ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз барча ишларингизни ўзгалар ёрдамисиз амалга оширинг ва янги ғоялар ўйлаб топсангиз, ҳеч кимга гуллаб қўйманг. Кун давомида уйдагиларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий муаммоларни ҳал этишда ҳам жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Оила қурмаганларнинг айримлари танлаган бўлғуси ёри билан жанжаллашиши, жуфти муносабатларга нуқта қўйиши ҳам мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
5 сентябр куни юлдузлар қанча иш бўлса, бирдан ҳаммасини бажаришга киришишингиз кераклигини уқтиришади. Иш кўплигидан қўрқиб кетманг, кечга қадар барчасини уддалаб улгурасиз. Кутилмаганда ўзингиз сира ёрдам беради деб ўйламаган одам моддий масалангизни ижобий ҳал этиб беради. Эҳтиросларни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Акс ҳолда муҳаббатда кўнгилсизликларга йўлиқишингиз ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизга келганданоқ ишга шўнғиб кетинг. Вақтни чўзиб ўтираверсангиз, мавқеингиз, лавозимингиз асл ҳолича қолиб кетаверади. Арзимаган нарсага жаҳлингиз чиқмасин, асабни асранг. Саломатлигингизга путур етиб қолиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Уларни мазали таомлар билан сийланг, баҳонада руҳан тетиклашиб оласиз. Кайфиятингиз кўтарилади. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Оиласизлар, огоҳ бўлинг, бугун сизнинг кунингиз эмас. Танлаганингиз ҳам дидингизга умуман мос келмайдиган хилидан бўлиб чиқади. Шунинг учун бугунча бошқа ишларга андармон бўлиб туринг, худонинг куни кўп. Молиявий масалани ижобий ҳал этиш учун ҳаракатлар содр этишда хотиржамликни шиор қилиб олинг. Бугун жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш ва касалхонага ётиш муваффақиятсизлик келтиради. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, халқона йўллар билан даволанишга уриниб кўринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 сентябрда харажатларингизни қатъий назорат остига олинг. Акс ҳолда кечга қадар чўнтагингиз қурийди. Фойдаси тегмайдиган бўлар-бўлмас буюмларни сотиб олманг. Жуфтингиз билан орангиздан ола мушук ўтиб кетиш хавфи бор. Бу муаммони қондошлар аралашувисиз ҳал этишингиз даргумон. Шубҳали туйилган ишларга сира қўл урманг. Жуда бўлмаганда, обдон фикрлаб, кейин ҳаракатлар содир этинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Осон пул топиш йўлини қидириб овора бўлманг, барибир топа олмайсиз. Топганингизда ҳам муваффақиятсизликка учрайсиз. Оммавий тадбирларга борманг. Хусусий мулк билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйиш, ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш бугун омадли кечади. Нотаниш кимсалар билан мулоқотга киришманг, алданасиз ва бу бир умрга татиши турган гап. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, қуёш тиғида кўп юрманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 сентябр куни экзотик саргузаштлар ва олис сафарга отланишдан воз кечинг, кўнгилсизликка учрайсиз. Атрофдагилар билан мулоқотда жиддий бўлсангиз, улар сизни янада қаттиқроқ ҳурматлай бошлашади ва сизга нисбатан ишончлари ортади. Пулга зор бўлиб қолсангиз ҳам бугун банкдан кредит олманг. Харажатларни назорат қилинг. Кечқурун жуфтингиз билан ширин суҳбатлар қуриб вақт ўтказинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун сизни қанча танқид остига олишмасин, чиданг, худо сизга сабр берсин. Танқидларни фақат шу йўл билан ҳазм қила оласиз. Тушдан кейин эса кимлардир шахсий ҳаётингизга аралашиб асабингизга тегади. Бунда ҳам яна сабр қилинг. Агар жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келишини истамасангиз, ундан бажариб бўлмайдиган ишларни талаб қилманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 сентябрда тафаккурингиз сабаб бўлиб молиявий масалада муваффақиятларга эришасиз. Дўстлар билан мулоқотларда жанжалли вазиятлар пайдо бўлмаслиги учун сал ён беришингизга тўғри келади. Молиявий масалада бугун омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Демак, катмонда борига шукр қилишингизга тўғри келади. Оила аъзоларингиз билан муносабатда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Афсуски, бугун молиявий йўқотишларга дуч келишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда ўзгалар кўмаги жуда зарур бўлади. Шунинг учун худбинликни бир четга суринг-у, таниш-билишлардан ёрдам сўранг. Ишда ҳам биргина меҳнатсеварлик камлик қилади. Янада уддабурон ҳамда қатъиятли ходимга айланинг. Кечқурун фақат саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳақида қайғуринг. Кўлми, анҳордами чўмилсангиз, сузиш машқларини бажарсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 сентябр куни нафақат ўзингиз, балки дўстлардан бирига ҳам ишларини битиришда яқиндан кўмак беришингизга тўғри келади. Электр асбоблар ва техника воситаларидан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Организмни жисмоний жиҳатдан зўриқтирманг. Соғлиғингизга путур етади. Ўртадаги муҳаббат ва аҳилликни сақлаб қолай десангиз, жуфтингиз билан мулоқотда сабрли бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун сизнинг кунингиз. Ҳаётингиз осмонида умуман булут бўлмайди. Ишда раҳбарлар олқишига сазовор бўласиз. Ҳали молиявий муаммо ҳақида ўйлаб кўрмай туриб қўлингизга ғойибдан бир даста пул тушиши ҳам эҳтимолга яқин. Уй олди-сотдисидан бугун воз кечинг, сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйишлари мумкин. Кечқурунга яқин хизмат сафарига жўнашингиз эҳтимоли бор.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда