ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
6 сентябрь куни иш жойингизда вазият ҳаддан ташқари чигаллашиб бораётганини пайқай бошлайсиз. Лекин бунинг сабабини суриштириб овора бўлманг. Шахсий ҳаётингиз ва молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш жуда оғир кечиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафари билан қўшни шаҳарга боришингиз кутилади. Бугун спорт билан шуғулланиш, билим олиш муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ўтган кунларда бажарилмай қолиб кетган ишларни якунлашга киришинг. Шахсий ҳаётингизда эса сокинлик ва аҳиллик ҳукм сура бошлайди. Муҳаббатда ўта талабчанлик сизга зиён келтиради. Соғлиғингизга бугун жиддий муносабатда бўлинг. Тижоратчилар ҳам сергак бўлишлари талаб этилади. Кечга яқин рақобатчиларнинг пайтавасига қурт тушиши мумкин. Кечқурун оилавий ҳаётингизга тааллуқли ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
6 сентябрь тадбиркорлар яқин ҳамкорларга нисбатан муносабатни янада илиқлаштиришлари шарт. Акс ҳолда ҳамкорликка путур етиши турган гап. Шубҳасиз, худди шу нарса молиявий йўқотишларга замин яратади. Оилангизда яқинлар билан асло жанжаллаша кўрманг. Ўзингиз охир-оқибат айбдор бўлиб қоласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кун давомида қуёш тиғида кўп юришга тўғри келган бўлса, айрон ичинг. Айрон танага ўрнашиб олган радиация нурларини ҳайдаб солишда жуда муҳим ичимлик ҳисобланади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Аллакимлар эрталабданоқ ички сирларингизни билишга, қандай йўл билан бўлмасин, сирингизни очишга ҳаракат қилади. Бунга йўл қўймаслик учун сиз гўё разведкачи ролини ижро эта бошлашингиз лозим. Иш жойингизда эса аксинча барча яширин истеъдодингизни ҳамкасбларга қўрқмасдан ошкор этаверинг. Ҳурматингиз, обрўйингиз, мавқеингиз ортади. Кун давомида аллергия ва ошқозон оғриши безовта қилиб ўтиши мумкин. Олдини олиб керакли дориларни ичиб олинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
6 сентябрь куни кўпроқ вақтингизни дам олишга, келажак ҳақида режалар тузишга ажратинг. Анчадан бери қийнаб келаётган муаммолар бўлса, дўстлар кўмагидан фойдаланинг. Иложи борича сизга руҳан завқ бера олувчи ишлар билан банд бўлинг. Севимли хоббингизга қайтсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз билан рўзғор масаласида баҳслашиб қолишингиз кутилмоқда.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун кунингиз муваффақиятларга эришишдан бошланади. Молиявий аҳволингиз тушгача бормай яхшиланади. Сира кутилмаганда кимдир сизга сердаромад иш таклиф этади. Бу таклифни ҳам қабул қилсангиз бўлади. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан баҳслашишингиз туфайли депрессия ҳолатига тушишингиз эҳтимоли бор. Асабийликлар тинкангизни қуритиб қўйиши турган гап. Асабни асранг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
6 сентябр куни уйдагиларингиз билан сизнинг орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлади. Бу муаммони ёлғиз бартараф этишингиз лозим. Ўзгалар аралашса, жанжал баттар кучайиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли сезиляпти. Аммо шахсий автомобилингизда сафарга чиқмаслигингиз тавсия этилади. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун ухлашдан олдин қатиқ ичсангиз, тушларингиз ширин кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Уйда ҳам, ишхонада ҳам атрофдагиларни ҳурматлаган ҳолда, нимаики ишга қўл урмоқчи бўлсангиз, улар билан маслаҳатлашинг. Мавқеингиз ортиши йўлида жиддий тўсиқлар мавжуд. Уларни енгиб ўтиш учун сиз сабрли ва кучли ирода эгаси бўлишингиз керак. Бугун катта бизнесга пул тикиш муваффақиятли кечади. Кечқурун ёлғиз қолиб, руҳан дам олинг. Фойдаси бўлмаса-да, ширин хаёллар уммонида сузинг. Кун давомида ғийбатчи ва кўнгли қоралар билан иложи борича суҳбат қурманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
6 сентябрда ўтган ой ўлжа-жўлда қолиб кетган ишлар яна кўндаланг келади. Улар ҳам шахсий, ҳам молиявий масала билан боғлиқ бўлиши мумкин. Илож қанча, бажаришингизга, муаммоларни эскилигига қарамай, ижобий ҳал этишингиз лозим. Бу ҳам бугун чўнтагингиз пулга тўлишида муҳим рол ўйнайди. Оиласизлар бугун жуда ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Ҳақиқий романтика сизга маънавий озиқ улашиши тайин. Бугунги кун яқин инсонларга ажойиб совғалар харид қилиш ва спортнинг экстремал турлари билан шуғулланиш учун жуда қулай кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун лавозимингиз кўтарилиши учун жуда қулай вазиятлар пайдо бўлади. Агар астойдил ҳаракат қилмасангиз, қуруқ қолишингиз тайин. Жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Унга ишонинг. Ишонишга ҳаракат қилинг. Башарти молиявий масалада муаммолар кўндаланг келса, дарҳол бадавлат танишларга мурожаат этинг. Саломатлигингизни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинг. Нимаики ишга қўл урсангиз, фақат қалб амрига бўйсунинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
6 сентябр куни шахсий ҳаётингиз ва профессионал касбингиз билан боғлиқ маданий тадбирлар ташкил этинг. Шу йўл билан эзгу мақсадларга эришиш ҳаракатида бўлинг. Жуфтингиз билан мулоқотда майда-чуйда гап-сўзларга эрк берманг. Молиявий муаммоларингиз кечгача ижобий ҳал бўлади, киссангиз пулга тўлади. Аммо сиздан қачонлардир қарз олганларга яна бир бор қарзни қайтариш кераклиги ҳақида эслатиб қўйинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иш ва пул билан боғлиқ муаммоларни биринчи навбатда бажаринг-у, аммо иш бажаришда жамоавий тарзда ҳаракатлар содир этинг. Оила қурмаганлар бугун куннинг иккинчи ярмида романтик танишувларни бошдан кечиришади. Бу танишув келгусида жиддий муносабатлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кечга қадар кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода сайр қилиш ва сузиш машқларига бағишланг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас