ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз жуда қувноқ ва хайрли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Қолаверса, ёрқин ҳодисалар, танишувлар ҳам айнан бугунга тўғри келади. Сиз 30 август куни ҳар қандай оғир ва чигал вазиятдан ҳам осон чиқиб кета олиш имконига эга бўласиз. Тижоратчи бўлсангиз, мижозларингиз кўпайиши кутилмоқда. Сизнинг ширинсуханлигингиз мижозларга жуда ёқиб тушади. Фақат бугун олис келажак ҳақида режалар тузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 август куни саргузаштларни қўмсаб қолишингиз, шунинг ҳисобига азартли ўйинлар ва таваккалчиликка асосланган юмушларга ўралашиб қолишингиз кутилади. Агар дарҳол йўналишни ўзгартирмасангиз, дўст, пул ва таниш-билишдан ҳам жудо бўласиз. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Шунинг учун ундай ишларни гувоҳларсиз амалга оширинг. Кечки сайр, тоза ҳаво яқин келажак ҳақида ширин хаёллар суришингиз учун имкон яратади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун эрталаб биринчи ўринда кайфиятингизни бошқарув остига олишингиз зарурлигини маслаҳат беради. Шундан кейингина иш бажаришга киришаверсангиз ярашади. Баъзиларда рассомлик, хонандалик ва ҳайкалтарошликка истеъдод пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада омад қилган ишингизга яраша кулиб боқади. Ундан ортиғини ололмайсиз. Лекин харажатларга зеб берманг. Яхши кунлар учун деб пулларингизнинг бир қисмини беркитиб қўйинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 августда тақдирда ёзилгани бўлади деган ҳикмат нақадар тўғрилигига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Аммо яқинларингиз маслаҳатларига ҳам қулоқ солинг. Бусиз муваффақиятга эришишингиз даргумонлигини унутманг. Айниқса, моддий муаммоларни ҳал этишда фақат қавмлар ёрдамига суянишга мажбурсиз. Оиласиз бўлсангиз, бугун омадингиз кулади. Фақат ўзингиз ҳам бўшашмаслигингиз, абжирлик билан иш тутишингиз керак бўлади. Саломатлигингизни жиддий назорат қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Қандай ишга қўл урманг, бугун фақат муваффақиятга эришасиз. Кунингиз худди эртаклардагидек сеҳрли тарзда ўтадики, ўзингиз ҳам ишонқирамасдан ҳаракатлар содир этишингиз табиий ҳол. Фақат тақдирдан ёрдам кутманг. Ўз кучингиз, имкониятларингизга ишонган ҳолда иш юритинг. Тижоратчи ва тадбиркорларга ҳам бугун омад кулиб боқади. Даромаднинг кескин кўпая бошлаши рақобатчиларнинг юрагини ғаш торттириши тайин. Йўқ, пул ҳақида ҳеч кимга гапирманг. Яхшиси, бу махфий сирлигича қолаверсин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 август куни эрталаб жуфти билан жиқиллашиб қолганлар ярашиш пайига тушишлари талаб этилади. Гарчи айб жуфтингизда бўлса ҳам кечиримли бўлишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда танаффуслар ташкил этишга уринманг. Ҳозирги ҳолича қолгани маъқул. Оила қурмаганларнинг аксариятига ёлғизлик омад келтиради. Уларга хориждан мўмай даромадли иш таклиф этишади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назорат қилсин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишда романтик учрашувлар ташкил этиш билан шуғулланмаслигингиз тавсия этилади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорлар топиш ҳаракатида бўлинг. Қачонлардир яқин дўстингиз бўлган ва кейинчалик сизни сотиб кетган кимса ҳақида қайғули хабар эшитишингиз кутилмоқда. Молиявий аҳволингиз бугун сизни ранжитмайди. Тежамкорликни унутиб қўймасангиз бас. Соғлиғингиз кечқурунга бориб сал ёмонлашиши кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 августда ҳадеганда қизишиб кетаверсангиз, биронта ҳам ишни қойиллата олмайсиз. Тафаккургина сизга муваффақиятлар ҳадя этиши мумкин. Ҳатто, ўзгалар маслаҳати ҳам сизга ёрдам бера олмайди. Баъзи ишлар эса автомат тарзда ўнгидан келиб киссангизни пулга тўлдиради иншооллоҳ. Муҳаббатда қалб амрига қулоқ тутинг. Оила қурмаган бўлсангиз, қалбингиз сизга ишончли ҳамроҳ. У жуфт танлашда адашмаслигингиз учун куйиб-пишади, миннат қилмайди, оғринмайди. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун ҳаётдан мамнун тортишга, дунёга реал назар билан боқишга ихтиёрингизда бир олам имкониятлар зоҳирлигини башорат қилишган. Романтик танишувларга ҳали руҳан тайёр эмассиз. Демак, бу масалада шошилмаслигингиз лозим. Вақтни шошилтирманг. Худо насиб қилган куни бахтингизни албатта топасиз. Кечқурун қавмларингиздан бири билан жиддий суҳбат қуришингиз кутилади. Тоза ҳаво сайрини ҳам ёддан чиқариб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 август куни эрталабдан истакларингиз шу қадар тўлиб-тошадики, агар олтин балиқ тутиб олсангиз, у ҳам барчасини адо эта олмай хижолатда қолган бўларди. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, анчадан бери тиббий кўрикдан ўтмай қўйганингиз ҳосиласи бўлса керак. Дарҳол барча ишни ташлаб тиббий кўрикка шошилинг. Худо кўрсатмасин, хасталикка йўлиққан бўлсангиз, зўрайиб кетмасин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топмасангиз бўлмайди. Молиявий аҳволингиз инқирозга юз тутиши мумкин. Шундай экан, шу иш топилди дегунча икки қўллаб, икки оёқлаб олдинга интилинг. Бугун никоҳдан ўтиш ва оилавий байрам уюштириш омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун энг керакли буюмларни тахт қилиб қўйишингиз зарур. Ғийбатчилар, иккиюзламачилар, фирибгарларни ҳов наридан айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни эҳтиётланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 августда шу қадар кўп хабарлар эшитасизки, уларнинг ҳар бирини таҳлил қилишга, мағзини чақишга кунингиз етмайди. Қўшимча даромадли иш топсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Интернет орқали шубҳали кимсалар билан танишманг, бунинг охири вой. Мабодо муҳаббат сизни интернет орқали жуфт қидиришга ундаб турса-да, бу ишни қилманг. Интернет орқали иболи ва номусли, садоқатли ёр топиш анқонинг уруғини қидириш билан баробар.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)