ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳафтанинг биринчи куни ҳар доим ҳам оғир келади. Икки кун мириқиб дам олган организм кутилмаган жисмоний зўриқишдан эсанкираб қолади. Шунинг учун ҳам кўпчилигимиз душанба куни тушга қадар ўзимизни лоҳас ҳис этамиз, ишлашга кўника олмай қийналамиз. Буларнинг барчаси ўткинчи. Фақат бугун ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Молиявий муаммолар куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлади. Демак, қарзларни узиш учун имкон туғилади. Организмингиз бақувват, шунинг учун сизга хасталиклар бугун хавф солмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Муҳаббатда ҳам, ишда ҳам муваффақиятларнинг бўлиниш палласи юзага келади. Яъни, барча муваффақиятларга баравар эриша олмайсиз. Ора-сирада майда кўнгилсизликлар билан ҳам курашишингизга тўғри келади. Ҳар қандай муаммони бартараф этишда ноанъанавий йўллардан боринг. Кечқурун болаликдаги яқин инсонингизни учратишингиз эҳтимоли бор. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Руҳни қувват олдириш, медитация амаллари бугун омадли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
28 августда иш жойингиздаги ўрнингизни янада мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Бугун уй олди-сотдиси, янги уйга кўчиш ва қимматбаҳо буюм, мулкни суғурталаш хайрли кечади. Саломатликдан нолимайсиз. Ўзингизни кун давомида яхши ҳис этасиз. Шундай экан, кечқурун бемалол спорт билан шуғулланишингиз мумкин. Аммо мураббий назорати остида шуғулланинг. Кечқурун қавмлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Ишингиз қанчалар кўп бўлмасин, танаффус қилишингиз ва яқинларингиз учун ҳам вақт ажратишингизга тўғри келади. Бундан ташқари, аёллар ташқи кўринишларини тартибга келтиришлари лозим. Шахсий ҳаётда кўнгилсизликларни фақат жуфтингизнинг маслаҳатларига қулоқ тутиш орқалигина четлаб ўта оласиз. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг. Хонадонингизга кечқурун меҳмонлар ташриф буюриши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 август куни бепарволик ва дангасалик сизнинг хавфли душманингизга айланишини унутмаган ҳолда сергаклик сари талпинаверинг. Ишларингиз жуда яхши олдинга силжийди. Лекин бундан ҳаволаниб кетиш ҳам керак эмас. Жуфтингиз билан муносабатингиз деярли ҳавода муаллақ ҳолда турибди. Уни пастга тушириш ва йўриғингизга юрғазиш учун жуфтингизга ёқимли совға харид қилишингиз лозим. Бирор ерингиз оғрий бошлаганини сезсангиз, оғриқ кучайишини кутманг, дарҳол врачга мурожаат этинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун ишларингиз шу қадар кўпаядики, уларни бир ўзингиз тугата олмаслигингиз аниқ. Шунинг учун ўзингизга нисбатан тажрибалироқ одамлардан ёрдам сўранг. Куннинг иккнчи ярмида сизни байрам тадбирига таклиф этишлари кутилади. Бу тадбирдан сиз бир ҳафтага етадиган қувват оласиз. Оиладаги муаммоларни фақат оиладагилар билан бамаслаҳат бартараф этинг. Саломатлигингиз бугун жуда яхши ҳолатда бўлади. Ухлашга ётишдан олдин бироз ёлғиз қолинг. Бугун ўтганлар ҳақига дуолар ўқиш, йўл қўйилган гуноҳлар учун тавба қилиш сизни руҳан покланиш йўлида бир қадам олдинга бошлайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 август куни ишингиз масаласида баъзи ёқимсиз вазиятлар юзага келиши кутилади. Бу асосан раҳбарлар ва сизнинг орангиздаги келишмовчиликлар бўлиши ҳам мумкин. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар шахсий иш билан бошқа шаҳарга отланишлари мумкин. Молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада яхшиланмайди, аммо пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунингиз қувончли ва ёрқин ҳодисаларга бой бўлади. Сиз нафақат ўзингиз, балки бошқаларнинг ишдаги муваффақиятларидан ҳам қувонасиз. Йўл-йўлакай рўзғорингизда муаммо туғилса, ўша заҳоти ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда бу ҳам чўзилгандан чўзилиб, қўшимча муаммо чиқариши ҳеч гап эмас. Оилавий ҳаётингизда кўнгилсизликлар кўзга ташланмайди. Фақат жуфтингизнинг фикрлари билан ҳам ҳисоблаша билсангиз, олам гулистон.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
28 август куннинг биринчи ярмида қариндошларингиздан бирининг бошига ташвиш тушгани ҳақида хабар эшитишингиз кутилади. Бундай вазиятларда оғир-босиқлик билан иш тутиш кераклигини унутманг. Молиявий аҳволингиз кечга бориб яхшиланади. Оиласизлар бугун кечқурун романтик учрашувга йўл олишлари мумкин. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилишни ёдингиздан чиқарманг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз анча оғир кечиши мумкин. Сердаромад иш топиш илинжида шаҳар айланишингиз уёқда қолиб қариндош-уруғлар ҳам ўз муаммоларини кўндаланг қўйишлари сизни руҳан чарчатиши турган гап. Муҳаббатда ҳам сизни жиддий синовлар кутиб турибди. Оила қурмаганларнинг баъзилари танлаганига айнан бугун муҳаббат изҳор қилмаганлари маъқул. Барибир муваффақиятсизликка юз тутишади. Ҳойнаҳой бу амалнинг вақти соати келмаган кўринади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
28 август сиз учун омадлар куни бўлади десак муболаға бўлмайди. Сиз қўшимча даромадли иш топасиз, кун бўйи қиладиган даромадингиз мўмай бўлади. Молиявий муаммоларни ҳал этишда сизга қондошларингиз ёрдам кўрсатиб юборишади. Оиласизлар ҳам бугун танлаганини топади ва кўнгиллари бир олам шодликка тўлган ҳолда янада олдинга интила бошлашади. Саломатлигингизни асранг. Дуч келган таомни истеъмол қилиб кетавериш сизга умуман тўғри келмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржи вакиллари 28 август куни фақат оқимга қарши сузишлари зарур. Бусиз эзгу мақсадларга эриша олмайсиз. Эрталаб вақтли туринг, иш бошланг ва ҳаётга фақат оптимистик назар билан боқинг. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Борманг. Меҳмондорчилик саломатлигингизга зиён етказиши турган гап. Ундан кўра, оиладагилар билан бирга вақт ўтказинг.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади