22:41 / 03.09.2017
8 162

Мунажжимлар башорати: 4 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 4 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз эрталаб ишга борибоқ мавқеингизни ошириш пайида бўлишингиз лозим. Агар бугундан ҳаракатингизни қилмасангиз, кейин бу юмушни уддалай олмаслигингиз мумкин. Керак бўлса, бадавлат ва бообрў танишларни ишга солинг. Молиявий масалада сира хавотирга тушманг. Бугун ё кўчадан катта пул топиб олишингиз, ё лотерея ўйнаб жэкпот ютиб олишингиз эҳтимоли бор. Хуллас, пулсиз қолмайсиз. Саломатлигингизни ҳам эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 сентябрда зиммангизга юкланган барча вазифаларни керагидан ҳам аълороқ бажаришингиз раҳбарларни жуда мамнун этиши ва натижада сиз мукофот пули олишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам омадингиз чопади. Айниқса, оиласиз бўлсангиз, бугун тасодифан ўзингиз ёқтирадиган инсон учрашувга таклиф этади. Романтика худди шу учрашув баҳонасида бошланади. Яқин дўстларингиз кун давомида сиздан маслаҳатлар сўраши кутилади. Асабни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар кимдир сиз билан мулоқот қилишни ёки фикр алмашишни хоҳламаётган бўлса, мажбурламанг. Бу сизга хафагарчиликдан бошқасини бахш этмайди. Ички оламингизга қарши бориб бўлса-да, атрофдагилар фикрини маъқуллаш, ён беришга интилинг. Иш жойингизда ҳамкасблар билан ҳам муносабатларга путур етиши мумкин. Агар ён беришга одатланмасангиз, яқин келажакда ёлғизланиб қолишингиз тайин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
4 сентябр куни ёруғ дунёга, атрофдагиларга, содир бўлаётган ҳодисаларга реал назар билан боқинг. Тақдир устингиздан кулаётгандек туйилса-да, асабийлашманг, ранжиманг. Кун давомида сизга қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этишлари мумкин. Дарров рози бўлинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланганига шахсан гувоҳ бўласиз. Саломатлигингиз ёмонлаша бошласа, врачга чопинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Агар бадавлат ва обрўли танишларга ўз вақтида мурожаат этиб, ёрдам сўрасангиз, профессионал касбингизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришасиз. Тўғри, сиз ёлғиз ишлаб шу натижаларга ўз кучингиз билан эришмоқни истайсиз. Афсуски, ёлғизликда ҳаракатлар содир этиш бугун сизга наф бермайди. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Лекин бировдан қарз сўраманг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
4 сентябр куни атрофдагилар билан келишиб ишлашингиз тавсия қилинади. Қариндош-уруғлар билан ҳам аҳил бўлинг, бўлар-бўлмасга жанжал чиқишига йўл қўйманг. Шахсий машинангиз бўлса, серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Фалокатлардан худонинг ўзи асрасин. Пиёда юрсангиз ҳам бу йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Барибир овқатланиш меъёрлари ва режимга амал қилишингиз шарт.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Оила қурмаган бўлсангиз, ўзингиз севиб қолган инсонга аслида қандай одам эканингизни айтиш пайти етди. Агар шу мавзуга ҳам ёлғон аралаштирсангиз, эслаб қолинг, бир умр ёлғиз қолиб кетишингиз турган гап. Касбини ўзгартиш ҳаракатига тушганлар бугун муваффақиятга эришишади. Соғлиғингизга алоҳида эътибор қаратинг. Тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туринг, организмни жисмоний зўриқишга мажбур қилманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
4 сентябрда кўпчиликка маълум бўлмаган истеъдодингизни би-ир намойиш этинг, обрўйингизга обрў қўшилади. Энг яқин дўстларингиздан бири сизни алдаб кетиши кутилади. Бу масалага махсус вақт ажратмасангиз бўлмайди. Қолаверса, бундан кейин дуч келган билан дўстлашиб, дуч келганга ишониб кетавермайдиган бўласиз. Оиласизлар муҳаббат бобида албатта муваффақият қозонишади. Бу муҳаббат тақдирингизни ҳам тубдан ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
4 сентябр куни шаънингизга қора доғ теккизмасдан яшашга, ишлашга, сўзлашга ҳаракат қилинг. Ишхонада илғорлигингизни барча билади. Аммо танаффус деган тушунча бор. Танаффусларга ҳам аҳён-аҳёнда йўл бериб турмасангиз, душман кўпаяди, ортингиздан ғийбатингизни қиладиганлар пайдо бўлади, ҳасадчиларнинг пайтавасига қурт тушади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Спиртли ичимликларга яқин борманг. Акс ҳолда кечқурун ўзингизни жуда ёмон ҳис эта бошлашингиз турган гап.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдан сабрли бўлишга ҳаракат қилинг. Сабаби, иш жойингизда майда кўнгилсизликларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Бу ҳам етмагандек, севганингиз сизни хиёнатда айблай бошлашига нима дейсиз. Ана шундай лаҳзаларда сабр сизга жуда керак бўлади. Ҳар бир гапингизни ўйлаб, мулоҳаза қилиб кейин тилингизга кўчиринг. Юлдузлар куннинг иккинчи ярмида ошқозонингиз безовта қилиб ўтиши мумкинлигини башорат қилишган. Асабларни асрай билсангиз, тўғри овқатлансангиз, ҳаммаси яхши бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
4 сентябрда ўзингизга бўлган ишонч юз фоиздан ҳам кўпроқни ташкил этиши шарт. Йўқса, арзимаган муаммоларга дуч келиб ҳам бўшашишдан, шубҳа-гумонларга ён беришдан нарига ўта олмайсиз. Ўзингизга бўлган ишончни руҳингизга бўйсундира билсангиз, тоғни урсангиз, толқон бўлмаса, ҳисобмас. Жуфтингиз билан мулоқотларда ҳазил-мутойибага кенг йўл беринг. Ишда эса фаоллик талаб этилади. Бировларнинг ғийбатини қилиб ўтирадиганларга қўшилманг. Бу одат сизга сира тўғри келмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кимдир тижорат билан боғлиқ иш таклиф этса, асло рад этманг. Бу молиявий жиҳатдан тўкин-сочин бўлишингизда жуда асқотиши мумкин. Кечқурун болаликдаги дўстларингиздан бири сиз учун кутилмаган совға тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўласиз. Худди ўша дўстингиз сизни ресторанга таклиф этиши ҳам мумкин. Аёллар кун давомида ташқи кўринишларига эътибор қаратиб қўйишса ҳам зиён қилмайди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 4 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..