ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
31 августда сизга пул масаласида эрталабданоқ омад кулиб боқади. Оиласизлар эса жуфт танлашда бугунча танаффус қилиб турганлари маъқул. Барибир омадингиз чопмайди. Агар квартира ва солиқ, коммунал хизматлардан қарзингиз бўлса, бугуноқ тўлаб қўйинг. Саломатлигингиз панд бермаслиги кутилади. Кечки пайт бассейнга бориб сузиш машқларини бажарсангиз, яна яхши. Кечқурун таом истеъмол қилишда эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг. Ёққан-ёқмаган овқатни еявериш соғлиққа зиён етказиб қўйиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кун давомида жуда кўплаб турли кўринишдаги хабарлар эшитасиз. Иш жойингизда профессионаллигингизни ҳамкасбларга яна бир бор намойиш этинг, токи, сиз ўз ишининг устаси эканингизга шубҳа қолмасин. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни ҳал этиб, уй таъмирини бошлашингиз тавсия этилади. Кечқурун вақтингизни оилангиздагилар билан ўтказинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
31 август куни кутилмаганда кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз хавфи бор. Балки бунда ўзингизнинг айбингиз бордир? Ўйлаб, мулоҳаза қилиб кўринг. Куннинг иккинчи қисмида ортингиздан кимлардир ғийбат қилаётганини эшитасиз. Улар сизни бегоналар билан дон олишиб юрганликда айблашади. Ундайларни Оллоҳга топширинг, ўзи ҳисоб-китоб қилиб олади. Соғлиғингиз яхши бўлиши учун асабни авайлашингиз зарур. Кечқурун айрим дўстларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун сизнинг кунингиз. Азалий орзуларингизнинг аксарияти ҳақиқатга айланади. Бундан ташқари, оиласизларнинг аксарияти Яратганнинг мўъжизасига гувоҳ бўлишади. Сиз ўзингиз орзулаган идеалингиздаги инсонни учратасиз. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қаттиқ қайғуриб, врач кўригидан ўтишни режалаштиринг. Тоза ҳавода сайр қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Бу саломатликка катта фойда беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
31 августда ўтган ой натижаларини хомчўт қилиш блан банд бўласиз. Оилавий пул жамғармасини ҳам шу баҳонада кўздан ўтказиб оласиз. Кун давомида муҳаббатга алданиб қолишдан сақланинг. Бу алдов оила қурмаганларга жуда қимматга тушиши мумкин. Қарама-қарши жинс вакиллари ва вакилалари билан пала-партиш амалга оширилган яқин муносабатлар саломатликка жиддий зиён етказиши тайин. Яхшиси, кечқурун вақтингизни компьютер қаршисида ёки китоб мутолааси билан ўтказинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун иш жойингизда сиздан кўра тажрибали ҳамкасблар тажрибасини ўрганишга киришинг. Бу сиз учун келажакда кони фойда бўлади. Янги иш қидириш ва бошқа уйга кўчиб ўтиш 31 август куни муваффақиятли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз, айнан бугун шу йўлда бир қадам олдинга силжишингиз кутилади. Кечқурун ёқимсиз хабар эшитишингиз мумкин. Аммо бу хабарни деб ич-этингизни ейишингиз тавсия этилмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
31 август куни негадир дангасалигингиз тутиш эҳтимоли бор. Башарти ўзингизни лоҳас ҳис этаётган бўлсангиз, меҳнат таътилига чиқишингиз лозим. Ҳеч қачон ўзгаларнинг шахсий ҳаётига аралашманг. Балога қолиб кетасиз. Ундан кўра жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида ҳаракатлар содир этинг. Оиласизларни кечқурун романтик учрашув кутиб турибди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар қандай вазиятга гувоҳ бўлсангиз, шу вазиятдан илҳомланишга ҳаракат қилишингизни маслаҳат беришади. Бу ишда ҳам, ўқишда ҳам сизга фақат фойда беради. Спорт, ижод соҳасида тер тўкувчилар куннинг иккинчи ярмида сезиларли ижобий натижаларга эришишлари кутилади. Тадбиркорлар ўзлари учун жуда фойдали шартномаларни имзолашади. Лекин даромад келтириши даргумон бўлган ишларга қўл урманг. Бекорга вақт кетказганингиз қолади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
31 август куни жуфтингиз билан орангизда рашк туфайли келишмовчиликлар пайдо бўлади. Юлдузлар рашк деган балони ҳадеганда қалбингизга яқинлаштиравермаслигингиз кераклигини уқтиришади. Бу оқибатда бутун бошли оилалар бузилиб кетишига олиб келади. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг. Саломатлигингизга фойдаси бор. Ухлашдан олдин қатиқ ичиб ётганингиз дуруст. Ошқозон фаолияти хавф остида қолмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг. Бу муҳаббатга ҳам, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингизга ҳам тааллуқли. Қийин вазиятларда қолсангиз, албатта таниш-билишлар, дўстлар ёрдамига таянинг. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстларингиз сизга шахсий ҳаёти билан боғлиқ муаммоларни тўкиб солиши мумкин. Унинг сирларини сақлаш зарурлигини унутманг. Саломатликни мустаҳкамлаш учун парҳез тутинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
31 августда шахсий ҳаётда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бу муаммони ижобий ҳал этиш учун ўзига хос йўл топишингизга тўғри келади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтаётганда ниҳоятда ҳушёр туринг. Шахсий автомобилингиз бўлса, йўл қоидаларини бузмасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун сизга хориждан сердаромад иш таклиф этишлари кутилмоқда.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
31 август куни ҳақиқатан омадингиз чопади. Қайси ишга қўл урманг, албатта муваффақият қозонасиз. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга мақтаниб қўйманг, кўз тегади. Шахсий ҳаётда реалистга айланмасангиз, жуфтингиз билан муносабатларга кутилмаганда путур етиши мумкин. Кечқурун илож топсангиз, велосипедда сайр қилинг. Баъзиларни варикоз ва бош оғриғи безовта қилиб ўтиши кутилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади