00:07 / 03.09.2017
8 329

Мунажжимлар башорати: 3 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 3 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

3 сентябр куни ўзингизни жисмоний зўриқишлардан ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Гарчи ҳаво иссиқ бўлса-да, табиат қўйнига дам олиш учун кетиб қолманг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Профессионал касбингиз доирасида фаолликни қўлдан бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Агар ишнинг катта-кичигини танламасдан тер тўксангиз, молиявий аҳволингиз ҳам аъло даражада бўлади. Кечқурун медитация ва йога машқлари билан банд бўлишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун куннинг биринчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаганини ҳис этасиз. Аммо ўзингизга ўзингиз ташҳис қўйманг. Врачга мурожаат этинг. Зарур бўлса, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг. Иш ва шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ барча сир-асрорларни қалбингиздан нарига чиқарманг. Кўз тегади. Спорт ва тижорат билан фаол шуғулланадиганлар учун 3 сентябр омадли кечади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

3 сентябр куни вазият ҳаддан ташқари кескин бўлса-да, пашшадан фил ясашингиз шарт эмас. Ҳар бир муаммога босиқлик билан ёндашсангиз, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Тижорат билан банд бўлсангиз, кун давомида янги ҳамкорлар ва ҳомийлар топасизки, бу келгусидаги тижоратингизда муҳим рол ўйнаши тайин. Саломатлигингиз масаласида ҳеч қандай муаммо бўлмайди иншооллоҳ. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Агар кимлардир сизнинг куч ва имкониятларингиздан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлса, дарҳол қайириб ташланг. Бунга тўлиқ ҳаққингиз бор. Аслида табиатан деярли психологсиз. Шундай экан, дуч келган одамга ишониб кетаверсангиз, психологлигингиз қаерда қолади?!.

Башарти ўз хатоингиз туфайли боши берк кўчада қолсангиз, яқин қавмлар ёрдамига таянсангиз бўлади. Аксинча бўлса, қалбингиздан қўймасин. Молиявий муаммоларингиз кечки пайтга яқин албатта ижобий ҳал бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

3 сентябр қандай ишга қўл урманг, ўз имкониятларингиздан келиб чиқиб иш бошланг, афсусланмайсиз. Хизмат сафарига чиқиш, тадбиркорлар учун эса хориж давлатларидан ҳамкорлар топиш амаллари бугун муваффақиятли кечади. Ҳар қандай кўнгилсизлик, ёқимсиз лаҳзага бошни баланд кўтарган ҳолда боқинг. Шунда охир-оқибат сиз ғолиб бўласиз. Оила аъзоларингиз билан кечқурун жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Иложи борича бу жанжални четлаб ўтишга ҳаракат қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун мавқеингиз янада ортишини башорат қилишган. Фақат сиз тарафдан таваккалчилик зарур бўлади. Акс ҳолда ниятингиз амалга ошиши қийин бўлади. Ишдаги яхши натижалар молиявий аҳволингиз яхшиланишини ҳам таъминлайди. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан жанжаллашиб қолмаслигингиз учун оптимист бўлишингизга тўғри келади. Сергакликка интилиш ва организмдаги ички қувватнинг етарли бўлиши ҳар қандай хасталикни сиздан нари суради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

3 сентябр куни биринчи навбатда шахсий ҳаёт масаласига эътибор қаратинг. Рашк, ишончсизлик кабилар сиз ва жуфтингиз орасидаги муносабатларни ёмонлаштиради холос. Раҳбарлар билан мулоқотда дипломат ролини бажара олсангиз, ошиғим олчи деяверинг. Мукофотлар ҳам, олқишлар ҳам худди шу жиҳатингизга боғлиқ бўлиб турибди. Ҳар бир ишни бажаришда атрофдагилар фикрини ҳам инобатга олинг, зарар қилмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Гарчи сиз ўз ишининг устаси бўлсангиз ҳам иш бажаришда жамоавийликка эътибор қаратинг. Ҳаддан зиёд ақлли ва уддабурон бўлсангиз-да, кўпчилик барибир кўпчилик-да! Саёҳат қилиш ва олисга хизмат сафари билан жўнаб кетиш бугун муваффақиятли кечади. Соғлиғингиз куннинг иккинчи ярмида сизга панд бера бошлаши кутилади. Дарҳол олдини олинг. Бирров поликлиникага чиқиб келиш ва тиббий кўрикдан ўтиб қўйиш қийинчилик туғдирмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

3 сентябрда бир ишни якунламай туриб бошқасига ўтиб кетишдан сақланинг. Бу ҳаракатларингиз фақат зиёнингизга ишлаши тайин. Сафарга чиқиш, йирик харидлар қилиш омадсизликдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Шунинг учун кечқурун оилангиз даврасида қолиб яқинларингиз билан мириқиб суҳбатлар қуринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Энг севимли хоббингиз билан шуғуллансангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун эрталабдан қолиб кетган эски ишларга қайтмасдан, фақат янги иш бошлашингизни маслаҳат беришади. Кун бўйи интернетда ўтиришдан тийилинг. Бундан кўра дўстлар билан учрашиб кўнгил ёзишингиз кўпроқ фойда беради. Шахсий ҳаёт билан боғлиқ хабарларни шу даражада кўп эшитасизки, бир муддат уларни чалкаштириб овора бўлишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

3 сентябр куни тадбиркорларимиз янги ҳамкорлар топишда шубҳа-гумонларни кўнгилдан ҳайдаб солишлари талаб этилади. Баъзилар яқин дўстлардан бирини ҳамкор сифатида танлаши мумкин. Агар сиз дўстингизга ишонсангиз, кўнглингизда шубҳа кезмаслиги керак. Шахсий ҳаётни янада гуллаб-яшнатиш учун янги ғоялар ўйлаб топишингизга тўғри келади. Оила қурмаганлар ҳаётида бугун романтик лаҳзалар учун алоҳида вақт ажратилган. Соғлиғингизни асранг. Ғийбатдан, ҳасаддан нари бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун саломатлигингиз масаласига алоҳида эътибор билан ёндашишингиз зарурлигини уқтиришмоқда. Ишдаги ғалаба, ютуқлар ҳам керак, аммо саломатликни ҳеч бири билан алмашиб бўлмайди. Оилада яқинларингиз билан зинҳор жанжаллашманг. Бугун жисмоний меҳнат сизга кўз кўриб қулоқ эшитмаган натижаларни ва ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Демак, жисмоний зўриқишлар, спортнинг фаоллик талаб қиладиган турлари билан ҳам албатта шуғулланинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 3 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..