ҳолда уйингиздагилар билан орангизда жиддий келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Кун давомида йирик харидларга қўл уришингиз кутилади. Бироқ харидларга қўл уришдан олдин заҳирадаги пулларингизни назардан ўтказинг. Кунинг иккинчи ярмида киссавурлар таъқибига учрашингиз хавфи бор, ҳар бир қадамингизни сергаклик билан ташланг. Оиласизлар муҳаббатда алданиб қолишлари ҳеч гап эмас. Ақл билан иш кўринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиғини доимий равишда назорат этиб боришлари зарур.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
25 август куни тарози буржида туғилганлар эзгу ишларни амалга оширишга ўзларида мойиллик сеза бошлашади. Ишонинг, сиз кичик бир эзгу ишга қўл урсангиз, бир олам маънавий озуқа оласиз. Бўш келманг. Оила қурмаганлар бугун ҳадеганда эҳтирослар кетидан қувлайвермаганлари маъқул. Тақдир ҳукмига барибир қарши бориб бўлмайди. Кечки пайт баъзилар хизмат сафарига отланиши мумкин. Тадбиркорларга эса бугун тузиладиган шартномалар омадсизлик келтиради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрталаб кўзингизни очишингиз билан ишчанлик кайфиятига тушиш учун ҳаракатни бошланг. Бусиз ишингизда унум бўлмайди. Барака ҳам деярли сезилмайди. Қолаверса, ишчанлик кайфиятисиз раҳбарларингиз сиз эгаллаб турган лавозимни бошқага бериб юборишлари турган гап. Бугун даромад ва харажатлар деярли баравар бўлади. Шунинг учун хавотирга сира ўрин йўқ. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
25 августда негадир мустақиллик сари талпина бошлайсиз. Бу ўзингиз учун ҳам тушунарсиз. Аммо талпинаверасиз. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун танлаган инсонингизга муҳаббатингизни қайсидир усул ёрдамида ошкор этинг. Оилада пайдо бўладиган баҳс-мунозаралардан нарироқ бўлишга интилинг. Кечқурун жуфтингиз билан мириқиб суҳбат қурсангиз, кун давомида йиғилиб қолган асабийликлар туман каби тарқаб кетган бўларди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Келажак ҳақида зинҳор режалар тузманг. Бугун тузилган режалар барибир амалга ошмайди, барбод бўлади. Пулингиз кўпроқ бўлишини хоҳласангиз, берилиб ишланг, йўл қидиринг, ҳаракат қилинг, елинг, югуринг. Пулингиз камлигидан бировларга асло айта кўрманг. Куннинг иккинчи ярмида унча узоқ бўлмаган манзилга иш юзасидан бориб келишингиз мумкин. Баъзи дўстларимиз ошқозон оғриғи ёки шамоллашдан безовта бўлишлари кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
25 августда оммавий тадбирлардан бирига таклиф этишади. Албатта боринг. Пул масаласида юқори чўққиларни эгаллашингиз учун ҳали фурсат бор. Лекин пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Харажатларни камайтириб туришингизга тўғри келади холос. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзларини қайтаришлари мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Ғийбат усталаридан нарироқ бўлинг. Руҳиятингизга зиён етказиб қўйишмасин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржида туғилганлар бугун орзулар денгизида сузиб, бир-биридан залворли қувноқ лаҳзаларга гувоҳ бўлишлари кутилмоқда. Ишда ҳам, муҳаббатда ҳам бир-биридан ёрқин вазиятлар сиз учун хизмат қилади. Хайрия, реклама ва янги лойиҳалар тузиш бугун муваффақиятли кечади. Агар анчадан бери уй таъмири билан шуғулланиш истагида юрган бўлсангиз, бугун айни вақти.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар