17:19 / 04.09.2017
6 163

Рекламага қизиқтириш учун қилинадиган 5 хил айёрликлар

Рекламага қизиқтириш учун қилинадиган 5 хил айёрликлар
1) Расм чапда, матн ўнг томонда

Бренд ўз логотипини реклама қилаётган пайтда тасвир чап томонда, матн эса ўнгда бўлиши муҳим. Сабаби, миянинг ўнг яримшари тасвирни таҳлил қилишга жавоб беради, бундан ташқари мия визуал ахборотни кўзгудагидек қабул қилади. Ўнг томонда берилган тасвирни таҳлил қилиш учун уни даставвал тўнтариш керак. Чапда расмни жойлаштириш орқали миямизнинг ишини енгиллаштириб, 100 млрд нейронларимизни бошқа вазифани бажаришга ундаймиз.

2) Тасвирларда аниқ ифодасиз юз қиёфаларидан фойдаланинг

Юзни таҳлил қилгач, мияда аввал дуч келинган қиёфалар солиштирилади. Агар киши кулаётган ёки хўмранган юзни кўрса, унинг хурсанд ёки хафалигини дарров билади. Аниқ ифодасиз юз кўриниши мияни тасвир устида кўпроқ ишлашга мажбур қилади.

Мона Лизани олайлик. Одамлар у нима ҳақида ўйлаётганини билиш учун қанча йиллар сарфлаяптилар

3) Қанча кам бўлса, шунча яхши

Интернетдан кўп сериаллар юклаб олганлар билишадики, жараёнда қанча кўп реклама бўлса уни кўрилиш эҳтимоли шунча камаяди.

“Рекламаларни блокловчи технологиялар сабаб, нашрларнинг реклама ва контент сифати ўртасидаги балансни ушлаб туриши вазифаси пайдо бўлди, – дейди Бендерн. Ақлли нашрлар рекламалар сонини чеклаб бўлса-да ўз даромадларини ошириб бормоқдалар, чунки фойдаланувчилар рекламани қабул қилишга тайёрлар агар у сайтдаги асосий нарса бўлмаса”.

4) Айланага олинган ҳудудлар – энг яхшиси

Эволюция кишиларни хавфли, ўткир нарсалардан қочишга, ҳимояланишга ўргатди. Дизайндаги “ўткир бурчаклар” фойдаланувчи онгида улардан қочиш тасаввурини уйғотади.

Сезганингиздек, Аппле (яқин орагача) маҳсулотлари дизайнида ўткир бурчаклар, учлар ўрнига айланалар, қияликлардан фойдаланиб келган. Бу мижозни узоқлаштирмай аксинча ўзига тортади.

5) Ярим қоида

Бендернинг фикрича, 1 сониядан кам томоша қилинган рекламалар реклама берувчига жиддий муаммоларни келтириб чиқариши, 2 сониядан кўпроқ кўрилганини эса “олтин оралиқ” дейиш мумкин.

Манба: Like It

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Рекламага қизиқтириш учун қилинадиган 5 хил айёрликлар