ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
26 августда қўй буржи вакилларини ўзига хос синовлар кутади. Гарчи илгари бажарилган ишингиз учун мукофотини олган бўлсангиз-да, бугунги мураккаб амаллар сиздек профессионални ҳам довдиратиб қўйиши мумкин. Асосийси, тақдир сизга инъом этиши мумкин бўлган барча эзгуликларга эга чиқишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Фақат кечқурун таом истеъмоли масаласини қайта ўйлаб олсангиз бас. Ухлашдан олдин кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ҳар бир кўзланган мақсад сари йўл олганингизда, профессионаллик жиҳатларингиздан унумли фойдаланинг. Башарти бирор ишда таваккалчиликни маъқул кўрсангиз, бу амалнинг оқибати ҳақида обдон мулоҳаза қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, яна бир катта ишга пул тикишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда бугун сизга омад кулиб боқмоқчи эмас. Кечқурун баъзи бировларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси янграши кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 август куни ҳар бир майда-чуйда иш ёки ҳодисадан манфаатларингиз учун хизмат қилиши мумкин бўлган жиҳатларни қидиринг. Шахсий ҳаётда кун бўйи жуда сергак бўлишингиз тавсия этилади. Ижодкор бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида мухлисларингиздан бири шантаж қилишга уриниб кўради. Унга нисбатан совуққон муносабатда бўлинг, акс ҳолда чув тушиб қолишингиз мумкин. Асаббузарликлардан иложи борича нарироқ юринг, ҳеч ким билан жанжал қилманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Тижоратчилар бугун олдиндан тузган режа асосида кўзланган даромадга эга бўла олмасликлари мумкин. Лекин киссангиз қашшоқликка ҳам мойил эмас. Қора қозон албатта қайнайди. Бугун иш жойини ҳамда яшаш манзилини ўзгартиришга киришганлар муваффақиятга эришади. Молиявий аҳволингиз тобида, шундай экан, харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Барибир тежамкорлик ҳақида унутиб қўйманг. Кечқурунга яқин депрессия хавф солиш эҳтимоли бор. Чорасини кўриб қўймасангиз бўлмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 августда аввал шахсий ҳаётингиз ҳақида қайғуринг. Ишингизга шу қадар берилиб кетасизки, нуқул яқинларингиз учун вақт ажрата олмайсиз. Бунинг оқибати аниқ. Қавмлар ва жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз совуққон тус олади. Молиявий аҳволингиз яхшиланишида бадавлат танишлардан бири ёрдам бериши кутилмоқда. Соғлиғингизни асранг, асабийликлардан узоқ бўлинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кайфиятингиз соф романтик даражада бўладики, у сизни яхши инсонлар даврасига олиб киради. Бу даврада кўплаб ёқимли лаҳзалар, ширин суҳбатлар, ҳатто моддий манфаатдорликка эга бўласиз. Шахсий ҳаётда экстремал ҳаракатлар содир этманг, бу ҳаракат сизга қимматга тушиши мумкин. Молиявий масалада ҳам аҳволингиз аъло бўлади. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилмоқда.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
26 август куни эрта тонгдан нима иш қилишингиз мумкинлигини хаёлан хомчўт қилинг ва бир қарорга келганингиздан кейин шу ишнинг режасини пухталанг. Лоқайд ва калта фикрлаш фақат омадсизлик олиб келади. Жуфтингизнинг инжиқликларига холис баҳо беринг. Ҳар бир ҳаракатингизни тезкор ҳолатда содир этинг. Кечқурун серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Кун давомида баъзи оғзига кучи етмаганлар ғийбатингизни қилганидан хабар топишингиз кутилади. Уларни сукут сақлаш йўли билангина енга оласиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Мавжуд мажбуриятдан ҳам ортиқроғини елкангизга ортинг. Чунки бугунги ҳолатингиз ҳавас қилса арзирли кўринишда бўлади. Тоғни урсангиз, толқонини чиқарар даражада кучлисиз. Мабодо ўзингизга ёққан буюмни сотиб олмоқни ихтиёр айласангиз, аввал катмонни бир кўздан ўтказиб олинг. Сабаби ўзингизга ҳам аён. Пулсиз қолиш нималарга олиб келишини биласиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар бугун икки одамдан бирини танлашлари зарур бўлади. Танлашда асло хатога йўл қўйманг. Жуда бўлмаса, қалбингизга қулоқ тутинг, у алдамайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 август куни тезкорлик етишмаслиги сизга азоб бериши тайин. Куннинг биринчи ярмида илгариги муаммолар, ишларни уддалай олмай қийналасиз. Моддий жиҳатдан эса сизга бадавлат танишлардан бири ёрдам бериши мумкин. Бу ҳам қандай сўрашингиз, интилишингизга боғлиқ. Жамиятда обрўйингиз янада ошиши учун оптимистик руҳ билан яшанг, мулоқот қилинг. Бугун оила қурмаганлар жуфт танлаш бобида муваффақиятга эриша олмасликлари тайинроқ бўлиб турибди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ҳар бир лаҳзанинг қадрига ета олсангиз, ҳар жабҳада меъёрларга амал қилсангиз, кунингиз жуда қувончли ва тотли ўтади. Кўнгилсизликлар кутилмаганда умуман бегона одамлар тарафидан сиз томонга итқитилиши мумкин. Бунинг ҳам олдини олиб қўйинг. Харажат ва даромадлар 26 август куни мутаносиб келади. Нима бўлганда ҳам озиқ-овқат маҳсулоти сотиб олишда тежамкорликни унутинг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 август куни дам олсангиз керак. Шундай бўлиб чиқса, дўстлар билан тоққа чиқинг-у, кабобхўрлик қилинг, сойларнинг зилол сувида мириқиб чўмилинг, олтинга тенг тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Тижоратчи бўлсангиз, даромаддан сира хавотир олманг, тобида бўлади. Аммо янги иш учун бугун пул тикманг. Шахсий ҳаётингизда осудалик ва аҳиллик ҳукм суриши кутилмоқда.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 август куни фақат бугунги кун билан яшанг. Ҳадеганда олдинга интилиб, келажак режалар тузишдан тийилинг. Шундоқ ҳам ишхонангизда обрўйингиз, ўрнингиз аъло даражада. Яқин келажакда мавқени ошириб олишингиз ҳам сир эмас. Нимаики ишга қўл урманг, фақат қалб садосига қулоқ тутинг. Агар эрталабдан асабларингиз таранг тортган ҳолатда бўлса, уларни кўчага чиқиб кетаётиб остонада қолдириб кетинг. Шунда саломатлигингизга путур етмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар