18:07 / 26.08.2017
5 305

Резина шиппак киймаслик учун 3 сабаб

Резина шиппак киймаслик учун 3 сабаб
Бувиларимиз томонидан ёшлик пайтларимиздан бери уқтириб келинадиган: сочлар ҳўллигича ухлаш, тош устида ўтириш, сабзавотларни кесиш ёки резина шиппакда юриш мумкин эмаслиги ҳақидаги насиҳатлар ҳақиқатан ҳам тўғрими? Келинг уларни мантиқий жиҳатдан таҳлил қилиб кўрамиз.

Ясси оёқлик

Бу ерда мантиқ биринчи қарашда жуда оддий: оёқ кийимнинг таги ясси бўлганидан кейин сизда ҳам ясси оёқлик юзага келади. Аслини олганда эса ясси оёқлик тагчарми текис бўлгани учун эмас, балки бу шиппакнинг орқаси йўқлиги ва товонга маҳкамланмагани учун пайдо бўлади.

Товон қадоқлари

Қадоқлар резина шиппакнинг маҳкамланмаган орқа томони ҳар доим товонларга урилавериши натижасида пайдо бўлиши мумкин. Албатта бу урилишлар унчалик шикаст етказмайди, лекин юмшоқ ва яхши маҳкамланмаган тагчарм ҳақиқатан ҳам муаммо туғдириши мумкин.

Тиззалардаги оғриқ

Халқ табобати бўғимлардаги оғриқларни ревматизм билан, уни эса ўз навбатида резина оёқ кийимларининг салбий таъсири билан боғлайди. Аслида бу ерда резина айбдор эмас: сиз худди шундай хавфни пластик, латта, пробкали ва бошқа ҳар қандай шиппакларни кийганингизда ҳам ҳисобга олишингиз керак. Товон билан боғланишнинг йўқлиги мувозанатни сақлаш ва оёқ кийим тушиб кетмаслиги учун сизга тушаётган оғирликни нотабиий равишда тақсимлашга мажбур қилади. Бу тизза бўғимига тушаётган оғирликни оширади — ва у вақтидан олдин ишдан чиқади.

Албатта, агар сиз бундай шиппакларни бир йилда икки ҳафта киядиган бўлсангиз, унда мавжуд хавф омилларининг ҳаммаси ҳам юзага келишга улгурмаслиги мумкин. Лекин, умуман олганда яхшиси бундай шиппакларни киймасликни маслаҳат берар эдик.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Резина шиппак киймаслик учун 3 сабаб