ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун куч ва имкониятларингизни ҳар бир бажариладиган юмушга баравар ажратинг. Шунда уларни беҳуда сарфламаган бўлиб чиқасиз. Сиздаги фаоллик бугун етарли даражада. Шундай экан, ҳар қандай ишни муддатидан олдин адо этишга эриша оласиз. Муҳаббатда иллюзия ўрнига реалликни танланг. Шунда ижобий натижаларни қўлга киритишингиз мумкин. Саломатлигингизни асранг. Иммунитетни кўтариш учун 8 сентябр жуда қулай кечади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Молиявий муаммолар сизни бугун безовта қилмаслиги кутилмоқда.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 сентябр куни қай ишга қўл урманг, янгича усулда адо этишга ҳаракат қилинг. Ҳар бир муаммони ҳал этиш учун янги усуллардан фойдаланиб кўринг. Атрофдагилар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Ким биландир орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш муваффақиятли якун топади. Қуюқ зиёфат, улфатчиликлардан юз буринг, шунда моддий жиҳатдан аҳволингиз сезиларли тарзда яхшилана бошлайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Шахсий ҳаётда ўта инжиқ ва тажанглик сизга фойда келтирмайди. Жуфтингизнинг сизни севишига кўп ҳам шубҳаланаверманг, борига шукр қилинг. Ундан кўра романтик бир инсонга айланинг-да, унга ажойиб совғалар тақдим этинг. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси ва катта лойиҳаларга пул тикиш омадли якун топади. Куннинг иккинчи ярмида сиздан қарзи борлар қарзини қайтариши мумкин. Демак, молиявий масала автомат тарзда ижобий ҳал бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
8 сентябр куни шахсий ҳаётингиз ҳақида кўпроқ ўйлашингиз, фикрлашингиз талаб этилади. Жуфтингизни бировларга рашк қилавериш одатингизни ташланг, бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Иш жойингизда янги ходим пайдо бўлади. У билан дарҳол дўстлашиб олинг, афсусланмайсиз. Ўзингиз яхши тушунмайдиган ишларга қўл урманг. Айниқса, иқтисодий жиҳатдан сизда етарлича малака йўқ. Бу ишни ўз усталари амалга оширгани маъқул. Шундай эмасми? Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилади. Аммо йирик харидларга зеб берманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз фаолликда кечади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорларга қўнғироқ қилишлар, келишувлар, шартлашувлардан ортмай кунни кеч қиласиз. Шахсий муаммоларингизни бугун ҳеч кимга ошкор қилманг. Биринчидан, муаммоларингизни бошқалар ҳис этиб кўра билмайди, қолаверса, кимлардир бўлар-бўлмас маслаҳатлар бериб бошингизни қотириши мумкин. Кечқурун қўлингизга пул тушиши тайин бўлиб турибди. Қарзларингизни узиб енгил тортишингиз турган гап.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Эрталабдан олис сафарга отланишингизга эҳтиёж сезасиз. Лекин борманг, бугун жароҳат олишингиз хавфи юқори. Кун мобайнида бир инсон билан танишишингиз кутилади. У бир умрлик ҳақиқий дўстга айланиши ҳам эҳтимолдан олис эмас. Оилали бўлсангиз, уйда тажанглик каби зарарли одатларни бир четга суриб қўйинг. Жуфтингиз билан жанжаллар юзага келишида шу одатингиз муҳим рол ўйнамоқда. Куннинг иккинчи ярмида олисдаги дўстингиз қўнғироқ қилиши мумкин. Агар ёши улуғ, касалманд қариндошлар бўлса, улар ҳолидан ҳам хабар олиб қўйсангиз, савобнинг тагида қоласиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида кечаги қойилмақом қилиб уддалаган ишларингиз учун раҳбарлар сизни мукофотлаши кутилади. Кундузи бадавлат ва бообрў бир инсон билан танишасиз. У сизга қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этиши мумкин. Рози бўлинг, уддалайсиз. Бундан ташқари, кун бўйи сизга пул билан боғлиқ ишми, бошқа нарсами, ишқилиб, қулай имкониятлар юз кўрсатади. Дарров гирибонидан олинг. Улар сизнинг молиявий аҳволингизни яхшилаш учун хизмат қилиши турган гап. Соғлиғингиз кечга бориб бироз ёмонлашиши мумкин. Бу атмосферадаги магнит бўронлари туфайли бўлса керак.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
8 сентябрда ёлғиз қолиш, дам олишга сира вақтингиз бўлмайди. Ишлар, ташвишлар, муаммолар шу қадар кўпаядики, охири йўқдек. Асосийси, орада бировларнинг муаммоларини ҳал этишга тушиб кетманг, ўзингиз ҳеч нарсасиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Қўлга киритаётган ютуқларингиз ҳақида яқин дўстингизга ҳам айтиб мақтанманг, омад ўша заҳоти сиздан юз ўгириши мумкин. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Дарров чорасини кўринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ҳамкасблар билан орангизда баҳс-мунозаралар пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу мунозаралар иш ва пул билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бугун ҳар қандай масалада қанча кам фикрингиз тўғрилигини исботлашга уринсангиз, шунча яхши. Ундан кўра раҳбарларга қанчалар меҳнаткашлигингизни яна бир карра намойиш этиш пайида бўлинг. Ижобий натижа худди шунинг ўзида бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, шаҳарда яшасангиз, жуфтингиз билан кечки овқатни бирор кафеда қилсангиз ҳам зиён бўлмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
8 сентябр куни шахсий ҳаётингизда қисқа муддатли танаффуслар юзага келади. Бу сизнинг фойдангизга. Баҳонада жуфтингиз билан орангиздаги баъзи келишмовчиликлар барҳам топса ажаб эмас. Тижорат билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун жуда сердаромад келиши кутилади. Йўл-йўлакай иш юзасидан кимлар биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Асабларни асранг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ўзингизни ҳар тарафлама фойдали ишлар, машғулотлардан тийманг. Аксинча, агар бу иш ёки машғулотнинг якуни фойдали эканини сезсангиз, астойдил киришинг. Қариндошлар билан жанжаллашиб қолишингизга тўғри келиши мумкин. Жанжал пайдо бўлмаслиги учун уларга нисбатан муносабатларни яхшилашингиз керак. Олис сафарга чиқиш учун 8 сентябр жуда хайрли кечади. Бироқ оиласизлар бугун романтик танишувлардан нари бўлганлари маъқул. Кечқурун шамоллаш белгилари пайдо бўлиши, вужудингизда лоҳаслик аломатларини ҳис этишингиз мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бахтга қарши 8 сентябр эрталаб кайфиятингиз ёмон ҳолатда уйғонасиз. Бунга тунда кўрган ёмон тушлар сабаб бўлиши ҳам мумкин. Хаёлан атрофдагиларнинг ҳаммаси билан муносабатларни узиб, узоқ-узоқларга кетиб қолгингиз келаверади. Афсуски, бу усул билан яхши кайфиятга эришиб қолмайсиз. Яхшиси, ўзгаларга боқинг, улар эришаётган муваффақиятларга ҳавас назари билан қаранг. Севимли хоббингизнинг ёқасидан олинг. Жуда бўлмаса, тоғ ён бағирларига кетиб дам олинг.
Манба: hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар