ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олиш куни ва сиз шунга қарамай, барибир тирикчилик илинжида турли юмушларга қўл уришга мажбурсиз. Аммо таваккалчиликка йўл қўйманг, бугун бу нарса сизга фойда ўрнига фақат зарар келтиради. Оилавий ҳаётда эса шубҳа-гумонларни юрагингиздан ҳайдаб солинг ва жуфтингизга меҳр кўрсатинг. Шунда шахсий ҳаётингиз янада гуллаб-яшнаш палласига кира бошлаганини сезасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингиз масаласида бугун хотиржам бўлсангиз ярашади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Атрофдагиларга нисбатан камтарона муносабатда бўлинг. Ҳар бир юмушга масъулият билан ёндашинг. Кун давомида ҳамкасблардан бири сизга телефон орқали ёқимли хабар етказиши кутилади. Оила қурмаганлар бугундан романтик учрашувларни умид қилсалар бўлади. Соғлиғингиз кечга юбориб бироз панд бера бошлаганини ҳис этасиз. Бу шамоллаш билан боғлиқ ҳолат бўлиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
27 август куни ҳали мустақил ҳаёт қуриб улгурмаганлар ким биландир кўчада тасодифан танишиши, бу танишув орадан ҳеч қанча ўтмай муҳаббатга айланиши мумкин. Бугун банкдан кредит, танишлардан қарз кўтариш ва қарзларингизни қонунга зид тарзда узишингиз муваффақиятсизлик келтиради. Жуфтингизга бўлган муҳаббатни орттиринг. Қалбингизни қийнаб бўлса-да, шу ишни амалга оширинг, афсусланмайсиз. Кечқурун ёлғиз қолиб дам олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Жуфтингизга эътиборни кучайтиринг, меҳр кўрсатишни тезлаштиринг. Шунда биргаликда тоғларни толқон қиласиз ва ҳаётингиз эртакка айланади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир сиздан катта миқдорда қарз олган одам қарзини қайтариши мумкин. Демак, ўзингизга ёққан ва рўзғор учун зарур буюмлар харид қилаверсангиз бўлади. Кечқурун олис сафарга отланиш, табиат қўйнида дам олиш ва келажак режалар тузиш хайрли ўтади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
27 августда тушкун кайфият вужудингизга жойлашиб олиши кузатилади. Шунинг орқасидан яқин инсонларингиз гапирган гап ҳам ёқа қолмайди. Ўзингизни қўлга олинг, бардошли бўлинг, ҳаётга реал назар билан боқинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини истасангиз, яна ўша бардош ва оптимизм зарур бўлади. Соғлиғингиз масаласида куннинг иккинчи ярмида врач кўригидан ўтсангиз, ўзингиз билиб оласиз. Ҳойнаҳой, сизни бош ва бел оғриғи безовта қила бошласа керак. Тижорат соҳасида ишловчилар бугун бошқа кунлардагига қараганда кўпроқ даромад олишлари эҳтимолдан холи эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар иш масаласида янги ва йирик лойиҳа ўйлаб топган бўлсангиз, бугун ўша лойиҳангизнинг ҳаётга тадбиқ этилиши омадли кечади. Нафақат бу соҳада ҳужжатларни тез фурсатда тахлаб биласиз, балки ишончли ҳамкорлар топишга ҳам улгурасиз. Шахсий ҳаётингиз осуда кечиши кутилади. Оила қурмаганлар романтик лаҳзаларни бошидан кечириш эҳтимоли бор. Кечқурун кимдир қўлингизга катта пул тутқазиши кутилмоқда. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
27 август куни табиатингизда тушкунлик кўзга ташланиши мумкин. Бунинг натижасида қаерларгадир кетиб ёлғиз қолишни, муаммолардан узоқроқ бўлишни хоҳлаб қоласиз. Афсуски, бундай тарзда муваффақиятга, мақсадларга эришиб бўлмайди. Бунинг ўрнига маълум муддат ёлғиз қолинг. Телефонларгача ўчириб ташланг. Вақт даволайди ва ҳаммасини жой-жойига қўяди. Асосийси, бардошли бўлсангиз бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, оилавий бўлиб кафеларга боринг ва кечки овқатни ўша масканларда тановул қилинг. Дунёни томоша қилинг, завқланинг. Бунинг учун саломатлигингиз шай турибди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
27 август куни янги танишувларга йўл берманг. Атрофдагилар билан камроқ мулоқот қилишга урининг. Бугунги кун фикрлар, дунёвий режалар тузишда жуда қўл келиши мумкин. Яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни таҳлил қилинг, улардан керакли хулосалар ясанг. Шахсий ҳаётингиз 27 августда у қадар тинч бўлмаслиги мумкин. Сиз ва жуфтингиз орасида арзимаган кичик муаммо туфайли ҳам катта жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилмоқда.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 август куни пулдан қийналишингиз кутилади. Негадир ишларингиз юриша қолмагандек туюлади. Аммо барибир ўзгалардан қарз кўтаришни мўлжалламанг. Бу жуда қисқа вақт давом этадиган жараён. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромадли иш таклиф этиб қолишлари мумкин. Ана шу иш сизнинг молиявий аҳволингизни яхшилайди. Оила қурмаганлар бугун романтикадан умид қилмасинлар. Қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан танишувлар ҳам муваффақиятсизлик келтиради. Бундан чиқди дам олиш кунини дам олган ҳолда кечирганингиз дуруст.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар юзага келиши кутилади. Лекин бартараф этса бўлади. Бунинг учун яқинларингиз билан бамаслаҳат иш тутишингизга тўғри келади. Бугунги кун никоҳдан ўтиш, турмуш қуриш учун сира мос келмайди. Ҳуқуқшунос маслаҳатлари эса бугун сиз учун муваффақият келтиради. Саломатликни доимий равишда яхши сақлаш учун овқат истеъмолида меъёрни билинг, гигиенага алоҳида эътибор қаратинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
27 август куни нафақат маънавий, балки моддий ёрдамга ҳам муҳтожлик сезасиз. Аслида буларнинг барчасига ўзингиздан айб қидиришингиз лозим. Тежамкорликка амал қилмаслик мана шунақанги инқирозларга сабаб бўлади. Бугун олис сафарга отланиш омадли кечади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиздан ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Спиртли ичимликларга, азартли ўйинларга берилманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Муҳаббат оламингизда тўфонлар кўзга ташланиши кутилади. Бу руҳий ҳолатингизга кескин таъсир этиши тайин. Лекин бақир-чақир қилишга сира ҳожат йўқ. Муаммоларни босиқлик билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун молиявий жиҳатдан янада бақувватлашасиз иншооллоҳ. Бундан чиқди сира иккиланмай йирик харидларга қўл урсангиз фақат фойда қиласиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар