ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
1 сентябр росмана байрам. Демак, сизнинг ҳам кайфиятингиз байрамона бўлиши тайин. Кун давомида кайфиятингизни аъло даражада ушлаш учун турли кўринишдаги маданий тадбирлар, ёки оилавий байрамлар ўйлаб топинг. Аёлларимиз эса яқинларини ажойиб ва бир-биридан мазали таомлар билан сийлашсин. Аммо байрам байрам билан, саломатликни алоҳида эътиборга олиш зарур бўлади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Яқинларингизга нисбатан жуда хуш муомалали бўлинг, улуғ айём куни ҳеч бирларининг кўнглига озор берадиган гап айтманг. Акс ҳолда қалтис хатога йўл қўйган бўлиб чиқасиз. Бугун табиат қўйнида дам олиш, молиявий аҳволингизни яхшилаш учун қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун байрам дастурхони атрофида вақт ўтказинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Оғир ётган бемор қариндошларингиз бўлса, улар ҳолидан хабардор бўлиб дуоларини олинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
1 сентябр куни эрталабданоқ аниқ мақсадлар йўлида дадил қадам ташланг. Сиз учун барча имкониятлар эшиги очиқ. Лекин организм жисмоний зўриқишига ҳам йўл қўйманг. Кундузи шахсий ишларингиз юзасидан бошқа шаҳарга бориб келишингизга тўғри келиши мумкин. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик ҳам ҳадя этса ажаб эмас. Кечқурун жуфтингизнинг қариндошларидан бири ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
1 сентябр кузнинг илк куни ҳисобланади. Сизнинг кайфиятингизда ҳам куз манзараси жой олиши кутилади. Йўл-йўлакай юзага келадиган майда кўнгилсизликлар байрамона руҳингизни чўктириши мумкин. Агар ирода кучини ишга солсангиз, бу тўсиқлар, майда кўнгилсизликларни четга суриб қўя олган бўлардингиз. Бугун ижод кишиларининг иши унумдор кечиши кутилмоқда. Оила қурмаганларнинг айримлари ўз орзусидаги инсонни ҳам айни шу куни учратишлари мумкин. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
1 сентябр куни вужудингизни бир дунё куч-қудрат чулғаб олганига гувоҳ бўласиз. Сиз бу билан ҳар қандай жиддий муаммони ҳам хамирдан қил суғургандек осон ҳал эта оласиз. Тижоратчилар байрам муносабати билан икки ҳисса даромад кўришлари кутилади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергак туринг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Кечқурун яқинларингиз учун байрам совғалари олишни унутманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Тижорат билан банд дўстларимиз бугун рақобат майдонида мардона туриб бермасалар, кўзланган натижага эриша олмасликлари мумкин. Шундай рақобатчиларингиз борки, қандай қилиб бўлмасин, сизни сиқиб чиқаришга интилади. Аммо асабни асранг. Саломатлигингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, доимий равишда саломатлигингизни назорат қилинг. Кечқурун ёши улуғ қавмлардан хабар олиб байрам билан табриклашни унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
1 сентябрда ҳаётдаги позициянгизни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Тушдан кейин ғийбатчи, жиноят олами вакиллари билан мулоқот қилишдан сақланинг. Бир сўз билан айтганда, кун давомида хатоларга йўл қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда алданиб қолишингизга йўл қўйманг. Кечқурун хонадонингизни меҳмон босиш эҳтимоли бор. Қавмлар йиғилиб сизни байрам билан табриклашга келишлари мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун бор куч-қудратингизни фақат талаб этилган жойлардагина сарфлашингиз лозимлигини уқтиради. Агар керак-нокерак куч сарфлайверсангиз, кечқурунга бориб жисмонан зўриқишингиз ва ҳолдан тойишингиз ҳеч гап эмас. Ижодкорлар ҳам бор истеъдодларини ҳаддан ташқари намойиш этавермасалар мақсадга мувофиқ бўларди. Кечқурун спортзалга бориб енгил машқлар билан банд бўлсангиз, фақат фойда қиласиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
1 сентябр куни ҳам иш, ҳам ҳаётда керакли инсонлар билан танишиб, алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилсангиз, сира ютқазмайсиз. Ишингиз масаласида имкониятларни кенгайтириш, янги, қўшимча даромад келтирувчи юмушларни қидириб топиш билан шуғулланинг. Қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан яқин муносабатларга киришишдан сақланинг. Бу ҳаётингизни тамоман издан чиқариб юбориши турган гап.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ишонинг, бугунги кунингиз романтика ва ёқимли лаҳзалар, янги танишувлар, ҳаяжонли учрашувларга бой бўлади. Оила қурмаган дўстларимиз ҳам байрамона руҳ билан мустақил ҳаёт сари олға интилаверсалар бўлади. Бу йўлда сизга тўсиқлар халал бермайди. Лекин сарф-харажатларни чегаралашингизга тўғри келади. Бугун молиявий аҳволингиз бошқа кунлардагига нисбатан у даражада яхши бўлмаслиги мумкин. Атрофдагилар билан мулоқотда тингловчи вазифасини бажаринг, шунда байрам кайфиятингиз сизни эрта тарк этиб кетмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
1 сентябр куни қачонлардир ўзингиз жанжаллашиб қолган одам билан ярашиш пайида бўлсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Улуғ айём кунлари бундай ярашларнинг хосияти кўп бўлади. Кун давомида кутилмаган даромад кўришингиз ва болаликдаги дўстлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади. Кечқурун фақат соғлиқни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Грипп аломатлари сезилаётган бўлса, мутахассис маслаҳати зарур бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кайфиятингиз эрта тонгданоқ яхши бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу ҳолатингизни ўзгаларга раво кўрмаслигингиз лозим. Ундан кўра, ўзингизни қўлга олиб ҳаётга, дунёга реал кўз билан боқишга ҳаракат қилинг. Байрам баҳонасида эркакларимиз суюкли рафиқасига уй юмушларида кўмаклашиб юборишса ҳам зиён кўришмайди. Кун давомида фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Ўзгалар маслаҳатлари бугун сизга наф келтирмайди.
Муқаддас Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади