14:26 / 05.09.2017
11 594

Нутқ сўзлаётган пайтда аудитория эътиборини қандай жалб қилиш мумкин

Нутқ сўзлаётган пайтда аудитория эътиборини қандай жалб қилиш мумкин
Бу учун бирдан бутун аудиторияга қарамасдан бутун диққатни бир кишига қаратиш керак. Сизнинг кўзингизга қараётган кишини танланг. У билан томошабин алоқасини ўрнатинг. Бир қанча вақт ўтгач, бошқа тингловчилар билан ҳам алоқа ўрнатинг. Бу энди осонроқ бўлади, сабаби кўпроқ инсон сизга қараб туради.

Нега бу техника ишлайди

Бизни эътибор жалб қилади

Айниқса, у сизга йўналтирилган бўлса. Агар сиз кимнингдир кўзига қарасаниз, бошқалар бировга эътибор қаратаётганингизни сезишади. Улар сизни кузата бошлашади. Биринчидан, сиз нима қилаётганингизни билиш учун, иккинчидан, сизнинг эътиборингизни қозониш умидида.

Биз англамаган ҳолда яқинроқ бўламиз

Томошабин билан алоқа – кучли восита. Қачонки сиз кимнингдир нигоҳини қабул қилсангиз, сиз худдики ўша инсон билан ҳамкорлик қилиш ва биргаликда ҳаракат қилишни таклиф этган бўласиз. У эса дарҳол сизнинг сўзингизга таъсирчан бўлиб қолади. Бу усулдан сиёсатчилар ва нотиқлар фойдаланишади.

Бу техникадан фойдаланишни қандай ўрганиш мумкин

Бу билимни эгаллаш учун ўз диққатингизни нутқ вақтида ўзгартириб туришингиз керак. Кейинги чиқишга тайёрланиш давомида томошабин билан алоқа ўрнатишни хонанинг турли буюмларига қараб машқ қилинг. Масалан, стул ёки жавон билан “мулоқот” қилишга уриниб кўринг.

Хонанинг ўнг ва чап томони билан ёки яқин ва узоғи билан алмашиб ишлаб кўринг. Сабаби нутқ давомида фақат олдинда ўтирганларга қараб ўтирмайсиз.

Вақт ўтгани сайин бу техникани қўллашда қийналмайсиз. Бу ҳақида ўйлашни бас қилиб, автоматик равишда ишлашга киришасиз. Ўшанда нотиқликнинг ўзидан завқ ола бошлайсиз.

Манба: Like It

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нутқ сўзлаётган пайтда аудитория эътиборини қандай жалб қилиш мумкин